Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Маркетинг ва ТЖМ бир-бирига «ўгай»ми?

Баҳо:
+0; -0

Мана бизга аламли, армонли бўлга Осиё кубоги-2015 ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизга алам қилаётган яна бир ҳолат ҳакамларнинг яна бизга нохолис ҳаракатлари бўлди. Саудияга қарши бу ҳолат очиқчасига номоён бўлган бўлса, Кореяга қарши ўйинда ҳам бу ҳолат оз-мос кўзга ташланди.

Эътибор берган бўлсангиз, бутун чемпионат давомида барча баҳсли ҳолатлар рақибларимиз фойдасига ҳал этилди. Бу нимадан дарак беради? Азалдан нега ОФК бизни бу даражада "эзади"? Нимага кўпинча биз 14 кишига қарши ўйнаймиз? Нима, ОФК бизга шунчалар қаршими? Ҳа, қандайдир қарши, негалигини айтайми, биз ОФКга кам наф келтирамиз. Бундай ҳолатларга биз ўзимиз айбдормиз менимча. Сизларга оддий мисол келтирай, Саудияга қарши ўйинни олайлик, ўша ўйинда саудиялик журналистлар ўнлаб шарҳловчи кабинани эгаллаб ўйинни стадиондан шарҳлади, биздаги Мурод Ризаев саёҳат қилиб келди! Хўш, энди айтинглар, айб кимда ОФКдами ёки ЎФФда? Бизда маркетинг сиёсати юритилмас экан, ТВ ҳам ЎФФ ҳам шу аҳволда кетаверади, жабрини биз мухлислар тортаверамиз.

Аввалги куни Толибжоновнинг матбуот анжуманидаги фикрини ўқиб қолдим. Нима эмиш, Европанинг донгдор жамоалари катта сумма сўраётганмиш. Э барака топгур, ўша катта суммага келиш, кейин “Евроспорт” каби ТВлар билан трансляцияни келишиб сот, яна йирик компаниялар билан реклама баннерлари борасида келиш, билетларни қўлда юз минг эмас, кассада юз минг қилиб белгила, дейдиган одам йўқ! Бўлсаям бир тийинга олишмайди, тайёр пул бўлсаю шуни сарф қилиб акт тузиб қўйишса. Ҳозир бозор иқтисодиёти даври, ҳар қандай соҳада ҳар қандай ишдан наф кўришни хоҳлайдиган давр. Шундай ҳолатда бизнинг футбол текинхўрликка муккасидан кетган, яна айтишадики биз ривожланмоқдамиз... Э барака топгурлар, ниманинг эвазига ривожланяпсан, сен тайёр бюджетни нимани ўйлаб сарфлаяпсан? ТЖМ тайёр пуллар эвазига йиғинлар ташкил қиляпти, хафа бўлишмасину буни ақли бор ҳар қандай шахс ҳам эплайди. Улар фойдани эмас, фақатгина сарфни ўйлашади, пул борда-а?! Халқимизда “ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди”, деган нақл бор. Бундай ҳолат қачонгача давом этади? Бундан бир неча йил муқаддам Алишер Никинбаев бир ўзи шу ТЖМ ишини олиб борарди, ҳозирда ТЖМда иш олиб бораётган шунча мутахасис қаёққа қарашмоқда, ёки “қўйчивон кўп бўлса, қўйлар ҳаром ўлади”, деган гаплар ростми? Эпласанг ишла, ойлик олиб оила тебратяпсан, шуни оқла, қачонгача давом этади, фақат сарф ҳаражату, майда йиғинлару, араблар, шу осиё даражасидаги ўртоқлик ўйинлари? Ҳаракат қилиш керак, маркетингни ривожлантириш керак, қани ҳозиргача МТЖ учун чиқарилган шарфлар, атрибуткалар? Қайси жойларда сотилмоқда? Ҳамма вилоятда спорт магазинларини очинглар, ТВ билан ҳамкорликни кенгайтиринглар, рекламага зўр беринглар, муҳими фаолият даражасини кенгайтиринглар.

Бир гап эшитгандим, бир компания раҳбаридан сўрашибди:
— Нимага компания реклама шитлари фақат пойтахт стадионларида, унинг ўрнига стадион тўладиган вилоят, водий жамоалари стадионларига жойласак бўлмайдими, ахир у стадионлар доимо мухлислар билан тўла, ҳаммаси жойида бўладику?
— Ўша вилоят жамоаларида ўн минг атрофида мухлис рекламамизни кўради, пойтахт клубларини эса ТВ орқали милионлаб мухлислар кўради, бизга пойтахт стадионлари фойдалироқ!

