Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди
| Баҳо: |
+0; -0
|
“Пахтакор”нинг машғулот базаси уйимга яқин, ёшлигимизда бориб футболчиларнинг машғулотини ҳавас билан томоша қилардик. 1998 йил эди, жамоа мураббийи бразилиялик Вега да Силва машғулотларни ранг-баранг тарзда олиб борарди, жамоа таркибида Шквирин, Қосимов, Абдураимов, Бугало, Д.Назаров, Акопянц, Ширшов, Қамбаралиев, Шоймардонов, М.Алиев, Бунтов каби ажойиб футболчилардан ташкил топган эди. Д.Назаровни мураббий ҳазиллашиб “Ромарио” дерди. Машғулотлар тугагач, кўп футболчилар уйга кетишга шошилмас эди, уларга мураббий ҳам қўшилар ва пенальти тепиш ва бошқа ҳолатлар бўйича гаров ўйнашар, ҳазил-ҳузул билан яхши кайфиятда тарқалишар эди.
Эсимда қолгани теннис тўпида жанглёр қилиш мусобақаси эди. М.Қосимов эса Бугало билан жарима зарбалари устида ишлар, майдоннинг ҳар хил нуқталаридан тўп тепар, Бугало эса қайтаришга ҳаракат қилар эди. Бизга ҳам иш топилар, тўпларни олиб келиб турардик. Хуллас, ҳақиқий професионал клуб эди “Пахтакор”. Бу менинг кўрганларим ва билганларим.
Кўрганларимдан шундай хулоса чиқардимки, ўша даврдаги бизнинг футбол менталитети бошқача эди. Футболчилар ҳам ҳозиргига нисбатан профессионалроқ, бундай атамага лойиқроқ эди! Нимага дейсизми? Унда эшитинг.
Ўша даврда футболчилару мутасаддилар кўпроқ футбол ҳақида ўйлашар эди. Тўғри, шартномалар масаласиям бор эди, аммо футбол ўйнаш ва ўз устида тинмай ишлаш муҳимроқ эди!
Мухлислар “Нефтчи” билан бўладиган фантастик тўқнашувлар муҳимроқ эди.
Футболчилару мураббийлар машғулотларни завқ билан бажарар, мухлислар ҳурмати учун яхшироқ тайёргарликка эга бўлишга ҳаракат қилишарди!
Энди эса ҳозирги даврдаги эшитганларимни эшитинг ва хулосани ўзингиз чиқаринг...
Ўзбек халқи миш-мишга ўч, эшитганимизни бировга етказишда озгина ўзимиздан қўшмасак ҳисоб эмас. Кимдир машинасини уйдан олиб чиқишда дарвозага салгина туртиб юборганини этса, 3 кундан сўнг ўзига шу воқеа бошқача бўлиб етиб келади. Касалхонадан қачон чиқдинг, деб сўраб қўйишади тағин. Лекин шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди, факт шуки, машина озгина туртиб юборилган. Бу ҳақиқат. Футболда ҳам худди шундай, миш-мишларда бир мисқол бўлса ҳам ҳақиқат бор.
Бир дўстим бор, автомобилларга ойна ўрнатиш билан шуғуланади, яқинда айтиб қолди: бир футболчининг (исмини айтмай қўя қолай, ҳар ҳолда бу эшитганим, кўрганим эмас) уйига боришибди, машинаси ойнасини алмаштириш учун. Қўнғироқни босиб кутиб туришса, ҳалиги футболчи чиқиб келибди, оғзида сигарет, қўлида “Хейникен” пивоси (“Хейникен”ни ўзим қўшдим, нима қилай мен ҳам ўзбекман). Ишни бошлаган дўстим гап орасида сўраб қолибди:
— Ока, сиз футболчи бўлсангиз, сигарет, пиво майдонда тўп суришга халақит қилмайдими? Яна олий лигада ўйнайсиз”.
Футболчи: — Э, бизнинг футболда ичиб ўйнасанг ҳам ҳеч нарса қилмайди, 90 дақиқа амаллаб югуриб турсанг бўлдида укам.
— Нега, сиз бундоқ шуғулланиб, кучли жамоалардан ўйнайман, терма жамоада ўйнайман деган ният йўқми сизда?
— Нима кераги бор менга буни? Уйим бор, бир эмас, иккита, “Мерс”им бор, клуб ойлигимни бериб турган бўлса, нима қиламан қичимаган жойимни қашлаб укам?
— Клубингиз чемпионатни зўр бошлайди-да, 2 даврадан олий лигада қолиши аниқ бўлгач, дарҳол айнийди, нега шунақа?
— Ҳомийимизнинг талаби шу, биз чемпион ёки совриндор бўлсак ва ОЧЛга чиқсак, ўз-ўзидан кейинги йили харажат кўпаяди, лекин Олий лигадан тушиб кетмаслигимиз ҳам керак, улар учун ўртамиёна бўлиб юрганимиз яхши, Олийда қолишимиз аниқ бўлгач, мурабийимиз роса “соққа”ни қилади-да лекин.
