Тарихий шаҳарларимиз ОЧЛга муносиб!
| Баҳо: |
+3; -0
|
Аллақаердадир ўқигандим, Самарқанд хар бир инсон бориб кўриши шарт бўлган шаҳарлар 10 талигига киритилган экан. Фахрланса арзигулик ҳолат, шундай эмасми? Менга қолса мана шу рўйхатга Бухоро ва Хивани ҳам қўшиб қўйярдим. Ажойиб шаҳар, келган инсон ҳеч ҳам афсусланмай, маънавий, маданий озуқа олиб, тарихий обидаларни кўриб, яна келаман деган фикрни дилига тугиб кетиши тайин.
Афсуски, шундай шаҳарларни футбол клублари кўрсатаётган ўйинлари кўнгилни хира қилади. Самарқандек вилоятнинг бош жамоаси "Динамо" ҳам, Бухоронинг "Бухоро" клуби ҳам бир неча йилдан бери олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. "Хоразм" эса ҳатто олий лигада эмас, биринчи лигада тўп сурмоқда, холос. Мен мана шу вилоят клублари олий лигада грандлар қаторидан жой олишини, чемпионлик учун курашишини, мунтазам Осиё чемпионлар лигасида ўйнашини хоҳлардим. Агар шундай бўлганида бу жамоалар нафақат ўз мухлисларини хурсанд қилишарди, балки юртимизга ҳам фойдалари тегиши мумкин бўларди. Ахир Самарқанд, Бухоро, Хоразмда Осиё чемпионлар лигаси ўйини бўлса, келадиган меҳмон жамоаларни, боринг, ана 50 нафар мухлиси бу вилоятга ташриф буюради дейлик, улар юртларига қайтиб боришгач бу ердаги тарихий обидаларни, зиёратгоҳларни ўз яқинларига сўзлаб бериши табиий. Оқибатда, ишонаманки, бу вилоятларга келгувчи меҳмонлар сонини ошишига хизмат қиларди. Ахир Римга бориб Колизейни, Парижга бориб Эйфел минорасини, Мисрга бориб эҳромларни кўрмай қайтиш мумкин бўлмаганидек, бу вилоятларга келиб Регистон, Шоҳизинда, Ичан Қаъла, Лаби ҳовуз, Минораи Калонларни кўрмай қайтиш мумкин эмас. Бу клубларни халқаро майдонда тўп суриши юртимизда туризмни янада ривожланишига сабаб бўлиши аниқ.
Бу фикр билан "Динамо", "Бухоро", "Хоразм"ни суъний равишда кучайтириш керак демоқчи эмасман. Ҳозирги ҳолатда ҳам ишни тўғри йўлга қўйган ҳолда бу вазифани амалга оширса бўлади. Жамоаларда профессионал ишлашни ўзлаштирган, фидоий раҳбарлар келиб, узоқни кўзлаган ҳолда тизим яратишса, бемалол бу вазифани бажариш мумкин. Лекин фақатгина ҳомийлар ажратган маблағни тугатиш ва олий лигада жон сақлаш орқали келгуси мавсум учун яна ҳомийлардан пул ундириш билан шуғулланаётган бу клублар учун юқоридаги фикрларни аҳамияти бир тийин. Ишбилармон раҳбар учун бу жамоалар нақ хазинанинг ўзи, ақлли раҳбар бу жамоаларни ўзини ўзи қоплаш даражасига олиб чиқиши мумкин, лекин бу ҳеч кимга керакмас.
Келинг, қизиқишга ҳозирда бу жамоаларда тўп сураётган таниқли футболчиларга эътибор қаратсак. "Бухоро"да терма жамоаларимизда тўп сурган дарвозабон Сардор Қобулжонов, Р.Мелзиддинов, А.Ибрагимов, П.Смоляченко, "Динамо"да эса Филипосян, К.Мурзоев, И.Юнусов, шунингдек Мелъничук, Маматказин, О.Зокиров каби яхши савиядаги футболчилар тўп суришмоқда, лекин натижалар яхши эмас. Жамоалар бу мавсумни тугатиши билан бир йиллик шартномага эга футболчиларни ҳаммаси клуб билан хайрлашади, яна бир тўда янгилар келишади, яна янги таркиб, янги мураббий келади, лекин мақсад эскилигича қолади: Олий лигада жон сақлаб қолиш, кучли ўнлик, саккизлик ва ҳоказо. Очиғи, ачинаман, жудаям ачинаман. Аслида ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Начора!
