Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

«Намунали мухлис» меҳмони — Kasperskiy

Баҳо:
+2; -1

“Намунали мухлис” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Камолиддин. Юзерлар тили билан айтганда — KASPERSKIY. Танишамиз.

Танишув қисқа савол-жавоблар:
1. Ф.И.Ш.: — Туляганов Камолиддин Зиявутдинович
2. Туғилган жой, йил, ой, кун: — 11.08.1985, Тошкент шаҳри
З. Касбингиз: — Инженер
4. Стд.узни қандай топгансиз? — Уфф.уз сайти орқали.
5. Қайси жамоа ва футболчига мухлислик қиласиз? — Миллий клублардан “Пахтакор” ва “Локомотив”, футболчилардан Қосимов, Европа клубларидан “МЮ”, футболчилардан Дель Пьеро ва Бекхэм.
6. Стд.узни ютуқ ва камчиликларини санаб ўтсангиз, сайтда яна қандай ўзгаришлар бўлишини хоҳлар эдингиз?
— Стд.узнинг ютуқларидан бири — бу мухлисларнинг ҳамжиҳатлигида, камчиликлари таҳлилий мақолалар жуда кам, сайтда яна мухлисларбоп янги лойиҳаларни кутиб қоламиз. 7. Лойиҳамиз ҳақида фикрингиз?
— Ушбу лойиҳа орқали биз билган ва билмаган сайт ўқувчилари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўляпмиз, лойиҳа муаллифларига ижодий баркамоллик тилайман.
8. Футболга қизиқишингиз қачон ва қайси ўйиндан кейин бошланган?
— Футболга қизиқиш Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-98 саралаш ўйинлари ва “Пахтакор”нинг миллий чемпионат ўйинларини кузатишдан бошланган.

— Футболни ҳаётимизда фойдали ва зарарли томонлари ҳақида фикрингиз? Улар қай даражада?
— Фойдали томони деб фақат у билан шуғулланишда, футбол ўйнаб туришда дейишим мумкин, бу албатта соғликка фойда. Футбол томоша қилиш фақатгина хобби бўлиши мумкин деб ҳисоблайман. Зарарли томони эса футболга фанатликда деб тушунаман!

FELIZCHIK: — Нега айнан “МЮ” жамоасига мухлислик қиласиз?
— Нега “МЮ”? - деган саволга аниқ жавоб бера олмайман, лекин умумийроқ қилиб айтишим мумкин, бунга Девид Бекхэмнинг ўйинлари ва албатта сэр Алекс Фергюсоннинг услублари қисман сабаб бўлиши мумкин.

ELYORREAL: — КАСПЕРСКИЙ никини маъноси нимада?
— Сайтдаги вирус мухлисларга қарши курашиш учун (ҳазил).

— «МЮ»ни ўйинларини кучайтириш учун нималарга эътибор қилиш керак?
— «МЮ»да ҳамма нарса муҳайё, фақат ҳар бир мутахассис сидқидилдан ишлаши ва футболчилар масъулиятни ҳис қилган ҳолда мураббий кўрсатмасига тўлиқ амал қилишлари кифоя.

— МТЖга нима етишмайди?
— МТЖда мураббий даражаси айни вазиятдаги футболчилар учун қониқарли деб ҳисоблайман. Балки биз футболчилардан керагидан ортиғини талаб қилаётгандирмиз?

INDZAGHI: — ОЧЛда қатнашаётган клубларимиздан қайси бирлари гуруҳдан чикишига ишонасиз?
— “Пахтакор” ва “Насаф” гуруҳдан плей-офф босқичига чикишса бу биз учун катта ютуқ бўлади!

KAKASTAD: — «Реал» ва «Барселона» мухлислари характер жиҳатдан фарқ қиладими?
— «Реал» ҳам, «Барса» ҳам дунёда энг жозибадор ўйин сифатига ва энг кўп мухлисга эга жамоалардир. Лекин шуни таъкидлаш лозим-ки, улар бир-бирлари билан жанг қилишаётгани йўқ, улар оддий футболда мусобақалашишмоқда, холос. Мухлислар ҳам масалани шу жиҳатига эътибор берсалар, нур устига аъло нур бўлар эди.

