Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

«Намунали мухлис»: «Андижон» чемпион бўлмаса ҳам, терма ЖЧга чиқса бўлгани

Баҳо:
+1; -0

Аввало ассалому алайкум, азиз дўстлар, stadion.uz сайтини вофодор мухлислари. Намунали мухлис лойиҳамизни давом эттирамиз ва иккинчи меҳмонимиз, ҳаммамиз биладиган, танийдиган, қизиқарли ва мазмунли «коммент»лари билан барчанинг ҳурмату эътиборини қозонган "ChelsiMilan", яъни Мансур Акбаров.

Демак, суҳбатни танишувдан бошлаймиз.

Ф.И.О.: Акбаров Мансурбек Иброҳимович.
Туғилган кун: 14 май 1982 йил
Яшаш жойингиз: Андижон шаҳри
Касбингиз: Ҳунарманд
Ёқтирган жамоа ва футболчи: Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Милан” клуби мухлисиман. Андрей Шевченконинг ўйинларини мароқ билан кузатганман.
Std.uz’ни қандай топгансиз: Uff.uz сайти орқали

— Сайт ҳақида фикрингиз, ижобий ва салбий жихатлари, сайтни ривожлантириш бўйича таклифларингиз.
— Ижобий фикрларим: биринчи навбатда юзерларнинг ахиллиги, Ўзбек футболи ҳақида кўпроқ хабарлар ва мақолалар киритилиши. Салбий фикрларим: имловий хатоларнинг кўплиги. Таклифим: онлайн конференцияни янада ривожлантириб, футболчи ва мутахассисларни таклиф этишса яхши бўларди.

"Chaqmoq": — Клубларимизда менежер лавозими кенг тадбиқ этилишга лойиқлигини исботладими шу бир йил ичида, нима дея оласиз?
— Назаримда, буни Бабаян аъло даражада исботлаб берди. Бошқа клубларимиз ҳам “Пахтакор”дан ўрнак олса яхши бўларди.

AZAMREAL: — Мансур ака, мана сиз Россияларни ҳам кўриб келган инсонсиз, бизнинг мухлислик маданиятимиз билан русларнинг мухлислик маданиятини солиштириб курганмисиз?
—Руслар мухлислик маданияти бўйича мақтана олишмайди. Бир хил даражадамиз, айрим вазиятларда биз улардан олдиндамиз. “Зенит” ва “Динамо” учрашувидаги ҳодиса буни исботлайди. Худога шукр, бизда бундай воқеалар бўлмайди.

KAKASTAD: — Қосимовни ҳозирда кўплаб мутахассислар қўллаб-қувватлашмоқда. Сиз ҳам шулар қаторида. Айнан нега уни қувватламоқдасиз?Ҳозирда Қосимов тарафдорлари жуда камайиб кетишди. Футболимизни шу даражага тушиб қолишига у айбдор эмас дейишмоқда, лекин ҳаммаси унга топшириб қўйишса ҳам у эплолмаса (эплолмайдиямда), буни сезиб, ҳис қилиб турган кўплаб юртдошларимиз кўзига қандай қарашади? Кейинги баҳона нима бўларкан?
—  Мен Миржалол Қосимовнинг тарафкаши эмасман, мен хақорат қилишларига қаршиман. Бош мурураббий ким бўлишининг менга фарқи йўқ. Фикримча, бош мураббий ўзгариши билан муаммоларимиз ҳал бўлиб қолмайди. Бутун бошли тизимни ўзгартириш керак.

INZAGHI: — Мансур ака, U-23 термаси ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим. Тайландда ўтган қирол кубогида термамиз 4та жамоа ичида “фахрли” 4-ўринни олгани сизни ҳайрон қолдирдими? Нима деб ўйлайсиз, Мақсудов билан термамиз бирор нарсага эришишига умид қилсак бўладими?
— Мақсудов бош мураббий бўлиб етишишига бироз вақт бор. Унга ишонсак, 4 жамоани ичидаги "фахрли" 4-ўринимиз ҳам армон бўлиб қолади. Мақсудов бироз тажриба йиғиши керак. Фақат олимпия  термаси билан эмас.

DrJavlon: — Агар сизга боғлиқ бўлса, Олий лигада қандай ўзгартириш қилар эдингиз?
— Агар менга шундай имконият бўлганда, биринчи ўринга ҳалолликни қўйган бўлардим. Нафақат ўйинлардаги ҳалоллик, балки ўйинчиларни жамоаларга таклиф этилишидаги ҳалолликни ҳам назарда тутяпман!