Маъмуржон Тиллабоев
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Шарҳловчи ким? У қандай бўлиши керак?
- Терма жамоадаги дўстимга!
- «Ерни чуқурроқ ҳайдолмайдиган» ПФЛ?
- Голлар ўнлиги
- Тарихий шаҳарларимиз ОЧЛга муносиб!
- Бугун байрам!
- Узилган ришта
- Самвел Бабаян Терма жамоалар марказини «одам» қиладими?
- Алло, тириклар борми?
- Йўқолиб, унутилиб кетманг, укаларим!
- «Намунали мухлис» меҳмони — Kasperskiy
- Янги танишимиз — Филиппин
- «Нефтчи» мухлислари нимадан норози?
- «Спорт-ТВ» — нокаутчими ёки нокдаунчи?
- ОЧЛ. Чайқалиш ва тебранишлар ортда қолгандир?!
- Жаноби гол аввало мухлис учун
- «Намунали мухлис» меҳмони — AlBuxoriy
- Оқ йўл, Лушчан полвон, парвозинг баланд бўлсин, «қалдирғочлар»!
- «Нефтчи» мухлисидан Маъмур Икромовга икки оғиз гап
- Ихтиро. Футбол мухлислари учун янги дори!
- Олимпия терма жамоамизга хорижлик мураббий керак!
- «Намунали мухлис»: «Андижон» чемпион бўлмаса ҳам, терма ЖЧга чиқса бўлгани
- «Намунали мухлис» лойиҳасининг илк меҳмони
- Омонат пойдевор
- Маркетинг ва ТЖМ бир-бирига «ўгай»ми?
- Осиё кубоги-2015: ютдикми, ютқаздикми?
- Кимни алдаяпмиз?
- Ғалаба сари йўл
- Stadion.uz юзeрлари учрашуви ҳақида
- Уч ёшинг муборак, Stadion.uz!
- Осиё кубоги-2015. Саудия Арабистонига қарши таркибни топишга ҳаракат қилинг
- Ичимда қолишни истамаган дардларим...
- Танлов ғолиби билан суҳбат
- Осиё кубоги-2015. Хитойга қарши таркибни тахмин қилинг
- Терма жамоамизга аталади
- Сутми, қаймоқми?
- Stadion.uz мухлислари учрашувига таклиф этамиз
- Stadion.uz сайти мухлисларига бағишлов
- Қалбаки чемпионатга қалбдан таклифлар
- УEФАга ўтайлик...
- Суғур куни
- Ўзбек футболи қачон ривожланади?
- Футбол ва жамият
- Stadion.uz юзерларининг илк учрашуви
- Хиросима «олтини» Инчхонда ҳам такрорлансин!
- Футболимиз бозори ёпилаётган паллада...
- Биз барчадан олдиндамиз!
- Болта шўрва
- Бизнинг «месси»лар қаерда...
- Газета ва интернет
- Ўзбек ўғлони
- Футбол оламидаги қизиқарли воқеалар
- ЖЧ-2014: Кучлилар кўп, аммо чемпион ким?
- Тўқликка шўхликми?
- Мундиал пайтида қизларга маслаҳатлар
- «Спорт-ТВ» ёки «Дангаса-ТВ»?
- Мухлислик — надур?
- Бу кўзларга шодлик ярашар
- «Спорт-ТВ» — Олий лига кўзгуси!
- Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди
- Мард мураббий
- Раҳмат сенга, Райан!
- Техника жойида, жисмоний ҳолат-чи?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












