Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Хиросима «олтини» Инчхонда ҳам такрорлансин!

Баҳо:
+0; -0

Яқинда келишилган ўйинлар ташкилотчиси, ҳозирги кунда қамоққа олинган сингапурлик Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" номли китоби сотувга чиқди. Бу китобда Перумал бу соҳага қандай кириб келганидан бошлаб, амалга оширган ишлари, жиноий тўдаларнинг ишлаш тартиби, тотализаторлар ва ҳоказо ишлар ҳақида очиқ-ойдин баён этган.

Ушбу китобдаги бир маълумот эса ўзбек футболи жамоатчилиги орасида кенг мунозарага сабаб бўлди. Унда 1994 йил Хиросимада ташкил этилган Осиё ўйинларининг футбол турнири финал учрашуви келишилган ўйинлар қаторига киришига шаъма қилиб ўтилган. Яхши биласизки, финалда Ўзбекистон терма жамоаси Хитой термасини 4:2 ҳисобида мағлуб этиб бош соврин эгасига айланган. Бу ҳақда турли футбол сайтларида хабарлар тарқалгач, халқаро турнирларда қўлга киритилган, ҳозирги кунга қадар ягона бўлиб турган катта ютуғимизга соя солгандек бўлди. Бу хабарлар остида қолдирилган изоҳларга кўз югуртирар экансиз, унда терма жамоамиз шаънига айтилаётган номақбул сўзлар қатори ушбу ютуғимизга паст назар билан қараш ҳолатлари кузатилди. Шундай фикрга бораётганларнинг кўпчилиги мустақиллигимиздан сўнг туғилган ёшлар эканлигини инобатга олиб, ўз фикр мулоҳазаларимни баҳам кўрмоқчиман.

Осиё ўйинлари футбол турнирида 2002 йилга қадар ёш тоифасида чегараланишлар йўқ эди, фақат миллий терма жамоалар қатнашишар, Осиё кубоги савиясига яқин йирик мусобақалардан бири бўлган. Осиё Кубогига тенглашолмаслигига сабаб эса ушбу турнирида кучсиз жамоаларнинг ҳам хеч қандай саралашсиз қатнашуви эди. Гуруҳ босқичида Осиё гранди Япония аутсайдер Макао ёки Малдив ороллари билан ҳисоблашишга мажбур эди. Айнан гуруҳ босқичини саралаш турнири деб ҳисобласак, нимчоракдан бошлаб хақиқий драматик ўйинлар гувоҳи бўлишимиз мумкин эди. Айнан шу турнир Осиёдаги кучсиз жамоалар учун жуда ҳам фойдали бўлиб, кучли жамоаларга қарши тўп суриб, тажриба тўплаб, савияларини ўсишига хизмат қиларди.

2002 йилги ОЎ Ж.Кореянинг Пусан шахрида бўлиб ўтди. Айнан шу турнирда кўплаб жамоаларнинг иккинчи таркибда бориши (жумладан, Ўзбекистон терма жамоамиз ҳам) савиянинг тушишига, оқибатда Осиё Ўйинлари регламентига ўзгаришлар киритилишига сабаб бўлди. 2006 йилдан бошлаб турнир U-23, яъни олимпияда тизимида ўта бошлади, худди олимпия ўйинларидагидек 3та 23 ёшдан катта футболчиларни таркибга қўшиш мумкин эди.

Энди эса яна мозийга қайтсак, терма жамоамиз 1994 йилги Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида қатнашмаслиги ҳам мумкин эди, ўша вақтларда Осиё Ўйинларига жамоавий ўйналадиган спорт турларидан кўра якка спорт турларида спортчилар қатнашиши тарафдорлари кўп эди, лекин футболимизнинг фидойи раҳбарларини саъй-ҳаракатлари туфайли терма жамоамиз сўнгги кунларда Хиросимага боришлари ҳал бўлди. Ҳаттоки майдонга кийиб тушишлари учун берилган формаларга рақамларни ўша ерда футболчиларни ўзлари тикишган экан. Терма жамоамиз "B" гуруҳида С.Арабистони, Малайзия, Таиланд, Гонконг жамоалари билан куч синашиб, барча учрашувда ғалаба қозонган. Айниқса, АҚШ 94 жаҳон биринчилигида ажойиб ўйин кўрсатган саудияликларни 4:1 ҳисобда мағлуб этилиши ўзига хос шов-шувга сабаб бўлган. Шунингдек, Таиланд билан ўйинда ҳисоб бўйича ўзига хос қувламачоқ ўйнаган терма жамоамиз якунда 5:4 ҳисобда ғалаба қозонган, Малайзия 5:0, Гонконг эса 1:0 ҳисобларида мағлуб этилганди. Чорак финалда Туркманистон 3:0 ҳисобида тор-мор этилиб, ярим финалга йўл олганмиз.

