Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

«Ерни чуқурроқ ҳайдолмайдиган» ПФЛ?

Баҳо:
+0; -0

Одатда бирор бир чемпионат эндигина бошланган вақтда жўжани кузда санаймиз, деган ибора кўп қўлланилади. Яъни, жамоаларнинг илк ўйинларидан сўнг турнир жадвалининг оёғи осмондан бўлиб кўриниши, кутилмаган жамоаларнинг ўзи ҳам кутмаган ҳолатда 1-ўринда бўлиши, доимий гегемонларнинг мавсумни омадсиз бошлаб, жадвални қуйи поғоналарда юриши натижасида юқоридаги ибора қўлланилади. Ҳали ҳаммаси олдинда, дейди кўзи пишиб кетган мураббий ва лидер жамоа мухлислари. Қизиғи, амалда шундай бўлиб чиқади ҳам. Мавсум сўнгида ҳаммаси жой-жойига тушади. Бизда эса...

Олий лигамиз карвони ҳам йўлга чиқди, чемпионатимизнинг 6та тур ўйинлари ҳам бўлиб ўтди, кимдир ғалаба қозонди, қайсидир клуб мағлуб бўлди, орада дуранглар, голлар, қизил, сариқ карточкалар, пенальти ва ҳоказо. Қисқаси, футболда бўлиши мумкин бўлган ҳолатларнинг ҳаммасини кўрдик, лекин турнир жадвалини кузатсангиз деярли ўзгариш йўқ, фақатгина "Металлург" яхши маънода ажаблантириб, пешқадамлар орасида эканлигини хисобга олмаса ўша ҳаммом, ўша эски тоғора. Барака топгур клубларимиз ҳеч бўлмаса интрига учун, баҳс-мунозаралар учун ҳам имкон қолдирмадилар. Балки чемпионатни шу ерда тўхтатиб, жўжаларни баҳордаёқ санаб қўяқолган маъқулмикин, билмадим. Келинг, футболимизни десерт учун сақлаб турайликда, деҳқончиликдан гаплашайлик, ҳар ҳолда ТВда айланаётган ролик муаллифининг айтишича ҳовлингиздаги тўрт сотих ерга помидор эксангиз, яхшигина фойда олишингиз мумкин экан. Шу ҳақда ширин хаёлларга берилиб, миямга бир фикр келиб қолди.

Фараз қилинг, сиз ҳовлингизга помидор кўчат ўтқаздингиз, ақлингиз етганича, унга меҳр бердингиз, эсингизга тушиб қолса, бегона ўтлардан тозалаб, вақтингиз бўлганида чопиқ қилиб, сув қуйдингиз. Режа йўқ, ҳаммаси пала-партиш амалга оширилди, дангалини айтганда, сиз деҳқон эмассиз! Сиз бошқа касб эгасисиз, шартли равишда оладиган бўлсак, ошпазсиз ёки тадбиркорсиз, бу муҳим эмас. Муҳими, кўчатларга пала-партиш эътибор бериб ёки бермаётган бўлсангизда яхши ҳосил олиш ниятидасиз. Унгача рўзғор учун помидорни бозордан сотиб олиб турибсиз. Ҳечқиси йўқ, ҳали ҳовлингиздаги помидорлар пишиб етилса, бозордан қилаётган харажат тўхтайди, ҳосилингиз баракали бўлса, ҳатто, рўзғордан ортганини бозорда сотиб фойдага ҳам киришингиз мумкин. Ҳар ҳолда яхши ният яхшида. Ниҳоят, сиз кутган кунлар етиб келди, аммо, лекин, бироқ, натижа кўнгилсизроқ. Помидорлар ҳосили яхши бўлмади, кўчатлар қуриб қолган, қуримаганларини ҳосили кам, ҳар бир кўчатда битта ёки икки донагина тугмадеккина помидорлар ишончингизнинг оқламаганидан бошини эгиб қизариб турибди. Ширин орзуларингиз чилпарчин бўлди, кайфиятингиз расво. Шундай вақтда нима қиласиз?