Шунақа гаплар дўстлар, бу эшитганларим. Яна негадир ҳозирги вақтда футболчиларимиз машғулот тугаши билан машинасига ўтириб, чойхонага боришларини эшитиб қоламан, тунги барларда кимдир кайфу сафо қилаётганлигини эшитиб қоламан, миллионлаб пулини тунги капалакларга сарф қилаётганлар бормиш, ачинарлиси кўпчилиги терма жамоага номзод футболчилардир. Аввало бу гаплар миш-миш ва эшитганларим холос. Рост ёки ёлғонлигини фақат Яратган билади. Лекин шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди, факт шуки машина туртилган, бу хақиқат.
Маъмуржон Тиллабоев (MAMRINO)
Блог эгаларининг мухлисларга мурожаати: Ҳурматли stadion.uz ўқувчилари ва юзерлари. Мана мухлис минбари блогимизни ишга тушириб олдик ва дастлабки мақолаларимизни сизларга тақдим этдик. Шу блогни очишимизда ўз маслаҳатлари билан бизни руҳан қўллаб-қувватлаган, хато-камчиликларимизни батараф этишда бизга ёрдам бераётган Мамуржон Тиллабоевга (MAMRINO никли юзер) блогни бирга юритиш таклифини киритдик ва у кишини розилигини олдик. Юқоридаги мақола Маъмур аканинг блогдаги дастлабки мақоласи ҳисобланади. Баҳони эса ўзингиз берасизлар.
Ҳурматли, мухлислар. Агарда сизларда мақола, шеър ёзиш истаги бўлса, бемалол бизга мурожат қилаверинг. Блоггер дўстлар билан маслаҳатлашган ҳолда сизларнинг ижодларингизни ҳам “Мухлис минбари” блогига жойлашга тайёрмиз.
SHAVKATFCB
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Шарҳловчи ким? У қандай бўлиши керак?
- Терма жамоадаги дўстимга!
- «Ерни чуқурроқ ҳайдолмайдиган» ПФЛ?
- Голлар ўнлиги
- Тарихий шаҳарларимиз ОЧЛга муносиб!
- Бугун байрам!
- Узилган ришта
- Самвел Бабаян Терма жамоалар марказини «одам» қиладими?
- Алло, тириклар борми?
- Йўқолиб, унутилиб кетманг, укаларим!
- «Намунали мухлис» меҳмони — Kasperskiy
- Янги танишимиз — Филиппин
- «Нефтчи» мухлислари нимадан норози?
- «Спорт-ТВ» — нокаутчими ёки нокдаунчи?
- ОЧЛ. Чайқалиш ва тебранишлар ортда қолгандир?!
- Жаноби гол аввало мухлис учун
- «Намунали мухлис» меҳмони — AlBuxoriy
- Оқ йўл, Лушчан полвон, парвозинг баланд бўлсин, «қалдирғочлар»!
- «Нефтчи» мухлисидан Маъмур Икромовга икки оғиз гап
- Ихтиро. Футбол мухлислари учун янги дори!
- Олимпия терма жамоамизга хорижлик мураббий керак!
- «Намунали мухлис»: «Андижон» чемпион бўлмаса ҳам, терма ЖЧга чиқса бўлгани
- «Намунали мухлис» лойиҳасининг илк меҳмони
- Омонат пойдевор
- Маркетинг ва ТЖМ бир-бирига «ўгай»ми?
- Осиё кубоги-2015: ютдикми, ютқаздикми?
- Кимни алдаяпмиз?
- Ғалаба сари йўл
- Stadion.uz юзeрлари учрашуви ҳақида
- Уч ёшинг муборак, Stadion.uz!
- Осиё кубоги-2015. Саудия Арабистонига қарши таркибни топишга ҳаракат қилинг
- Ичимда қолишни истамаган дардларим...
- Танлов ғолиби билан суҳбат
- Осиё кубоги-2015. Хитойга қарши таркибни тахмин қилинг
- Терма жамоамизга аталади
- Сутми, қаймоқми?
- Stadion.uz мухлислари учрашувига таклиф этамиз
- Stadion.uz сайти мухлисларига бағишлов
- Қалбаки чемпионатга қалбдан таклифлар
- УEФАга ўтайлик...
- Суғур куни
- Ўзбек футболи қачон ривожланади?
- Футбол ва жамият
- Stadion.uz юзерларининг илк учрашуви
- Хиросима «олтини» Инчхонда ҳам такрорлансин!
- Футболимиз бозори ёпилаётган паллада...
- Биз барчадан олдиндамиз!
- Болта шўрва
- Бизнинг «месси»лар қаерда...
- Газета ва интернет
- Ўзбек ўғлони
- Футбол оламидаги қизиқарли воқеалар
- ЖЧ-2014: Кучлилар кўп, аммо чемпион ким?
- Тўқликка шўхликми?
- Мундиал пайтида қизларга маслаҳатлар
- «Спорт-ТВ» ёки «Дангаса-ТВ»?
- Мухлислик — надур?
- Бу кўзларга шодлик ярашар
- «Спорт-ТВ» — Олий лига кўзгуси!
- Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди
- Мард мураббий
- Раҳмат сенга, Райан!
- Техника жойида, жисмоний ҳолат-чи?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