VIQOR: — Мухлислик маданияти деганда нимани тушунасиз? Умуман ўзингиздан келиб чиққан ҳолда айтингчи, ҳақиқий футбол ишқибози аслида қандай бўлмоғи керак?
— Биз мухлислик маданиятимиз билан мақтана олмаймиз, лекин жуда ҳам паст даражада деб ўйламайман. Яқинда бўлиб ўтган Африка миллатлар кубоги ярим финалидаги ҳолатни кўриб, биз улардан олдинда эканлигимизни ҳис қилдим. Лекин интернет тармоқларидаги айрим мухлисларни кўриб, ҳафсаланг пир бўлади. Одам мухлислик қилиш билан бирга, ўзининг қандай тарбияга эга эканлиги намоён қилади. Энг аввало танқид билан ҳақоратни фарқига этишимиз керак.

VIQOR: — Ҳасанали ота билан суҳбатимизнинг бирида терма жамоа ва клубларимизда руҳшунослар штатини очиш керак, деган фикрни айтганди. Сизнингча, терма жамоаларимиз ва клубларимизда руҳшуносларнинг фаолиятини йўлга қўйиш нечоғлик фойда беради.
— Менимча, руҳшунос керак. Буни олимпиячиларимиз исботлаб қўйди. Футболчилар билан руҳшунос ишласа, бу фойда бериши аниқ.

VIQOR: — Бугунги кун футбол шарҳловчиларига қандай баҳо берган бўлардингиз. Ахир улар ҳам футболнинг бир қисми. Энг севимли ва ёқтирмаган шарҳловчингиз ким?
— Умуман олганда, Спорт-ТВда ҳозирда малакали шарҳловчи журналист йўқ ҳисоби, марҳум Давлат Турдалиев ажойиб шарҳловчиларимиздан эди, Мирзахаким Тўхтамирзаев “Спорт”да кўринмай қолди. Ҳозир бизга спорт шарҳловчиларидан янгилар керак, футбол ўйинига ўзгача жозиба берадиган худди Уткин каби. Спорт-ТВмиз ҳам ислоҳотга жудаям муҳтож худди футболимиз каби.

ELMUS: — Жаҳон футбол юлдузлари, масалан, Зидан, Роналду, Ди Мария, Тевес каби кўпгина футболчиларни ёшлиги қийинчиликда, камбағалликда ўтганлиги ҳақида эшитганмиз, бизнинг ўзбек футболчиларида ҳам шундай қийинчиликда ўсган футболчилар бормикин. Бўлса, бор ёки йўқ десангиз бўлди?
— Менимча, йўқ!

ABDUAZIZ: —  Мана ҳозир февраль ойи, шу ойда бизнинг клублар ва терма жамоаларимиз жуда куп мағлубиятларга учрашган. Айтингчи, бунинг олдини қандай олиши мумкин деб ўйлайсиз?
— Бунинг ҳаммаси ўз ишига лоқайдликдан келиб чиқади. Менимча, ҳар ким ўз ишини профессионал даражада бажарса, бу муаммони ҳал қилса бўлади.

MAMRINO: — Осиё кубогида терма жамоамиз иштироки сизда қандай тассурот қолдирди?
— Кўп қатори мен ҳам бундан-да яхшироқ натижа кутгандим (балки чорак финалда араб жамоалари билан ўйнаганимизда ярим финалга чиққан бўлармидик, билмадим.) Лекин бу баҳона бўла олмайди. Шуниси аниқки, бу Осиё чемпионати бизнинг бир қатор муаммоларимизни аниқ ва тиниқ кўрсатиб қойди. Хуллас, қониқарсиз натижа.

CHAQMOQ: — ОК-2015да МТЖ таркибида қайси ўйинчига ўрин йўқ эди, сизнингча?
— Бир нарса дейиш қийин. Лекин Галиулин, Мусаев ва Нагаев термага чақирилмаганига ҳайрон қолдим.

BAUYRZHAN: — Сиз кутган, жавобини жон деб айтадиган, лекин ҳеч ким томонидан берилмаган савол ва жавоби?
— Тўғриси, бир нима деёлмайман. Берилган саволларнинг барчаси менга ёқди. Қўлимдан келганича жавоб беришга ҳаракат қилдим. Кимнингдир саволига тўлиқ жавоб бера олмаган булсам ёки юзакироқ жавоб берган бўлсам узр!

AZAMREAL: — «Милан»дан Инзаги кетиб, Капелло келишини хоҳлармидингиз?
—  Менимча, Индзагига яна бир мавсум имконият бериш керак. Капелло ҳам ҳозирги шароитда ҳеч нарса қила олмайди.