FCYUVENTUS: — АПЛ қанчалик кучли чемпионат бўлмасин Англия терма жамоаси халқаро мусобақаларда айтарли ютуққа эриша олмаяпти (1966 йилдан буён), лекин ички чемпионати унчалик кучли бўлмаган Хорватия термаси сўнгги пайтларда Англиядан яхшироқ натижалар қайд қилмоқда. Сиз учун қайси бири афзал, кучли ички чемпионатми ёки кучли терма жамоаси?
— Бу ҳолат ҳар бир давлатда юритилаётган футбол сиёсати билан узвий боғлиқ бўлса керак. Умуман олганда, масалани ҳар икки томонини ўйлаб иш тутиш маъқул. Ички чемпионат томошабоп бўлиши ва албатта МТЖ мамлакат шаънини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилиш зарур. Уларни бир-биридан устун қўя олмайман.

BILMASVOY: — Биздаги мухлислик маданияти ҳақида фикрингиз?
— Ижтимоий тармоқлардаги мухлислик маданияти ҳақида фикр билдирмоқчиман. Биз ҳуқуқий, демократик давлатда яшаяпмиз, ҳар ким эркин фикр билдириш ҳуқуқига эга. Қандай фикр бўлишидан қатъи назар хоҳ у танқидий фикр бўладими, ёки таҳлилий фикрми, ҳар бир мухлиснинг фикрини ҳурмат қилиш зарур. Шахсиятга тегадиган ва шахсга қаратилган ҳақоратли фикрлар бундан мустасно.

MAMRINO: — Мана янги мавсум ҳам бошланди, чемпионлик учун тўрт жамоа курашиши аниқ, айтингчи, уларни орасига қайси жамоалар қўшилиши мумкин деб ўйлайсиз?
— Бу мавсум олий лигада «Олмалиқ» ва «Нефтчи» фаворитларга етарли қаршилик кўрсата олади дейиш мумкин, лекин уларни чемпионлик учун рақобатлаша оладилар деб айта олмайман, сабаби — ўтган мавсумдаги натижалар. Олий лига дебютантлари “Қўқон” ва “Машъал” стартни яхши олишди, шаштлари ҳам жуда баланд, улардан ҳам ёркин ўйин кутиб коламиз!

MAMRINO: — “Манчестер Юнайтед”нинг ҳозирги ҳолатига қандай баҳо берасиз? Фергюссон шаклантирган, деярли аънанага айланиб улгурган жамоавий характер “қизил иблислар”да йўқолиб бораётганига муносабатингиз қандай?
— Ҳар бир мураббийнинг ўз иш услуби, ўз дунёкараши бўлади. Ҳар бир мураббийнинг кандай характерда ўйин кўрсатишдан қатъи назар энг асосий мақсади натижага эришишдир. Фергюсон услуби жамоага натижа берди, у «МЮ» билан бир қанча совринларга эришди. Ван Гал эса ўз услубини жамоада тўлиқ талқин қилиб улгурмади, деб ҳисоблайман (ҳозирча). Мураббийнинг илк мавсумдаги ўйинидан 100%лик натижа талаб қилиш ноўрин иш, менимча.

FAMOUS: — Ўтган йилги ЕЧЛ ғолиби «Реал» Мадрид жамоасининг бу йилги имкониятларини қай даражада баҳолайсиз? Сизнингча, ҳали ҳеч қайси жамоа уддаламаган — икки марта кетма-кет ғолибликни қўлга кирита олиш эҳтимоли қанча?
— Бунинг учун «Реал»да имконият ҳар томонлама етарли даражада! Ғолиблик эҳтимоли 50/50!

MAMRINO: — Терма жамоамизни навбатдаги ЖЧ саралаш босқичидан нималар кутяпсиз? Тўғрироғи, қандай ишларни амалга ошириш лозим деб ўйлайсиз?
— МТЖни келаси ЖЧга чиқишига умидворман, бунинг учун энг аввало ички чемпионатимизни савиясини оширишимиз керак, деб ҳисоблайман.

MUNITEDMAN: — «МЮ»нинг ўтган мавсум ва айни масумдаги ҳолатини қандай таҳлил қила оласиз?
— Ўтган мавсумда ҳар хил таркибга эга Мойес жамоаси ва бу йилги анча баркарор ўйин кўрсатаётган Ван Гал жамоасини фарқлаш қийин бўлмаса керак, менимча, фарқи ҳар икки мураббийнинг жамоавий ўйинида.

