Stadion.uz юзерларининг илк учрашуви
| Баҳо: |
+0; -0
|
2014 йил 8 сентябрь. Эрталаб ишга отланар эканман, негадир кайфиятим аъло даражада эди. Бугун яхши кун дейман ўзимга ўзим, аслида ёмон куннинг ўзи йўқ. Худойим берган кунни қандай ўтказиш инсонни ўзига боғлиқ.
Лекин бугун барибир яхши кун дейман яна. Чунки бугун иккита ўртоқлик учрашуви бор, биринчиси Миллий терма жамоамиз Океания етакчиси Янги Зеландия билан ўртоқлик учрашуви бўлса, иккинчиси шу ўйин баҳона Stadion.uz сайтининг энг фаол юзерлари билан дўстона учрашувимиз бор эди. Миллий термамизнинг халқаро учрашуви ҳафтанинг душанба кунига тўғри келиб, биз каби давлат ишида ишлайдиган мухлисларга бироз муаммо туғдириши аниқ бўлса-да, лекин бу кунни, бу учрашувни ўтказиб юборишга ҳаққим йўқ эди, чунки бугун яхши кун.
Хуллас, режамиз қуйидагича эди, 8 сентябрда соат 11:00да “Пахтакор” стадиони олдида кўришамиз, ҳамма йиғилгач, биргаликда тушлик қилиб, ўйин бошлангунга қадар мириқиб суҳбатлашамиз, яқиндан жонли ижрода танишамиз ва биргаликда терма жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қуватлаймиз. Элмурод (ELMUS) ва Нурилло (KAKASTAD) шу учрашув учун бирлари Андижондан, бирлари Бухородан бир кун олдин, яъни 7 сентябрь куни кеч томон йўлга чиқишгани тахсинга сазовор. Айнан узоқ масофа босиб келган ушбу дўстларимиз ҳурмати учун давлат ишини бир чеккага суриб, телефонни “хизмат доира” қилишга тўғри келди. Шунда ҳам соат 11 ларда кўришиш насиб этмади, бунга кутилмаган мажлис сабаб бўлди. Хуллас, соат 16:00лар атрофида “Пахтакор” стадионига етиб келдим. Унгача Элмурод билан 2-3 марта телефон орқали гаплашдик, қизиқарли суҳбатдан парча:
Элмус: — Алло, Маъмуржон яхшимисиз? Биз кеб қўйдик Тошкентга.
Мамрино: — Элмурод, яхши келдизми? Чарчамасдан, Йўллар қийнаб қўймадими?
Элмус: — Чарчаш йўқ, “Такси” деган кинони кўрганмисиз? Аши кинодаги Даниэль бору, бизни шопир ука бўлади, учириб обкелди.
Мамрино: — Э яшанг, ҳозир қаерда турибсиз, Бухородан Нурилло ҳам келиши керак эди.
Элмус: — Биз федерация олдидамиз, Нурилло ҳам мен билан, ЎФФ дегани шуяканда, кастим шим кийган, қорин қўйган кишилар кириб чиқиб юришибди ома.
Мамрино: — Дўстим ертўлани олдидаман денг, кастим шим кийганларни қорнини кўрябсизми, ўша бизни ўтган йилги ўйналми қоб кетган ўртоқлик учрашувимиз бўлади.
Ана шундай ҳазил-ҳузуллар билан айтиб ўтганимдай соат 16лар атрофида стадион олдига келдим, унгача дўстларимиз ҳам йиғилишиб қолган экан, Аббосбек (РСаиди), Бурҳонбек (ФКЮвентус), Sunnatbek (ACMILANLIVE) Фарҳодбек (Берселиус)лар келиб Элмурод ва Нурилло билан суҳбатлашиб туришган экан. Ҳамма билан кўришиб, танишиб, бироз суҳбатлашиб бўлгач, ҳаммамиз таммадихонага йўл олдик, у ерда “Андижон” фан-клуби аъзоларини кўрдик. Очиғи, “Андижон” жамоасининг шундай фидойи мухлислари бўла туриб Олий лигада охирги ўринда юриши шахсан мени ҳайрон қолдирди. Ҳа, айтгандек, таммадихонада сафимиз яна кенгайди, Ҳусанбой ва Узгазоил ники эгаси Азамат ҳам қўшилишди. Баъзи дўстларимиз эса давлат ишидан чиқолмай, учрашувга келишолмади, шулардан бири Камолиддин (Касперский) билан соат 18:00ларда стадионга юзландик, ортиқча чиптани сотишга қолган Бурхонбек ва Ҳусанбой эса “қовун”ни каттасини туширишди, яъни Камолиддинга олинган чиптага қўшиб Даниэл (Элмуроднинг дўсти)нинг чиптасини ҳам сотиб юборишибди. Стадионда 35-сектордан жой олдик, мириқиб ўйин кўрдик. Учрашув бошланмасдан олдин Нурилло ҳисоб 3-1 бўлади, терма жамоамиз ютади, деб башорат қилди. Қосимов (Бурхонбекнинг тилида “Тоға”) бошчилигида терма жамоамиз ҳам худди Нуриллони гапини икки қилмайлик дегандай 3-1 ҳисобда чиройли ғалабага эришди. Нурилло эса айтгандим-ку бу ўйинни кўрганман, ҳисобини била туриб Бухородан келибман-а деб ҳаммамизни кулдирди. Очиғи, терма жамоамизни ўйинни бизда илиқ тассуррот қолдирди, юзерларни оёғи енгил келдими дейман, жамоамизни ўйинни қовушди. Аҳмедов, Жепаров, Ҳайдаров, Алимов, Муҳаммедовларнинг хатти-ҳаракати менда яхши тассуррот қолдирди, очиғи, анчадан бери миллий жамоамизнинг бундай чиройли ўйинини кўрмаган эдик. Ўйин тугагач Миржалол Қосимов ва терма жамоамиз аъзоларини қарсаклар билан кузатиб қўйдик. Раҳмат сизларга бугунги кунимизни янада хайрли қилганингиз учун, ахир бугун яхши кун.
