Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Ичимда қолишни истамаган дардларим...

Баҳо:
+2; -0

Хитойга қарши ўйиндан кейин ҳамма жойда, интернетда, спорт сайтлари ва ижтимоий тармоқларда, кўчада, бозорда, боғда ҳам, тоғда ҳам кўп ва хўп гапирилди. Икки киши ва ундан ортиқ кишининг йиғилишида бош мавзу терма жамоамизнинг мағлубияти ҳақида бўлди. Аммо бу гаплар гапирилган жойида қолди кетди. Ҳеч бир журналист мағлубият сабабларига чуқур ёндашиб, ўйиндаги хато ва камчиликларни очиб беришга жиддий киришмади. Мағлубиятнинг бош айбдори кимлигини билишса-да, унга нисбатан танқидий мақола битишга балки вақтлари етмади. Аксинча, мақтовлар, унга ишониш кераклиги ҳақида уқтиришдан нарига ўтишолмади.

Мен кеч бўлса-да ўйин ҳақида икки оғиз гапиришга қарор қилдим. Зеро, дардларим ичимда қолиб кетмасин.

Хитойликларнинг кучли босими мухлисларни ҳавотирга солиб, футболчиларимизнинг ўйинида тартибсизлик юзага келди. Тасодифий голимизнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Ўйинда ва ўйин борасида Хитой тўлиқ устунликга эришганлиги мухлислар орасида танқидларнинг ошиб кетишига сабаб бўлди. Энг биринчи навбатда таркиб мутлақо нотўғри танланди. Гарчи Шимолий Корея устидан қозонилган ғалабамиз асосчилари бўлган таркиб бўлсада, илк ўйинда ҳам ушбу таркиб ўйинни қойиллатиб ўйнаб қўйгани йўқ.

Ўйиндан кейин мени бир савол ўйлантириб қўйди. Терма жамоамиз таркибида ҳужум чизиғида ким ўйнади? Интернетга кириб таркибга қарасам Игор Сергеев ёзилган экан. Шу тўғрими? Сергеев иккинчи, ҳатто учинчи планда ҳам кўринмади-ку.

Энг алам қиладиган ҳолат, мағлуб бўлаётган пайтимизда, футболчиларимизнинг хотиржам ҳолда тўпни назорат қилишлари бўлди. Кеча иккинчи турда Қатар мағлуб бўлаётган эрсада рақибга қандай шижоат билан қаршилик кўрсатди. Ироқни қаранг. Мағлубиятни тан олмасдан курашди. Бизникилар-чи? Қўрқишдими? Имкон топа олишмадими? Бу фақат ўзларига аён.

Миржалол Қосимов ўйинчилардан фойдалана олмаётганлигига эътибор беряпсизми? Легионерларимизнинг савияси паст эмас. Таркибдаги ҳеч бир футболчининг савияси Хитойнинг таркибидаги футболчилардан паст эмас эди. Кўп ва хўп айтиладиган бир гап бор "ҳар қандай кучли футболчидан, кучли мураббий чиқмайди". Ҳақ гап. Кучли мураббий уёқда турсин, умуман мураббий чиқишига ҳам на кафолат, на ишонч бор. Шундай экан, нега Қосимов ўйин савиясини ошира олмаётганлигини кўра-билиб турган бўлсада, кетиш ҳақида ўйлаб кўрмаяпти? Терма жамоамизни юқори чўққиларда кўришни истасак, футболимизни ҳам замонавий ўйин услубига мослаштириб, ёш футболчиларнинг қон-қонига сингдириб бориш кераклигини унутмаслигимиз даркор.

Дарвоқе, ушбу турнир ЖЧ-2018 саралашидан олдинги энг катта турнир ҳисоблансада, ҳали-ҳамоно "қария" таркибга ишонч билдираётган мураббийнинг савия даражасини билиб олиш қийин эмас. Сардор Рашидов, Жамшид Искандаров, Егор Кримец ва бошқа ёшларга имкон бермасдан ортга қайтиш биз мухлисларнинг, келажакни ўйлаб аламга, ғамга ботишимизга сабаб бўлиб қолади. Яна бир гап. Худо кўрсатмасин, агарда Саудия Арабистонига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетган тақдиримизда ҳам, Қосимовнинг терма жамоа мураббийлигидан кетишига ишончим комил эмас. Шундай бўлишини хоҳласамда, бу иш амалга ошиши жуда-жуда қийин. Қосимов футболчиларни психологик томонлама тайёрлай олмайди. Бу ҳолат унинг энг катта камчилиги бўлса, иккинчи камчилик эса, тактика томонлама жуда паст савияда. Умуман олганда, мураббий учун энг керакли бўлган жиҳатларни Қосимовдан топиш қийин.

ЎФФда футболга алоқадор шахслар иш олиб бормаётганлиги кўп йиллардан буён ғашимни келтиради, жаҳлимни чиқаради. Биргина Йоахим Лёвнинг ўзи 8 йил ичида кучли ва жанговор таркиб тайёрлади. Шубҳасиз, бу ишлар федерация раҳбарларининг ёрдами орқали амалга ошди. Бизда эса 8 йил ичида мураббий алмаштириш давомли бўлди. Хулоса сиздан.

Орзимурод Худайқулов

Киритилган сана: 16.01.2015 22:35. Ўкилди: 11347 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:20. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:20. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:17. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:17. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 18.01.2015 09:57. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TASHRIF
Сана: 17.01.2015 11:45. TASHRIFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 17.01.2015 08:27. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAANAT

Сана: 17.01.2015 07:58. FAANATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DONIYORS
Сана: 17.01.2015 02:03. DONIYORSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARDUS
Сана: 17.01.2015 00:11. ARDUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANCHESYU
Сана: 16.01.2015 23:46. MANCHESYUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANCHESYU
Сана: 16.01.2015 23:39. MANCHESYUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAFIA
Сана: 16.01.2015 23:16. MAFIAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RSAIDIY
Сана: 16.01.2015 23:16. RSAIDIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 16.01.2015 23:12. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BULUT
Сана: 16.01.2015 23:04. BULUTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JONIREALBEYL
Сана: 16.01.2015 22:54. JONIREALBEYLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LASSETTIUZB
Сана: 16.01.2015 22:50. LASSETTIUZBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.