Техника жойида, жисмоний ҳолат-чи?
| Баҳо: |
+0; -0
|
Давлатимиз томонидан миллионлар ўйини ҳисобланмиш футболга миллиардлаб пул сарфланмоқда. Хўш, бу сарфланган маблағлар ўзини қай даражада оқламоқда? Ўзбекистон футболи ушбу саъй-ҳаракатлар эвазига қай даражада юксалмоқда? Энг катта ютуғимиз турли ёшдаги ЖЧларда иштирок этганими? Хўш, ушбу ЖЧлар бизга нечта Европа даражаcbдаги ёш юлдузларни кашф этди? Ҳозир шу ёшларимиз қайси жамоаларда тўп суришмоқда? Ўзи шу ёшларимиз ЖЧларда иштирок этган пайтдаёқ бизнинг катта муаммоларимиздан бири бўлмиш жисмоний тайёргарлигимиз анча нўноқ эканлиги кўзга ташланганди. Бу муаммолардан кўз юмдик ва юммоқдамиз, ёш юлдузларимиз ёрқин нур сочиш ўрнига қумга тушган сув мисоли йўқолиб кетишмоқда!
Хўш, айб кимда? Мураббийлардами ёки дангасалик қилаётган футболчилар? Мураббийда деб ўйлаётганлар хато қиласизлар (балки), ўша ёшларга тарбия бераётган мураббийлар Европанинг қайси жамоасида тобланган ёки ўйнаган. Уларни кўргани шу ўзимизнинг шиддатсиз футбол холос-ку?! Шундай экан, улар ҳам билганича ишлашади-да, ўзи билмаган, кўрмаган футбол ҳавосини умидвор ёш юлдузларга қаёқдан сингдиради? Яхшиси бу муаммони бартараф этишни ТЖМ ва ЎФФ бир ўйлаб кўришса бўларди. Шунча миллиардлаб сўмлар сарф қилинаётган бир пайтда юракдан яхши ишлаётган ёш мураббийларни наҳотки Голландия, Германия, Бельгия каби давлатларга махсус шартнома эвазига энг ками бир йилга малака ошириш, Европа иш савиясини ҳис қилишга жўнатишолмаса-а?!
Хўш, нимага ТЖМ бу ҳақда бош қотирмаяпти, ёки бу ошиқча бош оғриғимикан. Ахир футболиз пойдевори шу ёшларимиз мураббийи-ку. Майли, ёшлар ҳақида яна кейинроқ яна бир суҳбатлашармиз, МТЖ ҳақидаям бир оғиз гапириб ўтайлик. Мана оху нолаларимиз ТЖМга етиб бориб, Қосимовга битта кемани бошқариш насиб этди, бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказишга келишилди.
Бундан албатта хурсандмиз. Қанчадан-қанча мухлислар талаб қилишди Қосимовга чет элдан маслаҳатчи малакали мутахасис олиб келишни. Ҳатто ЎФФ президенти Мираброр Зуфарович ҳам агар Қосимов истаса четдан малакали мутахассис олиб келиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди, аммо Қосимов мустақил ишлашни хоҳлади ва биз бу қарорини ҳурмат қилишга мажбурмиз. Ахир натижага мураббий жавоб беради-да. Аммо МТЖга Европанинг савияли жамоаларида ишлаган жисмоний тайёргарлик бўйича профессионал мутахассис олиб келамиз, дейилганда ҳамма рози бўларди менимча. Ахир ҳозирги ҳолатимизда жисмоний тайёргарлигимиз ҳатто араб давлатлари
жамоаларидан пастда. Агар шундай мураббий олиб келиб маҳаллий футболчиларимизни ҳар ойда йиғиб ҳолатларини назорат қилиб камчиликларни бартараф этиб борса, футболимиз ва футболчиларимиз ютади-ку. Агар шундай даражада ишлар олиб борилса, Осиё ўйинлари ва ОК-2015 мусобақаларида футболчиларимиз жисмоний тарафдан бекаму-кўст етиб боришса, биз гуруҳдан чиқиш учунмас, балки чемпионлик учун курашармидик.
Хўп, биз турли ёшларда ЖЧларда иштирок этмоқдамиз, лекин асосий ЖЧда натижа йўқ, ёшларимиз ЖЧда минимал вазифани уддалашади, катталарга плей-офф ҳам армон. Бунга сабаб, шахсий фикримча, футболчиларимизнинг ёшини кичайтириб, ўзидан кичиклар билан мусобақалашишидир. Албатта, 14-15 ёшли болаларни 18-19 ёшли йигитлар ютади. Лекин ёш чегараланмаган ҳақиқий ЖЧда бизнинг кимлигимиз кўриниб қоляпти! БИЗ КИМНИ АЛДАЯПМИЗ, ЎЗИМИЗНИМИ? ФИФАними?