ChelsiMilan: — Сизга қай бири афзал: Олимпия терма жамоамизнинг Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритганими ёки Терма жамоалар маркази раҳбарининг истеъфосими?
— Албатта, шак-шубҳасиз Олимпиадада иштироки! Буни ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайди!

ELMUS: — Замонавий футболда қўлланилаётган голни аниқлайдиган технология футбол ўйинлари ҳолатига, жозибасига таъсир ўтказди, деб ўйлайсизми?
— Буни ўтган ЖЧ мисолида олиб қарасак, янги технология ёмон таассурот қолдирмади! Нима бўлганда ҳам ўйинлар ҳақконий бўлгани маъқул! Кейин мухлислар бизга ўхшаб узоқ вақт азият чекиб юришмасин (Ўзбекистон-Эрон)!

MUNITEDMAN: — Нега ёш футболчиларимиз порлаб эрта сўнишмоқда? Сабаби нима?
— Менимча бунинг асосий сабаби менталитетимизда!

— ЖЧ-2002, 2006, 2010, 2014 саралашларида қатнашган МТЖнинг қайси йилдаги иштироки эсда қоларли даражада мазмунли бўлган деб ҳисоблайсиз?
— Албатта МТЖнинг энг эсда коларли (ва энг аламли) иштироки бу ЖЧ-2014 саралашида бўлди деб бемалол айта оламан! Чунки шу пайтгача ЖЧга шунчалик яқин бормаган эдик!

RSAIDY: — Инсон миясида ҳаётидаги илк хотираларини элас-элас эслаб қолади, Камолиддин ака, саволим шуки, футбол кўра бошлаганингиздаги илк хотиралар қайси жамоа билан боғлиқ ва нима бўлган? Бу илк таассурот мухлислигингизга таъсир қилганми?
— Футболдаги илк хотиралар Ўзбекистон МТЖси ва Миржалол Қосимовнинг ёрқин ўйинлари билан чамбарчас боғлиқ

ABDUAZIZ: — Агарда сизга бирор клубни менежер сифатида бошқаришни таклиф қилишса, ишни нимадан бошлаган бўлардингиз?
— Агар менда шундай имконият бўлса, клуб бош мураббийлигига сэр Алекс Фергюсонни олиб келардим! (ҳазил)

RasulchikFCB: — Сиз учун энг унутилмас ўйин қайси ва нима учун ёққанлигини изохлаб беринг?
— ЕЧЛ. «Челси» - «Барселона» - 4:2. Роналдиньонинг шедевр голи (йили эсимда йўқ).

AlBuxoriy: — Биламиз, Сиз «МЮ» ашаддий мухлиси ҳисобланасиз, айтингчи, ҳозирги «МЮ» билан Сизни мафтун этган «МЮ» ўртасида нима фарқ бор? Биз қачон яна орзулар жамоаси (“дрим тим”)ни кўрамиз?
— Аслида бу саволга жавобни шахсан Ван Гал жанобларидан сўрашингиз керак эди (ҳазил). Майли, Ван Гални ўрнига ўзим жавоб бериб тураман. Насиб қилса, кейинги йил “Челси” билан ўйиндан сўнг орзулар жамоасини кўрасиз.

BAUYRZHAN: — Ўзбекистон суперкубоги ҳақида фикрларингиз.
— Ўзбекистон суперкубоги финали ўйини қизиқарли тарзда ўтди ва унда “Локомотив” ҳақли галаба козонди, аслида ўйиннинг кичик ҳисобда тугаши ёки пенальтигача бориши истаган эдим, лекин ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, 2-голдан сўнг “Пахтакор” жамоаси руҳан синди, ташаббусни тўлалигича рақибга бериб қўйди ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ушбу ўйинни бевосита Алишер ака (FAMOUS) билан стадиондан томоша қилдик.

Киритилган сана: 28.04.2015 22:08. Ўкилди: 7543 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:47. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:47. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 29.04.2015 07:41. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BILMASVOY
Сана: 29.04.2015 01:02. BILMASVOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 28.04.2015 23:07. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.