Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Самвел Бабаян Терма жамоалар марказини «одам» қиладими?

Баҳо:
+0; -0

Ўтаётган ҳар бир онимиз бу тарих, тарихни бўлса ўзгартириб бўлмайди. Хатолар қилаверамиз, лекин ўша хатони тўғрилаш учун вақтни ортга қайтаролмаймиз, вақт бўлса аёвсиз ўтаверади. Биз хатолар қилаверамиз, лекин шу хатолар учун келажак авлодга кимдир ушбу хатолар очиқчасига қилинганини тушунтириб беролармикан? Ахир тарихимизни қайта ёзиб бўлмайдику!

Футбол шунақанги жозибакорки, у ўзига оханграбодек тортаверади, тортаверади, айниқса Ватанинг шаънини химоя қилса. Энди кўрмайман дейсану, лекин иложи йўқ баррибир кўраверасан.

Ижтимоий тармоқларда футбол ҳақида мухлислар жуда кўп баҳс мунозара қилишишади. Ўзбекистон-Эрон ўйинидан кейин икки мухлис сухбатига кўзим тушди:

– Термамизни ўйинига бордингми?
– Ҳа, бордим, ўзиям мазза қилиб Қосимовни сўкдим, ома росса хумордан чиқдимда.
– Ҳа, мен ҳам Қосимовни бетига туфламоқчи эдим, имконини тополмадимда...

Ана бизнинг мухлисларимиз, футбол кўрганимас бақириб, сўкинганиям боради.

Демак, Қосимов ким аслида? Бразилияда Пеле футбол юзи, Аргентинада Марадона дегандек, бизнинг ўзбек футболининг юзи, халқимиз ифтихори Қосимов эди-ку!
Қосимовни шу даражада беҳурмат бўлишига нималар сабаб аслида?

Биринчи ўринда Қосимовнинг айби катта бу ҳолатга, у ўз футбол фалсафасини терма жамоамиз аъзолари онгига сингдира олмади, айниқса асосий фигураларимиз бўлмиш легионерларга! У хато қилди, хатосини англади фақат вақтида кетолмади ёки кетказишмади. Ҳа, кетказишмади. Унинг билими, тажрибаси ҳаминқадар эканини билиб туриб ҳам кетказишмади.

Шимолий Кореаянинг тарсакисидан кейин футболимизда ислоҳот бўлишини сезгандим, барча мухлислар Қосимов кетишини исташди ва ўрнига хориждан таниқли бўлмаса-да тажрибали мураббий олиб келишларини жудаям исташди. Шундай ҳам бўлди, фақат қисман...

Футболимизнинг мағлубиятларига асосий айбдорлар бўлган Қосимов ва Ашурматов истефога чиқарилди, улар футболимизга деярли ҳеч нарса бера олишмади ва бўшатилишди. Адолат қарор топди, лекин қисман.

Шу Қосимов ва Ашурматовларга ишонч билдирган, улар билан шартнома тузган ёки узайтирган раҳбарият ҳар доимгидек оппоқ. Улар яна хеч нарса бўлмагандай бошқа мураббий билан шартнома тузади ва фаолиятини давом эттираверишади.

Бу — ТЖМ. НEГА УЛАР ҚИЛГАН ХАТОЛАРИ УЧУН ЖАВОБ БEРИШМАДИ?

Ахир асосий катта хатони улар қилишдику. Номуносиб мураббий танлашганига, кераксиз йиғинлару, хатога тўла танловларига ким жавоб беради? Ёки Қосимов алиштирилгани билан футболимиз тубдан ўзгариб кетадими? Нега фақат Қосимов айбдору қолганлар оппоқ. Хамма ўз хатоларига жавоб бериш керак эмасми?

Футболимиз инфратузилмасидаги хатолар қачонгача давом этади унда. Бабаян танлангани бир тарафдан яхши бўлгандир, балки, у ҳам тажрибали мураббий бўлмасада тажрибали мененжер ташкилотчи. Балки у ТЖМ қилолмаётган ташкилий ишларни ҳам дўндирар. Маркетингни ривожлантирар, мураббийлик фаолияти давомида, кимларнингдир ўрнига албатта.