Чемпионлик учун курашардик деб айтишдан осони йўқ, аммо бунинг замирида машаққатли меҳнат бор, шунинг учун ТЖМ ва ЎФФга таклифимиз бор. ТЖМ қошида жисмоний ҳолатларни назорат қилиш бўлимини очиш керак ва бу бўлимга хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш керак. Мутахассислар барча ёшдаги терма жамоаларга номзодлар ҳолатини қатъий назорат қилиши керак. Камчилиги бор футболчиларга аниқ дастур асосида тикланишига ёрдам бериш керак. Шунингдек, ушбу бўлим футбол академияларимизниям назорат остига олиши ва ҳар уч ойда комиссия аъзолари бориб, назоратдан ўтказиб турса яхши бўларди.
Ушбу таклиф юзасидан ЎФФнинг илмий техник бўлими ходимларига илтимос, эътибор бериб ўрганиб чиқинглар ва янада мукаммал кўринишга келтириб муҳокамага ташланглар. Биз футбол мухлислари ҳозирги ҳолатда Европа футболидан завқ олмоқдамиз, ўша завқни ўзимизнинг футболдан қидирамиз, талаб қиламиз. Шундай экан, футбол раҳбариятларидан ўша завқ учун икки ҳисса куч билан ишлашларини тилаб қоламиз.
Шавкатбек Неъматов (SHAVKATFCB)
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Шарҳловчи ким? У қандай бўлиши керак?
- Терма жамоадаги дўстимга!
- «Ерни чуқурроқ ҳайдолмайдиган» ПФЛ?
- Голлар ўнлиги
- Тарихий шаҳарларимиз ОЧЛга муносиб!
- Бугун байрам!
- Узилган ришта
- Самвел Бабаян Терма жамоалар марказини «одам» қиладими?
- Алло, тириклар борми?
- Йўқолиб, унутилиб кетманг, укаларим!
- «Намунали мухлис» меҳмони — Kasperskiy
- Янги танишимиз — Филиппин
- «Нефтчи» мухлислари нимадан норози?
- «Спорт-ТВ» — нокаутчими ёки нокдаунчи?
- ОЧЛ. Чайқалиш ва тебранишлар ортда қолгандир?!
- Жаноби гол аввало мухлис учун
- «Намунали мухлис» меҳмони — AlBuxoriy
- Оқ йўл, Лушчан полвон, парвозинг баланд бўлсин, «қалдирғочлар»!
- «Нефтчи» мухлисидан Маъмур Икромовга икки оғиз гап
- Ихтиро. Футбол мухлислари учун янги дори!
- Олимпия терма жамоамизга хорижлик мураббий керак!
- «Намунали мухлис»: «Андижон» чемпион бўлмаса ҳам, терма ЖЧга чиқса бўлгани
- «Намунали мухлис» лойиҳасининг илк меҳмони
- Омонат пойдевор
- Маркетинг ва ТЖМ бир-бирига «ўгай»ми?
- Осиё кубоги-2015: ютдикми, ютқаздикми?
- Кимни алдаяпмиз?
- Ғалаба сари йўл
- Stadion.uz юзeрлари учрашуви ҳақида
- Уч ёшинг муборак, Stadion.uz!
- Осиё кубоги-2015. Саудия Арабистонига қарши таркибни топишга ҳаракат қилинг
- Ичимда қолишни истамаган дардларим...
- Танлов ғолиби билан суҳбат
- Осиё кубоги-2015. Хитойга қарши таркибни тахмин қилинг
- Терма жамоамизга аталади
- Сутми, қаймоқми?
- Stadion.uz мухлислари учрашувига таклиф этамиз
- Stadion.uz сайти мухлисларига бағишлов
- Қалбаки чемпионатга қалбдан таклифлар
- УEФАга ўтайлик...
- Суғур куни
- Ўзбек футболи қачон ривожланади?
- Футбол ва жамият
- Stadion.uz юзерларининг илк учрашуви
- Хиросима «олтини» Инчхонда ҳам такрорлансин!
- Футболимиз бозори ёпилаётган паллада...
- Биз барчадан олдиндамиз!
- Болта шўрва
- Бизнинг «месси»лар қаерда...
- Газета ва интернет
- Ўзбек ўғлони
- Футбол оламидаги қизиқарли воқеалар
- ЖЧ-2014: Кучлилар кўп, аммо чемпион ким?
- Тўқликка шўхликми?
- Мундиал пайтида қизларга маслаҳатлар
- «Спорт-ТВ» ёки «Дангаса-ТВ»?
- Мухлислик — надур?
- Бу кўзларга шодлик ярашар
- «Спорт-ТВ» — Олий лига кўзгуси!
- Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди
- Мард мураббий
- Раҳмат сенга, Райан!
- Техника жойида, жисмоний ҳолат-чи?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












