«Нефтчи» мухлисидан Маъмур Икромовга икки оғиз гап
| Баҳо: |
+0; -0
|
Бугун сайтимиз манзилига фойдаланувчиларимиздан бири мактуб юборди. “---BEK---” логинидан фойдаланувчи юзеримиз “Локомотив” клубининг янги дарвозабони Маъмур Икромовнинг интервьюларидан бирида айтган гапига ўз муносабатини билдирган. Шу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Куни кеча “Футбол Экспресс” газетасида маҳоратли дарвозабон Маъмур Икромов билан бўлган интервью мухлисларга ҳавола этилди. Интервьюнинг бир қисмида нафақат мен ва ушбу интервьюни ўқиган кўпчилик мухлисларнинг асабийлашишига сабаб бўлди. Аслида мақола ёзишимга хам айни шу жиҳат асос бўлди. Келинг, гапни узоққа олиб бормайликда, сизлар хам интервьюнинг шу қисмини ўқиб кўринглар:
“— Яна “Металлург”да қолишга тайёргарлик кўраётганмидингиз?
М.Икромов: – Мавсум тугаганидан сўнг ўзимни бошқа жамоада синаб кўриш хаёлига берилгандим. Чунки етти йил битта клуб сафида тўп сурганим боис муҳитни алмаштиришга қарши эмасдим. Аммо вазият бунчалик ўзгариб кетишини ўйламагандим. Чунки чемпионат ҳам тобора яқинлашиб бораётганди ва аксарият жамоалар ўз дарвозабонларига эга бўлиб бораётганди. Шунинг учун яна “Металлург”да қолсам керак деб ўйлашни бошлагандим.“Локомотив” ўз номи билан “Локомотив”. Бу жамоа “Нефтчи”, “Шўртан” ёки “Бухоро” эмас. Бундай таклифни рад эта олмасдим”.
Мана бу мақола нега ёзилганини англаб олиш учун ўта ақлли бўлиш шарт эмас. Икромов “Нефтчи”, “Бухоро” ва “Шўртан” жамоаларини очиқдан-очиқ ҳақорат қилган. Маъмур Икромовнинг бу сўзлари кўпчилик бошқа жамоалар мухлислари учун арзимас ҳолдек туюлар, лекин ўз сўзи орқали ҳақорат қилган жамоалари ичида Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони, мамлакатимиз шаънини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилиб, МДҲ кубогида (ўша вақтда бу кубокда МДҲ давлатлари ўзларининг энг кучли таркиблари билан қатнашишган), фахрли 2-ўрин соҳиби, Осиё клублари ўртасидаги энг нуфузли турнирда Осиё чемпионлар кубоги бронза медали совриндори, байроқдор жамоа “Нефтчи” борлиги бизни қаттиқ таажжубга солди. Ўзингиз ўйланг, Ватанимиз шаънини халқаро ареналарада муносиб ҳимоя қилиб келган жамоа шундай ҳақоратга лойиқми?! Маъмур Икромовдан аввал неча-неча юлдуз футболчилар, у жамоадан – бу жамоага кўчиб ўтганлар, лекин ҳеч бир футболчи бу тарзда ҳақоратли интервью бермаган. Ҳаттоки, у жамоаларни ҳурмат қилган ҳолда, қайси жамоадан таклифлар тушганини ҳам яширишади. Ўша жамоаларнинг мухлислари бизнинг клубга ўтишни хоҳламаптида, деб хафа бўлишмасин деган маънода ҳам буни сир тутишади. Икромов эса “Локомотив”га бориб, ҳали бирор марта расмий ёки ўртоқлик ўйинида ҳам майдонга тушмай туриб, ўзидан “юлдуз” ясаб олгани, мени ҳайрон қолдирди. Бу ҳолатни ҳаттоки “кўрмаганни кўргани қурсин” иборасига ҳам йўйганлар кўп бўлди.
Ҳозирги кунда реал олиб қараганда, “Нефтчи”, “Шўртан” ва “Бухоро” жамоалари у қадар кучли эмасдир. Лекин шу жамоаларни ва унинг минглаб мухлисларини ҳурматини жойига қўйиш керак эмасми? Икромовга ҳеч қандай адоватим йўқ ва унга “Локомотив” сафида омад тилайман. У “Локомотив” билан “Нефтчи” эришган ютуқларга эришсин. Фақат биз мухлислар ўзи ҳақорат қилган жамоалардан узр сўрашини истаймиз. Тўғриси, биз қайсидир расмий сайтдан шундай мақола чиқишини кутдик, лекин бундай бўлмади ва мухлислар ўзимиз бу мақолани ёзишга қарор қилдик. Қолганларга фарқи йўқдир, лекин биз ўз жамоамизни ҳеч кимга ҳақорат қилдириб қўймаймиз.