MALUBI: — Ўзбекистонда легионерларнинг чекланганлиги ва Ўзбекистон терма жамоасида ойлик иш ҳақини чекланганлиги футболимизга фойдами ёки зарарми?
— Олий лигамизда легионерлар сонини камайтирилгани менимча фойдали эмас. Қанчалик легионерлар кўпайса, Олий лигамиз шунчалик кучайиб боради. Албатта кучли легионерлар ҳисобига. Терма жамоамизда ойлик маошни қисқартирилиши ҳақида бир нима дея олмайман.

FILIZCHIK: — Сизнингча, ўзбек мухлислари орасига мухлисалар қўшилгани яхшими ёки тинчгина ошхона ишларини қилганими?
—Шу саволингиз жуда ёқди. Ўзбек аёл ва қизларини футболга мухлисалик қилишига қаршимасман. Лекин стадионларга боришларига қаршиман. Жимгина уйда ўтириб телевизордан кўриб қўйгани маъқул!

FILIZCHIK: — Тўғри, биз ўзбеклар учун ор, номус, ғурур биринчи ўринда туради. Балким вақт ўтиб, чин мухлис сифатида боришса стадионларда тарбия деган нарса йўлга қўйилса, бунда ҳам қарши бўласизми?
— Бизни стадионларимизда тарбия йўлга қўйилмайди. Бирон марта стадиондан футбол кузатганмисиз? Баъзида шунақанги ҳақоратлар бўладики, уни эшитиб стадионга кирганимга пушаймон бўлиб кетаман.

Блиц саволлар.
1. Месси ёки Роналду?
— Иккаласи бирдек.

2. “Челси” ёки “Милан”?
— “Милан”.

3. Абрамов ёки Қосимов?
— Иккаласи бирдек.

4. “Андижон” чемпионлиги ёки терма жамоанинг ЖЧ йўлланмасига эга бўлиши?
— Албатта терма жамоамизнинг ЖЧга чиққани маъқул.

Самимий суҳбат ва жавоблар учун меҳмонимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Хўш, кейинги "Намунали мухлис" ким? Буни келгуси хафта билиб оласиз.

“Мухлис минбари” блоги ҳамкорликка чорлайди. Қарийб бир йил давомида блогимиз сиз азизлар учун баҳоли қудрат ижод қилиб, юртимиз футболи ҳақида турли хил мақолалар, мухлислар билан биргаликда лойиҳалар ва учрашувлар ташкил этиб келмоқда. Мақсадимиз сайт ва мухлислар ўртасида ўзаро ижодий муносабатларни шакллантириш, уларни бирлаштирувчи кўприк бўлиш, миллатимиз футболи учун қайғураётган ҳар бир мухлисни юрагидаги орзу ниятлари, хоҳиш-истакларини мақола ва таклифлар кўринишида футбол соҳасида ишлаётган мутахассисларга етказиш. Шу вақт оралиғида ушбу эзгу ниятларимиз рўёби йўлида қалам тебратиб шуни англадики, эришган натижаларимиз денгиздан томчи холос, ҳали қиладиган ишларимиз кўп, хато камчиликларимиз ҳам бисёр. Йил давомида блогимиз орқали тақдим этилган мақолаларни кузата туриб, бир камчиликка кўзимиз тушди, яъни фақатгина ўзбек футболига доир мақолалар билан кифояланиб, жаҳон футболи, жумладан кучли бешлик чемпионатлари, Европа чемпионлар лигаси каби мусобақаларга умуман эътибор бермаган эканмиз. Ушбу камчиликни бартараф этиш мақсадида Сиз азизлар билан ҳамкорлик қилишга аҳд қилдик. Юзерларимиз орасида жаҳон футболини мунтазам кузатиб, таҳлилий мақолалар билан блогимизда қатнашиш истагида бўлган мухлислар учун эшигимиз очиқ. Марҳамат, биз билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлганлар қуйидаги телефонларга мурожат қилишлари мумкин.

Тел: +998903255067 Мамуржон, +998905827646 Шавкатбек.

Stadion.uz: Қалам тебратишга иқтидори бор ёшлар сайтда доимий ишлаш учун танлаб олиниши мумкин.

Киритилган сана: 14.02.2015 00:59. Ўкилди: 7686 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:04. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:04. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 14.02.2015 19:14. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHAQMOQ
Сана: 14.02.2015 16:16. CHAQMOQга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHAQMOQ
Сана: 14.02.2015 16:14. CHAQMOQга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 14.02.2015 13:39. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DRJAVLON
Сана: 14.02.2015 13:10. DRJAVLONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELMUS
Сана: 14.02.2015 12:09. ELMUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUAZIZ
Сана: 14.02.2015 12:06. ABDUAZIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.