Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Йўқолиб, унутилиб кетманг, укаларим!

Баҳо:
+0; -1

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати терма жамоамиз учун чорак финал босқичида якунига етди. Энди шу ўринда мухлис сифатида дилимдаги гапларни тўкиб сочсам дедим. Умуман олганда, стартимиз биз учун яхши бошланмади, ўйлашимча ниҳоямиз эса ёмон якунланмади.

Мен бўлиб ўтган ўйинларни таҳлил қилмоқчи ҳам эмасман, фақат мухлислар номидан жуда катта бўлмаган илтимосларни шу мактуб орқали айтмоқчиман холос.

Аввало футболчи укаларимизга: Қадрли (ЖЧда ўйнаган ва эндигина етишиб чиқаётган) укалар. Биламизки, сизларнинг орангизда яхшигина истеъдодлар бор. Буни биз ҳам инкор эта олмаймиз. Шундай экан, мақсад нима? Кучли футболчи бўлишми? Кимгадир, қайсидир кумирингиздаги футболчига ўхшашми? Керак бўлса жаҳон, Европадаги топ-клублар даражасига чиқишми? Демак: меҳнат, меҳнат ва яна меҳнат қилинглар, илтимос! Зеро, мақсаднинг бир ечими бўлиб қолаётган ўша пуллар ўзи сизларни қувласин ва топсин!

Сизлар учун ҳақиқий ҳаёт, ҳақиқий рақобат, ҳақиқий катта футбол энди бошланмоқда. Шахсан мен бу тўсиқлардан мардонавор ўтиб, келажакда миллий терма жамоамиз сафида жаҳон чемпионатларига бориб, жонажон ватанимиз номидан муносиб қатнашишингизга ишонаман! Бунинг учун сизларда вақт ҳам, имкониятлар ҳам етиб ортади.

Қатар, КХДР, ва ҳаттоки Мьянмар ёшлар терма жамоалари гўёки мўжизалар кўрсатиб Янги Зеландия чипталарини қўлга киритишди. Шукрки, амалда ким аслида ким эканлиги ўз исботини топди! Бу гапларим билан айтмоқчи бўлган гапим шуки: бугунимиз шундай (Осиёда биринчи) экан, келажагимиз ҳам шундай давом этсин! Бунинг учун сизларга нималар керак? Вақтми? Бор вақт, фойдаланинг! Имкониятларми? Эҳҳе, керагидан ҳам кўп-ку, хоҳлаганизча олинг! Яна нима керак? Қўллаб-қувватлашми? Ташвишланманг! Мана биз ўттиз миллиондан зиёдроқ халқ турибмизу, хотиржам бўлаверинглар!

Лекин катта бўлмаган ИЛТИМОС: Ҳеч қачон ўзингиздан "юлдуз"ча ясаб олманг! Бунга эса мисоллар келтириб ўтирмайман! Чунки энди сизлар ҳам ёш эмассизлар. Изланинг, ҳаракат қилинг, керак бўлса, ҳеч ҳам тўхтаманг.

Энди шу ўринда мураббийларимиз ҳам харакат қилишлари керак деб ўйлайман. Келажакда бу футболчи қаердан етишиб чиқибди (ким кашф қилди экан бу истеъдодни?) деган саволларга вақти келганда, фахр билан: Бу “юлдуз — менинг шогирдим” деб қўрқмасдан айтишларингни тилаб қоламиз!

Бунинг учун мураббийлар ИЛТИМОС!
Қўйиб беринг уларга, имкон беринг уларга, ишонинг уларга! Энди улар ёш эмас,
айни кучга тўлиб, ўз маҳоратини сайқаллаш ёшида. Энди бу йигитларнинг кўзларида чақмоқ, қалбларида эса олов ёнмоқда. Бу оловларни сўндирманг ИЛТИМОС! Аксинча уни янада алангалатинг. Сингдиринг қалбига ВАТАН ишқини, кўришсин, билишсин, мақсад ва манзили қаер, ўша манзиллар томон ошиқишсин. Биз учун, сиз учун ва ҳатто ўзлари учун ҳам "ЧАҚИЛМАС ЁНҒОҚ" бўлиб етишишсин!

Ахир замонавий футболда сўз навбати мураббийларда бўлиб турган бир даврда, сизларнинг ҳам дил сўзларингиз бордир? Қулоқларимиз эса сизларда. Эшитамиз! Керак бўлса кутамиз ҳам! Ахир фойдали ва чиройли дил изҳорларини айтиб, кейинчалик бу сўзларни фалончи айтиб кетган-да, ҳа отасига раҳмат, - деган гапларни эшитиш кимга ҳам ёқмайди дейсиз.

Шундок экан сизлардан ҳам ажойиб кашфиётларни кутиб қоламиз. Бахтимизга омон бўлинглар, меҳнатларингни роҳатини кўринглар, саломат бўлинглар!

Она Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Футболимиз эса фақат олдинга юраверсин!
Жаҳон чемпионатида муносиб қатнашган укаларимизга: балли, отангизга рахмат! Мана бизнинг мустақиллигимиз мевалари, мана бизнинг келажакларимиз! Ҳали бу натижалар нима бўпти, бундан-да юксакларга чиқамиз. Биз сизларни эслаб қоламиз ва умид қилиб ишонамизки, бизлар учун унутилиб кетмайсизлар.

ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОН!!!

Санжарбек Ҳошимов (Evroneftchi никидаги мухлис)

Киритилган сана: 17.06.2015 18:20. Ўкилди: 7286 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


BULMXK
Сана: 17.06.2015 21:51. BULMXKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LOCKED
Сана: 17.06.2015 20:43. LOCKEDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LOCKED
Сана: 17.06.2015 20:42. LOCKEDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELMUS
Сана: 17.06.2015 18:33. ELMUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.