Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Ихтиро. Футбол мухлислари учун янги дори!

Баҳо:
+0; -0

Мен сизга айтсам, йилда бир бор бўлса ҳам инсон ўзини шифокорга кўрсатиб, даволаниб туриши керак экан, ҳар ҳолда дунё ташвишларини унутиб, ишда раҳбарнинг қалампирдай аччиқ сўзларию, ўқрайган кўзлари, уйдаги деди-деди, айтди, қўйдилару кўнгил хираликларни бир зумга унутиб, асабларни тинчлантириб даволанишга нима етсин.

Мен ҳам шундай қилдим, боре дедим, ишингаям дедим, ташвишларингаям дедим, қўрқмадим, шартда шифохонага ётдим, қўйдим. Мен асабларни даволаш бўлимидаман, муолажалар ҳам фақат асаб учун, тинчлантирувчи осма уколлар, таблеткалар, физиотерапия, массаж, қисқаси дардингизга даво бўлувчи шифокорлар сизга парвона, ҳаммаси жойида, ҳаммаси зўр. Тинчлантирувчи дори-дармонларни қабул қилиб кундан кунга соғайиб, унча-мунча гап сўзлар, муаммолар менга зиғирчаям таъсир этмаяпганини сезиб бормоқдаман. Тушликка қадар муолажалар, кейин эса дам олиш соати, бўш вақт кўп, яхшиям интернет бор, зерикишга вақт йўқ. Бекорчиликда футбол сайтларини очиб, блогда чанг босиб ётган эски мақолаларни қайтадан ўқиб чиқдим, эҳе қанча таклиф, қанча муаммо, қанчадан-қанча танқидлар, энг қизиғи, гарчи эски мақолалар бўлса ҳам ҳамон керакли, ҳамон долзарб, ўйга толаман шунча талаб, таклиф, танқидлардан кейин қандай ўзгариш бўлди. Саволим — жавобсиз.

Шифохонада ҳар куни иккита таблетка беришади, бирини кундузи ичасиз, иккинчисини кечаси ётиш олдидан ичасиз. Бу дорини шундай хусусияти бор эканки, истеъмол қилганингиздан сўнг, сизни қийнаётган муаммоларни унутасиз, ташвишлар билан сизнинг ўртангизда ойнаванд девор пайдо бўлади, сиз томон келаётган муаммолар шу деворга келиб урилиб қайтаверади, шоирона айтганда, Сизга Пушкин бир жаҳону, Сизга Байрон бир жаҳон бўлади. Биласизми қандай хулосага келдим, менимча, футболимиз раҳбарлари ҳам шундай шифохоналарда йилда бир эмас, икки маротаба даволанишса керак, мен айтган дорини эса носқовоқ сақлагандай ҳар доим ёнларида олиб юришса керак. Ҳар қандай танқид, ҳақоратларга тайёр туриш учун 2 маҳал эмас, 3 маҳал қабул қилишса керак. Шунинг учун ҳар қандай натижадан қониқиш хосил қилишмоқда назаримда, яна билмадим. Бу шифобахш дорини футболчиларимиз ҳам қабул қилишса ажаб эмас, олий лига ўйинларини кузатиб шунга амин бўласиз, бемақсад, ланж футболни кўриб жиғибийрон бўлсангиз ҳам, уларга барибир, лоқайдлик билан ўйнайверишади. Лекин халқаро майдонда бунинг иложи йўқ, аллақандай ташкилотлар текшириб қолса ишлар чаппасига кетди деяверинг. Шунинг учун охирги пайтларда халқаро ўйинларда муштумзўр ўйинчиларимиз пайдо бўлиб қолди. Маслаҳатим сиз ҳам йилига бир марта даволаниб, шу доридан қабул қилиб туринг. Мана кечагина “Бунёдкор”нинг “Ал-Жазира”га қарши ўйинини шифохонада беморлар билан кўрдик. Ҳаммамиз шу дори таъсиридамиз, маза, умуман қайғурмайсиз, хаттоки футбол ҳақидаги билимларингиз ҳам ортга чекинади, ўйин ўз йўлига бўлаверди. Бемор шериклар билан ўзаро суҳбатлашиб ўтиравердик, гоҳида экранга қараб қўямиз холос. Гаплар алмойи жалмойи, бирининг айтишича, Австралия Европадан Осиёга қўшилиб чемпион бўлганмиш, яна бири “Ал-Жазира”ни кўрсатиб, булар яқинда “Реал Мадрид”ни 4:0 га ютган эди, бизикилар тенгма-тенг ўйнашяпти, қойил лекин дейди. Кўрдингизми, бу дори қанчалик фойдали, ҳатто “Атлетико” ҳам “Ал-Жазира” бўлиб кўзингизга кўринади.

Россия майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралашига оз вақт қолди, тезроқ ҳаракатингизни қилиб, бу шифобахш дармон-дорини топинг, истеъмол қилинг, ўйинлардан кейин қабул қилаётганингиз Новопасит ва Карвалолдан кўра шу фойдали. Айтишадику, касал бўлишдан кўра, уни олдини олиш осонроқ.

Ҳа, дорини номини айтиш эсдан чиқибдию, бу дори дорихоналарда сотилмайди, номи эса... ҳм, нима десам экан, русчасини айтмай қўяқолай, бироз ноқулай, ўзбекчада эса MANGАBАRBIRIN. Саломатликни асранг.
Маъмуржон Тиллабоев (Mamrino)

Киритилган сана: 21.02.2015 15:56. Ўкилди: 8049 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:13. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:13. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SHUHRATXOJA
Сана: 27.02.2015 18:44. SHUHRATXOJAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 22.02.2015 07:48. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAVARIYAM
Сана: 22.02.2015 05:56. BAVARIYAMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GONSALEZ
Сана: 21.02.2015 19:52. GONSALEZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GONSALEZ
Сана: 21.02.2015 19:47. GONSALEZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GONSALEZ
Сана: 21.02.2015 19:45. GONSALEZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAVKATFCB
Сана: 21.02.2015 19:28. SHAVKATFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.