Ақли расо одам бу кўнгилсизликни сабабини излайди, деҳқончиликдан хабари бор одам билан маслаҳатлашади, ерни ўғитлайди, чуқурроқ ҳайдайди, эрта баҳорда янги кўчат ўтқазади, бегона ўтлардан мунтазам тозалаб, ўз вақтида суғоради, қисқаси хатолардан керакли хулоса чиқаради. Унгача помидорни бозордан сотиб олишда давом этади.

Энди жонажон футболимизга қайтамиз. Йил бошида ПФЛ жорий этган янгилик, яъни Олий навли лигамизда легионер дарвозабонларга ўрнатилган чеклов чин маънода мени ажаблантирди. ПФЛ буни олий лигамизда терма жамоаларимиз учун яхши савияли дарвозабонлар етишиб чиқмаётганлиги билан изоҳлагандек бўлди. Гўёки ҳамма клубларимиз дарвозасини хорижлик дарвозабон қўриқлаётгандек. Бу ҳолат юқорида ёзилган деҳқоннинг ҳосили яхши бўлмагач, аччиқ устида оиласига бозордан помидор сотиб олишни тақиқлашига ўхшайди. Буёғда яхши қовун етиштира олмаяпмиз, яъни яхши ҳужумчи чиқмаяпти, балки легионер ҳужумчиларга ҳам чеклов қўярмиз, нима дедингиз?

Гап дарвозабонлар ҳақида борар экан, терма жамоадаги ҳолатга ҳам бир мўралаб ўтмасак ҳисоб эмас. Ҳозирги кунда Миллий жамоамиз дарвозасини Лобанов қўриқламоқда. Бу ҳолат мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда, мураббий бунга эътибор бераётгани йўқ. Суюнов ва Нестеров каби дарвозабонларимиз айни кунда Лобановдан кучлироқ эканлигини мухлислар билишади, шунинг учун ҳам Бабаяннинг қароридан норози бўлишмоқда. Бир пайтлар терма жамоа дарвозасини Бугало қўриқлаган даврларда Беляков, Сафонов каби дарвозабонлар захирада ўз навбатини кутиб ўтиришган ёки Нестеровнинг гуллаган даврида Бугало захирада ўтирган, лекин ҳеч қайси мухлис Беляковни ёки бошқа дарвозабони майдонга тушишини хоҳлаб мураббийга эътироз билдирмаган, чунки ўша вақтларда дарвозамизни муносиб посбон қўриқлаган. Ҳеч бўлмаса ҳеч нарсани ҳал этмайдиган Баҳрайнга қарши ўйинда Суюнов ёки Нестеровга имкон бериш мумкин эди-ку! Олий лигамизда нафақат кучли дарвозабон, балки ҳимоячи, ярим ҳимоячи, ҳужумчилар танқислиги бор. Савияли футболчилар борган сари камайиб бормоқда. Бу ҳолат ҳозир сезилмаслиги мумкин, лекин вақт ўтиб терма жамоамиз натижаларида буни ҳис этишимиз аниқ. Бунинг ечими эса, аллақандайдир чекловлар, сунъий қарорлар эмас, балки болалар футболига эътиборни ошириш, клубларимизда ишларни тўғри йўлга қўйилиши, келишилган ўйинларга қарши курашни такомиллаштириш, мураббийларни билимини ошириш, қисқаси, "ерни чуқурроқ ҳайдашимиз", "ўғитлашимиз", "бегона ўтлардан тозалашимиз" лозим.

Маъмуржон Тиллабоев

Киритилган сана: 26.04.2016 20:07. Ўкилди: 9910 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 01.05.2016 14:30. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 01.05.2016 14:27. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAKKABAGCHA
Сана: 26.04.2016 23:19. YAKKABAGCHAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZRESPECT
Сана: 26.04.2016 21:14. UZRESPECTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.