Шундай қилиб биз яхши кайфиятда тарқалдик. Ҳусанбойни тилидан Фантан никли юзерга Худо берди деган сўз тушмади, нимаям дердик, термамиз шундай ютиб тураверсин, Фантанга Худо бераверсин. Кейинги яхши кунимиз — 8 декабрда. Бу гал сафимиз янада кенгаяди деган умиддаман, олға, Stadion.uz!
Маъмуржон Тиллабоев
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 03:45. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 03:45. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 03:42. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 03:42. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 19:12. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 19:12. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
FCYUVENTUS |
Сана: 07.10.2014 22:47. FCYUVENTUSга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
BBOZOROV |
Сана: 30.09.2014 23:04. BBOZOROVга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
NOZIMBEK |
Сана: 12.09.2014 02:57. NOZIMBEKга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
ARSEBARSA |
Сана: 12.09.2014 00:54. ARSEBARSAга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
ALBARS |
Сана: 12.09.2014 00:07. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
ALBARS |
Сана: 12.09.2014 00:06. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
SUBARU |
Сана: 11.09.2014 23:29. SUBARUга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
SHEYX |
Сана: 11.09.2014 23:27. SHEYXга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Шарҳловчи ким? У қандай бўлиши керак?
- Терма жамоадаги дўстимга!
- «Ерни чуқурроқ ҳайдолмайдиган» ПФЛ?
- Голлар ўнлиги
- Тарихий шаҳарларимиз ОЧЛга муносиб!
- Бугун байрам!
- Узилган ришта
- Самвел Бабаян Терма жамоалар марказини «одам» қиладими?
- Алло, тириклар борми?
- Йўқолиб, унутилиб кетманг, укаларим!
- «Намунали мухлис» меҳмони — Kasperskiy
- Янги танишимиз — Филиппин
- «Нефтчи» мухлислари нимадан норози?
- «Спорт-ТВ» — нокаутчими ёки нокдаунчи?
- ОЧЛ. Чайқалиш ва тебранишлар ортда қолгандир?!
- Жаноби гол аввало мухлис учун
- «Намунали мухлис» меҳмони — AlBuxoriy
- Оқ йўл, Лушчан полвон, парвозинг баланд бўлсин, «қалдирғочлар»!
- «Нефтчи» мухлисидан Маъмур Икромовга икки оғиз гап
- Ихтиро. Футбол мухлислари учун янги дори!
- Олимпия терма жамоамизга хорижлик мураббий керак!
- «Намунали мухлис»: «Андижон» чемпион бўлмаса ҳам, терма ЖЧга чиқса бўлгани
- «Намунали мухлис» лойиҳасининг илк меҳмони
- Омонат пойдевор
- Маркетинг ва ТЖМ бир-бирига «ўгай»ми?
- Осиё кубоги-2015: ютдикми, ютқаздикми?
- Кимни алдаяпмиз?
- Ғалаба сари йўл
- Stadion.uz юзeрлари учрашуви ҳақида
- Уч ёшинг муборак, Stadion.uz!
- Осиё кубоги-2015. Саудия Арабистонига қарши таркибни топишга ҳаракат қилинг
- Ичимда қолишни истамаган дардларим...
- Танлов ғолиби билан суҳбат
- Осиё кубоги-2015. Хитойга қарши таркибни тахмин қилинг
- Терма жамоамизга аталади
- Сутми, қаймоқми?
- Stadion.uz мухлислари учрашувига таклиф этамиз
- Stadion.uz сайти мухлисларига бағишлов
- Қалбаки чемпионатга қалбдан таклифлар
- УEФАга ўтайлик...
- Суғур куни
- Ўзбек футболи қачон ривожланади?
- Футбол ва жамият
- Stadion.uz юзерларининг илк учрашуви
- Хиросима «олтини» Инчхонда ҳам такрорлансин!
- Футболимиз бозори ёпилаётган паллада...
- Биз барчадан олдиндамиз!
- Болта шўрва
- Бизнинг «месси»лар қаерда...
- Газета ва интернет
- Ўзбек ўғлони
- Футбол оламидаги қизиқарли воқеалар
- ЖЧ-2014: Кучлилар кўп, аммо чемпион ким?
- Тўқликка шўхликми?
- Мундиал пайтида қизларга маслаҳатлар
- «Спорт-ТВ» ёки «Дангаса-ТВ»?
- Мухлислик — надур?
- Бу кўзларга шодлик ярашар
- «Спорт-ТВ» — Олий лига кўзгуси!
- Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди
- Мард мураббий
- Раҳмат сенга, Райан!
- Техника жойида, жисмоний ҳолат-чи?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