Ахир ТЖМга тажрибали мененжер зарур эди ва мана ҳам менежерлик, ҳам мураббийлик бўлдик. Лекин ҳаммасини Бабаян ташкиллаштирса, ТЖМдаги мутахассислар нима билан банд бўларкин, навбатдаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида мувафаққиятли қатнашиш режаларини тузишар балки, ҳар қалай болалар футболида буни уддалашни йўллари кўп. Балки навбатдаги олимпия терма жамоамизни Риога боролмасликларини кузатишар Жалилов орқали. Ахир Жалилов олдин ҳам боролмаган-ку олимпиячиларимиз билан, бу сафар ҳам бормаса, нима, осмон узилиб ерга тушармиди, футболимиз тарихига ижобий ўзгартириш нега керак уларга ахир.

Мен нима демоқчиман, Қосимовми, Бабаянми ёки бошқа мураббийми барчаси шу коллектив билан ишлашга мажбур, бу коллектив эса доимо “одилона” қарорлар қабул қилган ва давом этади. Футболимиз бўлса бир жойда депсиниб турверади ёки сал орқароққа қайтади, негаки биздаги тузилган футбол инфратузилмаси професионал эмас. Барча ёшдаги терма жамоаларимиз ўйинида жисмоний, руҳий томонлама муаммолар тўлиб тошиб ётибди. Бу муаммоларни кўра биладиган ТЖМ мутасаддилари доимгидек жим. На бирор хорижлик мутахассис қидиради, на селекция ишларни қаттиқ назорат қилади.

Бизнинг тажрибасиз мутахасисларга ишонади, ишонаверади, жабрини мухлислар тортишади. Улар бўлса гўёки барчасига мураббий айбдордек Алини ўрнига Валини тайинлашади ва вазифасини бажаришади, тамом. Муаммолар шундай тураверади.

Нега кечаги мажлисда шу муаммолар ҳақида футбол федерациямиз президенти Мираброр Зуфарович Усмонов тўхталди, ҳайронман. Ахир муаммолар илдизи бошқа тарафда-ку?

Наҳотки шу биргина Бабаянни тайинлаш билан футболимиз тубдан ривожланиб кетса-я. Бу — фантастика. Наилож биз мухлислар умид қилиб кутаверамиз-кутаверамиз, вақт ўтаверади, футболимиз тарихи шарманда чемпионат, таваккал терма жамоалар ҳақида келажак ёшларимизга ҳикоя қилаверади. Нахот футболда боримиз, ҳолимиз шу бўлса. Наҳот ТЖМга республикамиздаги олий ўқув юртларидан бирорта малакали мутахассис етишиб чиқмаса. Ҳайрон қоласан киши.

Нима бўлганда ҳам тажрибали менежер Самвел Бабаянга ТЖМдаги фаолиятига омадлар тилайман. Улар эплолмаётган футболимиз тизимини ўзи астойдил чин дилдан меҳнат қилиб, ўзгартиришга ҳаракат қилсин. Терма жамоамиз учун қайғурманг, қачонки футбол тизимимизни ижобий тарафга йўналтирсангиз, кейин мувафаққиятга катта йўл очилади, кейин биз мухлислар ҳам хотиржам футболимиздан баҳра оламиз. Ҳозирча терма жамоамиз бори шу, омад кулиб турса — қувонамиз, омадимиз келмаса — қайғурамиз, наилож.

Футболимизга пойдевор қуйишни бошланг энди, қачондир мевасидан албатта баҳраманд бўламиз...

Шавкатбек Неъматов

Киритилган сана: 27.06.2015 17:37. Ўкилди: 13300 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:01. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:01. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SUXROBSHOX
Сана: 02.07.2015 23:58. SUXROBSHOXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 28.06.2015 13:09. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 28.06.2015 00:15. FATHQUQONга ёзиш
+0; -2
0

Ушбу фикрга жавобан


BULMXK
Сана: 27.06.2015 23:50. BULMXKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BULMXK
Сана: 27.06.2015 23:49. BULMXKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SLENNIK
Сана: 27.06.2015 21:20. SLENNIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKFAN
Сана: 27.06.2015 19:50. UZBEKFANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKFAN
Сана: 27.06.2015 19:49. UZBEKFANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PERFETTO
Сана: 27.06.2015 18:48. PERFETTOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZRESPECT
Сана: 27.06.2015 18:48. UZRESPECTга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.