Ана сизга маркетингу, ана сизга футболимиз бизнеси. ТВ билан ҳамкорликда кенг қамровли ишлар олиб борилмас экан, миллий футболимиз бир жойда депсиниб тураверади, хурматли ЎФФ, ТЖМ, ПФЛ ходимлари. Уйғонинглар, ҳозир ХХI аср, бозор иқтисодиёти даври, мудрамасдан енг шимариб ишлаш вақти келди, футболимиз ривожлансин десангиз, енг шимариб меҳнатни бошланглар. Агарда бу ишларинглар қўлларингдан келмаса, курсини ёшларга бўшатинглар, курсини бўшатиб ҳам футболимиз ривожига ўз хиссангизни қўшсангиз бўлади. Ҳар қандай ҳолатдаям биз футболимиз ривожини, равнақини, камолини кўришни истаймиз, эплолмасанг ишлама нима дедингиз-а?

Қайсидир мутахассис айтганди: футболда ҳалол инсонлар ишласа, футболимиз ривожланади гуркирайди. Бизнинг мутахассислар ҳам шу гапларни ўзига шиор қилиб ишлашганда, янаям узоқларга парвоз қилармидик... Нима бўлишидан қатъий назар ҳаракат қилиш керак. Ўша Аргентинаю Испания қанча сўраркин бир-икки милионми? ТВлар трансляцияни қанчага сотиб оларкин, атрибуткаю, рекламалардан қанча топса бўлади? Билетлардан-чи? Шу саволларни ТЖМ ходимларига берсак жавоб ола оламизми? Жавоб беришолмайди, чунки шу ҳолатда ишлаб фойда кўришмаганда... Яна нима эмиш Осиё чемпионати катта тажриба мактаби вазифасини ўтади, нима ўзбек футболи бундай турнирлар учун тажриба қуёнчасими? Қачонгача тажриба тўплаймиз? Ўша тажрибани ўртоқлик ўйинларида тўплаш керакмасми? Тўплаш керак, аслида энг камида Россия, Украина каби жамоалар билан ўйнаб тажриба оширганимизда ўша Корея аталмиш тўсиқдан хотиржам ўтармидик... Нимага бошқалар, масалан араб давлатларию Малайзия кабилар донгдор рақиблар билан ўртоқлик учрашувини ўтказишмоқда? Нимагаки уларда маркетинг сиёсати кенг йўлга қўйилган, ўша испану италянларга қарши ўйинлардан сарф эмас, керак бўлса фойда олишади. Нимага биз шундай қилмаслигимиз керак, ишланглар, эпланглар, агарда эплолмасанглар, ёш мутахасисларга имкон бериб йўл беринглар.

Ҳозир ёзяпману худди фантастик асар ёзаётгандайман. Натижасиз мақола бўлиш эҳтимоли — 95%. Барибир ёзавераман, ҳеч бўлмаса бирорта ТЖМда иймонлиси ўқиб қолар. Яна билмадим. Боримиз шу, ҳолимиз шу дейдиган замонлар ортда қолди. Ўзбек футболи бир қадам олдинда деб ҳаракат қилиш даври келди. Осиё терма жамоаларидан ҳар қандай термин бўйича бир қадам олдинда бўлсак, жаҳон чемпионатларига чиқиш учунмас, совриндорларга бош оғриқ бўлиб чақилмас ёнғоқ бўлармидик. Ҳамма айбни футболчилару мураббийларга ағдариб бир чеккада турмасдан айбни ўзларингдан қидириб кўрингларчи, нима хулосага келаркинсизлар. Миллий чемпионатимизга каттароқ эътибор беринглар, ҳамма жамоалардан маркетинг борасида талаблар қўйинглар, назорат қилинглар, қачонгача ўзбек футболи боқиманда бўлади? Жавоб ҳалигача йўқ, умуман бу саволнинг жавобини яқин келажакда эшитмасак керак. Биз мухлислар эса ривожланишни, юксакликни талаб қилаверамиз, бу ҳолатга эса тўла ҳаққимиз бор деб ўйлайман. Нима бўлса ҳам олға ва омад ўзбек футболи!

Мен бу гапларим билан Осиё чемпионатида қониқарсиз иштирок этган (кимлар учундир қониқарли) терма жамоамизни оқлаш фикридан йироқман. Мен шунчаки ушбу мувафақиятсизликларда ЎФФни, ТЖМни, ПФЛни катта ҳиссалари борлигини айтмоқчиман, холос. Ислоҳотга муҳтож футболимизга ёрдам беринглар энди мутасаддилар.

Шавкатбек Неъматов (ShavkatFCB)

Киритилган сана: 01.02.2015 13:25. Ўкилди: 8948 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:53. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:53. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 02.02.2015 04:57. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEYMARJON

Сана: 01.02.2015 19:11. NEYMARJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 01.02.2015 15:35. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OQKEMA
Сана: 01.02.2015 14:43. OQKEMAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.