Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Болта шўрва

Баҳо:
+2; -0

Бразилияда ўтаётган ЖЧ ўйинларини кўриб беихтиёр мунидалдаги жамоалар билан МТЖмизни ҳам солиштириб, уларнинг имкониятлари, фарқлари, устунлик ва камчиликларини таққослаб кўрган бўлишингиз мумкин. ЖЧ саралашида омадсизликка учраганимиздан кейин кўплаб фикрлар билдирилди.

Мен бу ҳақда ёзиб кайфиятингизни туширмоқчи эмасман. Лекин ҳозирда Бразилия термасини бошқараётган ва ўзбек футболига бегона бўлмаган “Бунёдкор” собиқ бош мураббийи машҳур Луис Фелипе Сколари жанобларининг бир фикри эътиборимни тортди: Яъни журналистларимиз Сколаридан интервью олиб, бизнинг терма жамоани ЖЧга чиқа олмаганига нима етишмади, деган саволига жаноб Сколари, масаллиққа яраша таом тайёрланишига ва бизда ҳали юқори савиядаги футболчилар камлиги ва Қосимов қўлидан келган барча ишни қилганлигини, масаллиқга қараб таом тайёрлагинини айтиб ўтганди. Балки у ҳақдир қайсидир тарафлама. Лекин мен бу ЖЧни кузата туриб унинг фикрларига умуман қўшилмайман. Агар ҳамма гап массалиқда бўлганда Испания, Италия, Англия, ва Португалия каби энг сара ва олий қимматбаҳо масаллиқларга эга бўлган терма жамоалар ҳозир Бразилия ўчоқларида оловни ёқиб қўйиб, шоҳона таом тайёрлашда давом этаётган бўлардилар...

Шу жойда рус эртак фильмида бўлган қизиқ бир ҳолат эсимга тушди. Ўша эртак фильм қахрамонларидан бири шўх бир йигит зиқна бир кампирни алдаб-сулдаб болтадан жуда ҳам мазали шўрва қилиб беришни айтиб, қозонга озроқ сув қуйиб, болтани ташлаб қўяди ва зиқна кампирни авраб, алдаб ундан озроқ туз, ёғ, пиёз ва шунга ўхшаш керакли масаллиқларни олиб, унга болтадан шўрва тайёрлаб беради. Шунда зиқна кампир унга қойил қолиб, кам миқдордаги масаллиқдан ҳам ажойиб мазали шўрва тайёрлаганини, ҳамма гап таомни меҳр билан тайёрлайдиган ошпазда эканини айтади ва уни бу мақтовга лойиқ иши учун узоқ сафарга кетаётган йигитни озиқ-овқат билан мукофотлайди.

Ҳозирда давом этаётган ЖЧда Коста-Рика қайд этаётган натижалар менга айнан фильмдаги рус йигитининг ҳолатини эслатмоқда ва ошпазда ҳам гап кўплигини кўрсатиб бермоқда. Колумбиялик моҳир ошпаз Пинту жаноблари “болта”дан ҳам “мазали таом” тайёрлай олишини, гап фақат масаллиқларда эмаслигини, фақат бунга озроқ эътибор, ўзгача меҳр кераклигини кўрсатиб, ўзининг “ширин таомлари” билан бутун дунё “хўррандалари” эътиборини тортмоқда. Улар ҳар доимо Бразилия, Голландия, Германия каби кучли термаларга ўхшаб “ёғли таомлар” тайёрламаса-да, ўзларининг янги “болта шўрваси” билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди.

Агар биз ҳам шундай моҳир ошпазга эга бўлсак, бизнинг МТЖмиз ҳам ЖЧда қатнашиши мумкинлигини Коста-Рика мисолида айтсак бўлади. Шахсан мен бу жамоани Ўзбекистондан жуда ҳам кучли ёки ортиқ жойи бор дея олмайман. Бирозгина устунлик томони бўлиши мумкин, лекин у қадар кўп эмас. Фақат Коста-Рика жамоаси ақлли, тартибли, интизомли футбол намойиш этиб шундай натижаларга эришмоқда деб ўйлайман. Бунда албатта мураббийнинг ўрни беқиёс. Хулоса ўрнида айтаман, биз ҳам агарда савияли, ақлли, интулувчан мураббийга эга бўлсак, биз ҳам бемалол ЖЧларда қатнашишимиз мумкин. Бразилия, Аргентина, Германия каби машҳур “ресторанлардагидек” ёғли тамолар тайёрлай олмасак-да, Коста Рика, Мексика, Греция каби оддий "чойхона”ларга ўхшаб “таомлар” тайёрлай олишимиз мумкин. Агарда “масаллиқ”нинг энг сараларини олиб келиб, “ошпаз”имиз савиясиз бўлса, у “овқат”ни бузиб қўяверади ва ҳар доимгидек саралашлардаги “атала”мизни ўргилиб ҳам, айланиб ҳам ичиб юраверамиз...

Бурҳонбек Абдумўминов

Киритилган сана: 01.07.2014 18:37. Ўкилди: 7657 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:59. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:59. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


OTABEKR
Сана: 04.07.2014 12:29. OTABEKRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BECKGERMANY
Сана: 02.07.2014 02:25. BECKGERMANYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BECKGERMANY
Сана: 02.07.2014 01:59. BECKGERMANYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SPORTTTTT

Сана: 02.07.2014 00:26. SPORTTTTTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SPORTTTTT

Сана: 02.07.2014 00:24. SPORTTTTTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLLL
Сана: 01.07.2014 23:57. FUTBOLLLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BILEO
Сана: 01.07.2014 22:37. BILEOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUAZIZ
Сана: 01.07.2014 21:45. ABDUAZIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STARR
Сана: 01.07.2014 19:06. STARRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULBLANCOS
Сана: 01.07.2014 19:04. RAULBLANCOSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STARR
Сана: 01.07.2014 19:04. STARRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULBLANCOS
Сана: 01.07.2014 19:01. RAULBLANCOSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 01.07.2014 18:55. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 01.07.2014 18:53. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.