Ярим финалда ўша вақтларда россиялик мутахассис Анатолий Бишовец мураббийлик қилаётган Ж.Корея терма жамоасига қарши ўйинда тан олиш керак, омад бизга кулиб боққан. Айнан шу ўйинда Шейкин ижросидаги ажойиб сейфларни гувоҳи бўлганмиз. Кореяликларнинг хужумлари ўта кескин тус олган, бу жамоага қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмасди, қарши хужумда тўп сурган жамоамизни рақиб ўз жарима майдонимизга қамаб қўйган эди, уларнинг дарвозамизга берган зарбаларини эса марҳум дарвозабонимиз Шейкин маҳорат билан қайтарар, ҳаттоки тўсиш имконсиз бўлган ўлик зарбаларни ҳам ақлбовар қилмас сейф намойиш этиб бартараф этади. Ана шундай суратда кечаётган ўйинда ниҳоят А.Абдураимов катта сахнага чиқади, унинг узоқ масофадан берган ажойиб зарбасини Кореялик дарвозабон қўллари орасидан тўпни ўтказиб юборади. ГОЛ! Шундан сўнг рақибни ҳисобни тенглаштириш учун қилган ҳар қанча хужумларини Шейкин бошчилигидаги мудофаа вакилларимиз мардонавор бартараф этиб, терма жамоамизни финалга чиқишига муносиб ҳисса қўшишади.

Финалда эса бизни Хитой термаси кутар эди ва Ўзбекистон хитойликлар устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда Перумал айтиб ўтган жиҳатлар сезилмади. Иккала жамоа жон-жаҳди билан кураш олиб борди, ўртага Осиё Ўйинлари чемпионлиги кубоги қўйилган финал учрашувида, бунинг устига мустақилликка эришгач, илк халқаро турнирда қатнашиб финалга етиб келган терма жамоамиз ўйинни сотиши ақлга тўғри келмайди. Балки хитойликлар қандайдир таклиф билан чиқишгандир, ҳар ҳолда ўша пайтлар Хитой Олимпия қўмитаси раиси ўйиндан сўнг “бошқа спорт турларида қўлга киритилган барча медалларни футбол бўйича турнир финалидаги ғолибликка алмашган бўлардим” деб бежизга айтмаган. Хуллас, жамоамиз 4:2 ҳисобда ғалаба қозониб, бош совринга эга чиқди. Ўйиндан сўнг Ш.Мақсудовни юртимиз байроғини кўтариб бутун стадион бўйлаб югуриши қалбимизга улкан фахр туйғусини уйғотгани бор гап.

Бу йигитлар ўйинни сотмасди, сотиб олишга эса сабаб ҳам, маблағ ҳам йўқ эди. Улар ўз кучларига ишонишар эди, улар ватанпарварлар эди, лекин Осиё ўйинларидан сўнг футболимизда кузатилган баъзи ҳодисалар ўша вақтда Хиросимада нимадир бўлганини англатади. Р.Акрамов ишдан кетди, легионер футболчилар ватан хоинига чиқарилди. Бу ҳақда газеталарда “заказ” мақолалар кўпайди, бу ҳол Хиросимада футболчи ва мураббийларимиз қайсидир делегациямизнинг амалдорини думини босвоганини англатмасмикин, гумон иймондан айиради дейишади, буёғи Яратган аён. Энг муҳими футболчиларимиз ҳалол ўйнаб чемпион бўлишган, Ўзбекистон Осиё Ўйинлари чемпиони.

Ҳаш-паш дегунча орадан йигирма йил ўтибди, энди бу муваффақиятимизни янги авлод вакиллари, мустақиллигимиздан сўнг туғилган ёш футболчиларимиз яна такрорлаш учун Инчхонга жўнаб кетиш арафасида. Биз уларга ишонамиз. Таркибда халқаро майдонда тобланган, ёшлар ўртасида Жаҳон ва Осиё чемпионатларида ишончли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Сергеев, Козак, Искандеров, Рашидов, Ҳошимов, Суюнов, Йўлдошев каби етук футболчиларимиз қаторида Тўхтахўжаев, Мусаев ва Шодиев (балки Тожиевдир) каби терма жамоамиз аъзолари ҳам борлиги ғалабали юришимизга умид уйғотмоқда. Бизга бу ғалаба, бу чемпионлик керак, жудаям керак. Айнан келгуси муваффақиятларимизга пойдевор бўлиш учун биз чемпион бўлишимиз керак. Олға йигитлар, сизлар буни уддалайсизлар, ой бориб, кубок билан қайтинглар.

Маъмуржон Тиллабоев

Киритилган сана: 05.09.2014 22:50. Ўкилди: 7959 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:15. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:15. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:33. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:33. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:30. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:30. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 18:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 18:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


BBOZOROV
Сана: 01.10.2014 01:50. BBOZOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BBOZOROV
Сана: 01.10.2014 01:48. BBOZOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 26.09.2014 19:32. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCYUVENTUS
Сана: 05.09.2014 23:21. FCYUVENTUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.