Шу ўринда Маъмур Икромовга икки оғиз: — Маъмур сен жуда кучли дарвозабондирсан, лекин футбол мухлислар учун ўйналади, сен шу мухлисларсиз ҳеч кимсан. Ўзга жамоаларга ҳеч қачон паст назар билан қарашга ўрганма. Зеро, ҳаёт чархпалак, айниқса бу футболда кўп исботини топган, бугун у ердасан, эртага бу ерда
“---BEK---”.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 06:18. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 06:18. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 06:15. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 06:15. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
UZTIME |
Сана: 03.03.2015 12:04. UZTIMEга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
UZTIME |
Сана: 03.03.2015 11:58. UZTIMEга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
OTSHH |
Сана: 26.02.2015 20:01. OTSHHга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
JARIMATIMUR |
Сана: 26.02.2015 15:17. JARIMATIMURга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
FANATUZ |
Сана: 23.02.2015 10:51. FANATUZга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
GOLBOLSIN |
Сана: 22.02.2015 21:48. GOLBOLSINга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
GOLBOLSIN |
Сана: 22.02.2015 21:43. GOLBOLSINга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
GOLBOLSIN |
Сана: 22.02.2015 21:39. GOLBOLSINга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
KATALONFCB |
Сана: 22.02.2015 21:16. KATALONFCBга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
KAKASTAD |
Сана: 22.02.2015 17:19. KAKASTADга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
BILMASVOY |
Сана: 22.02.2015 17:05. BILMASVOYга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
BEHZODCHIK |
Сана: 22.02.2015 16:12. BEHZODCHIKга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
BEHZODCHIK |
Сана: 22.02.2015 16:11. BEHZODCHIKга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Шарҳловчи ким? У қандай бўлиши керак?
- Терма жамоадаги дўстимга!
- «Ерни чуқурроқ ҳайдолмайдиган» ПФЛ?
- Голлар ўнлиги
- Тарихий шаҳарларимиз ОЧЛга муносиб!
- Бугун байрам!
- Узилган ришта
- Самвел Бабаян Терма жамоалар марказини «одам» қиладими?
- Алло, тириклар борми?
- Йўқолиб, унутилиб кетманг, укаларим!
- «Намунали мухлис» меҳмони — Kasperskiy
- Янги танишимиз — Филиппин
- «Нефтчи» мухлислари нимадан норози?
- «Спорт-ТВ» — нокаутчими ёки нокдаунчи?
- ОЧЛ. Чайқалиш ва тебранишлар ортда қолгандир?!
- Жаноби гол аввало мухлис учун
- «Намунали мухлис» меҳмони — AlBuxoriy
- Оқ йўл, Лушчан полвон, парвозинг баланд бўлсин, «қалдирғочлар»!
- «Нефтчи» мухлисидан Маъмур Икромовга икки оғиз гап
- Ихтиро. Футбол мухлислари учун янги дори!
- Олимпия терма жамоамизга хорижлик мураббий керак!
- «Намунали мухлис»: «Андижон» чемпион бўлмаса ҳам, терма ЖЧга чиқса бўлгани
- «Намунали мухлис» лойиҳасининг илк меҳмони
- Омонат пойдевор
- Маркетинг ва ТЖМ бир-бирига «ўгай»ми?
- Осиё кубоги-2015: ютдикми, ютқаздикми?
- Кимни алдаяпмиз?
- Ғалаба сари йўл
- Stadion.uz юзeрлари учрашуви ҳақида
- Уч ёшинг муборак, Stadion.uz!
- Осиё кубоги-2015. Саудия Арабистонига қарши таркибни топишга ҳаракат қилинг
- Ичимда қолишни истамаган дардларим...
- Танлов ғолиби билан суҳбат
- Осиё кубоги-2015. Хитойга қарши таркибни тахмин қилинг
- Терма жамоамизга аталади
- Сутми, қаймоқми?
- Stadion.uz мухлислари учрашувига таклиф этамиз
- Stadion.uz сайти мухлисларига бағишлов
- Қалбаки чемпионатга қалбдан таклифлар
- УEФАга ўтайлик...
- Суғур куни
- Ўзбек футболи қачон ривожланади?
- Футбол ва жамият
- Stadion.uz юзерларининг илк учрашуви
- Хиросима «олтини» Инчхонда ҳам такрорлансин!
- Футболимиз бозори ёпилаётган паллада...
- Биз барчадан олдиндамиз!
- Болта шўрва
- Бизнинг «месси»лар қаерда...
- Газета ва интернет
- Ўзбек ўғлони
- Футбол оламидаги қизиқарли воқеалар
- ЖЧ-2014: Кучлилар кўп, аммо чемпион ким?
- Тўқликка шўхликми?
- Мундиал пайтида қизларга маслаҳатлар
- «Спорт-ТВ» ёки «Дангаса-ТВ»?
- Мухлислик — надур?
- Бу кўзларга шодлик ярашар
- «Спорт-ТВ» — Олий лига кўзгуси!
- Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди
- Мард мураббий
- Раҳмат сенга, Райан!
- Техника жойида, жисмоний ҳолат-чи?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












