Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

«Спорт-ТВ» — нокаутчими ёки нокдаунчи?

Баҳо:
+5; -0

Сўзимнинг бошида Спорт-ТВ ходимларига алоҳида "Ассалому алайкум" дейман! Сўнгги пайтларда кўплаб биз мухлисларни эътирозларига сабаб бўладиган ҳаракатлар кўпайиб кетди, жонажон Спорт-ТВ каналимизда.

Албатта ҳозирда бунга сабаблар керагидан ҳам кўп. Европа миллий чемпионатлари трансляцияларини қўя турайлик ва бу масалани "ҳеч бўлмаганда" деган тарафини кўриб чиқайлик! Масалан: яқинда Фарғонадаги янги "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зелландияга қарши ўйин ўтказишди ва кўпчилик бу учрашувдан жонли трансляция кутишди. Майли бу учрашув учун анча-мунча сарф харажат талаб қилади ва ундан ташқари ёшларни ўртоқлик учрашуви дейлик. Аммо шу куни Тошкентда “Пахтакор” ўйнадику! Нега лоақал шу учрашув жонли узатилмади? Ундан кейин "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви жонли узатилади деган хабарни ўқиганимизда буни ҳақиқий янгилик ўрнида қабул қилиб турган бир пайтимизда "БИЗ МУХЛИСЛАР УЙҒОНИБ КЕТДИК ВА БУ ХАБАРНИ ТУШГА ЙЎЙДИК".

Мухлисларга берилган бундай зарба Спорт-ТВ ходимларига камдек туюлди шекилли, орқаси ҳали узилмасдан 4-турнинг марказий учрашуви — пойтахт дербиси мақомини олган ўйин "Локомотив" - "Бунёдкор" ўйини ёзиб олиб кўрсатилади деган хабар чиқди ва биз "НОКАУТ" ҳолатига тушиб қолдик! Спорт-ТВ наҳотки шундай сусткашликларга йўл қўйса! Тўғри, Спорт-ТВ айнан ва фақат футбол учун эмас! Шуни тушунган ҳолда биз мухлислар ҳам, ҳеч бўлмаганда клубларимиз ва терма жамоаларимиз учрашувини иложи борича жонли эфирда кўрсак деймиз. Тўғри бундай трансляцияларда оддий футбол мухлиси тушунмайдиган муаммо ёки камчиликлар бўлиши мумкин. Лекин, шундай эътирозларга ким изоҳ бериб ўта олади? Зафар Имомхўжаевми? Дилшодбек Тўхтабековми? Даврон Файзиевми? Менимча, бу инсонларнинг ҳеч бири изоҳ бера олмайди! Бас шундай экан мухлислар Спорт-ТВ томон ҳар хил бўхтон ва хунук гаплар отаверишади.

Бу йилги миллий биринчилигимиз эндигина бошланди. Энди ўтган 4та турни Спорт-ТВ талқинида таҳлил қилиб кўрсак, афсуски, мақтана оладиган даражада эмас. Ҳаттоки Олий лигамизни яхшироқ ёритиши мумкин бўлган кўрсатув "Футбол шарҳи"да ҳам мухлислар етарлича маълумот ололмаяпмиз. Баъзи учрашувлар умуман кўрсатилмаса, баъзилари кўрсатилса ҳам фақат голлардан парча намойиш этилади. Бу ерда ПРОФЕСИОНАЛЛИК қани? Хўп, клубларимиз сусткашликларга йўл қўяётгандир, ўз вақтида ўйинни видео тасмалари сизларга етиб келмаётгандур. Аммо сизлар қаёққа қараяпсизлар? Ўтган йили ўз вақтида ўйин дискларини Спорт-ТВ га етказиб берилмаса, шу клубларга нисбатан чора кўрилади дейилганди, агар адашмасам. Бу йил-чи? Шундай шартлар қўйилмадими? Клубларимизга қандайдир талаб ва таклифлар билан чиқилмадими? Футбол мухлислар учун ўйналади! Спорт-ТВ ким учун ишлайди? Мухлислар, телетомошабинлар учун эмасми?

"Еврофутбол", "Евротайм" булар ўз ўрнига! Олий лигамизни тузукроқ ёритиб бера олмаётган Спорт-ТВ Европа чемпионат саралаш учрашувларини бемалол тўлалигича тақдим этмоқда. Бу нима — кўзбўямачиликми? Биз ёнғоқни шаққилашига эмас, унинг мазасига мухлисмиз! Анчадан буён мухлисларни Спорт-ТВ томон айтилаётган фикрларини ўқиб бораман ва улар билдирётган фикрларнинг айримлари ҳақиқатга яқинроқ. Ҳозир XXI аср — техника асрида яшаб, давлатимиз томонидан миллионлар ўйини ривожи учун катта эътибор берилаётган бир пайтда Спорт-ТВнинг бундай суст ҳаракатини, тўғриси нима деб изоҳлашни ҳам билмай қолдим.

Ўз вақтида Спорт-ТВни роса мақтадик, севдик! Мириқиб футболлар учрашувларидан баҳра олдик. Шундай хизматлари учун уларга раҳматлар деб қоламиз ва гапимнинг сўнгида Диёр Имомхўжаев укамиз айтган гапларини биз ҳам ўзларига айтмоқчимиз: ВАҚТИДА МАҚТОВЛАРНИ ИНДАМАЙ ЭШИТИБ ТУРГАНЛАР, ЭНДИ ТАНҚИДЛАРГА ҲАМ ШУНДАЙ ТУРИБ БЕРИШАДИ, ДЕГАН УМИДДАМИЗ. Биз футбол мухлислари Спорт-ТВни ҳамиша севиб томоша қилишни хоҳлаймиз! Ҳаракат қилинглар, изланинглар ҳурматли Спорт-ТВ ходимлари. Халқимизда ажойиб нақли бор "Ҳаракатда барокат" - деган! Сизлардан футбол мухлислари учун ажойиб меҳнатларни кутиб қоламиз.

Санжарбек Ҳошимов (EvroNeftchi никидаги юзер)

Киритилган сана: 17.04.2015 00:26. Ўкилди: 16406 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:38. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:37. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


PERSEY
Сана: 27.04.2015 18:12. PERSEYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PERSEY
Сана: 27.04.2015 18:05. PERSEYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PERSEY
Сана: 27.04.2015 17:59. PERSEYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISSTAN
Сана: 18.04.2015 10:09. UZBEKISSTANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAMZES
Сана: 17.04.2015 22:05. RAMZESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OTSHH
Сана: 17.04.2015 18:03. OTSHHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JONIBEKNASAF
Сана: 17.04.2015 14:00. JONIBEKNASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EURONEFTCHI
Сана: 17.04.2015 12:06. EURONEFTCHIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


REALABROR
Сана: 17.04.2015 10:16. REALABRORга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RESCARA
Сана: 17.04.2015 09:51. RESCARAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DRJAVLON
Сана: 17.04.2015 09:06. DRJAVLONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONBOZOR
Сана: 17.04.2015 08:18. JAHONBOZORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONBOZOR
Сана: 17.04.2015 08:15. JAHONBOZORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 17.04.2015 08:01. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BULUT
Сана: 17.04.2015 07:39. BULUTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DAMIR
Сана: 17.04.2015 06:59. DAMIRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ILKHAM
Сана: 17.04.2015 05:46. ILKHAMга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MIKOH
Сана: 17.04.2015 05:40. MIKOHга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BILMASVOY
Сана: 17.04.2015 01:12. BILMASVOYга ёзиш
+1; -3
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.