Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Мухлислик — надур?

Баҳо:
+2; -0

Жамоанг фақат чемпион бўлганда унга ишқибозлик қилиш осон. Севимли клубингнинг совринлар уёқда турсин, мағлубиятлардан боши чиқмаганда, ҳар сафар янги умид билан уни яна қўллаб-қувватлаганингда, жамоангни рақиблар томонидан "янчиб" ташланишини кўриш оғир. Бироқ клубга бўлган муҳаббат унинг турнир жадвалидаги ўрнига қараб берилмайди.

Кўп йиллар давомида уни қўллаб-қувватлайсан, жамоанг мағлубиятини ичингга ютасан, ғалабасини оламга ёясан. Жамоанг мағлуб бўлган пайтда ўз ҳолатингни фақат ўзинг ҳис қила оласан. Бу пайтдаги ички кечинмаларни атрофдаги инсонлар ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдилар. Бу кечинмалар - сиқилиш, ачиниш, ҳаяжон, ғазабланиш, ҳатто қўрқув ҳам. Бу ҳолатингни атрофдагилар тушуна олмаслиги сени бадтарроқ ғазаблантиради.
Жамоанг ғалаба қозонганида эса хурсандчилигингни атрофдаги инсонлар кўриши мумкин, балки улар сени табриклашар, аммо ичингда жўш ураётган туғёнлар қандай кечаётганлиги фақат ўзинггагина аён бўлади. Бу туғён ҳақиқий мухлисликдан завқланганингдагина ҳосил бўлади.

Сен қайсидир бир жамоага ҳақиқий мухлис ёки шунчаки уларнинг футболини томоша қилувчи, яъни фақат футболга қизиқувчи эканлигингни билиб олишинг, буни ҳал қилишинг керак. Қачонлардир бирор жамоа ғалаба қозонганида, қувонганингни эсла, яна худди ўша жамоанинг қайсидир ўйинда мағлуб бўлганини эсла, сенда қандай кечинмалар пайдо бўлди? Шу кечинмалардан хулоса қилиб мухлисликни ярат. Сен бирор бир жамоага шунчаки мухлислик қилма, ёки шу жамоадаги қайсидир футболчига алоҳида мухлис бўлма, сен бутун бошли жамоага ҳақиқий мухлис бўл. Ўз жамоангга футбол муҳаббатини бер, уни сев, шундагина сен футболдан завқланасан ва албатта ҳаётдан завқланасан. Футбол бу - завқ. Сен дунёдаги энг яхши, энг завқли, энг оммабоп спорт турига мухлислик қилаётганингдан фахрланиб яшашинг керак.

Футбол мухлисларининг мен билган турларини санаб ўтишим ўринли деб биламан. Булар қуйидагилар. Биринчи турдагилар - футбол ўйнашга мухлис. Улар футбол ўйнаб завқ олишади. Иккинчи турдагилар - фақат бирор жамоага мухлис ёки фақат футбол томоша қилишга. Бу тоифадагилар юқорида келтирилган ҳолатлар, яъни ўз жамоасининг ғалабасидан завқланишади. Учинчи тоифага одатий тарзда юқоридаги иккала турдаги мухлислар ҳам киради.

Мухлис кўнгли ҳар доим жамоасининг ғалаба қозонишини истайди, лекин давомий ғалабалар қачондир тўхтатилади. Буни мухлис ўз фикрлаш доирасида, ўй хаёлида сақлай билиши керак.

Мағлубиятга тўғри ёндашиш. Жамоанг мағлуб бўлган пайтда, унинг футболчиларини ёки мураббийини тушуна олишинг керак. Бундан аввал ҳам мухлис бўлган бундан кейин ҳам бўлади. Илгарилари ҳам мухлислар бўлишган ва уларда жамоа мағлуб бўлган пайтда шундай ўйлар, фикрлашлар бўлган "футболчиларнинг жони тошдан, оёғи темирдан эмас-ку". Улар кўп йиллик мухлис, улар ўз жамоасини тушуна олувчи мухлис, улар фахрий мухлислар. Ҳозирда ҳам бундай тушунчага эга мухлислар топилади, яъни жамоаси мағлуб бўлганда шундай дейишади: "улар робот эмас-ку". Буни қарангки, футбол ривожланаётган сайин мухлиснинг тушунчалари ҳам тобора юксалади.

Сен бирор бир жамоага нима сабабдан мухлиссан? Инсонлар турлича, кимнингдир бўйи узун, кимникидир паст. Кимнингдир сочи оқ, кимникидир сариқ, хуллас, бир хиллик камдан-кам ҳолатларда учрайди. Энг асосийси, уларнинг кўнгиллари турличалиги. Фикрлаши бир-биридан фарқ қилиши. Шунинг учун улар ҳаётда турлича қарашга эга. Футболда эса бошқа-бошқа жамоаларга мухлислик қилишади. Улар ўзлари танлаган жамоанинг ўйинларидан ўзгача завқ оладилар. Ўз клубини бошқа клублардан "ўзгача" деб билади. Мухлис жамоасининг фақат кубоклари сони кўплиги, ёки ғалабалари учун мухлис бўлмайди. Агар шундай бўлса улар бир кун келиб жамоасининг "қора кунлари"да уни ташлаб кетади, бундай мухлислар фидойи мухлис эмас. Яна бир гап дунёда энг кўп мухлислар орттирган жамоалар, ўз мухлислари сонини қандай кўпайтиришган? Бунинг сабаби - бу жамоаларнинг футболи мухлисга футбол тушунчасини очиб берган, мухлисни футболга қизиқтира олган, ўз ўйинидан завқлантира олган.  Шунинг учун, кимдир “Реал” мухлиси, кимдир “Барса” мухлиси, кимдир “Милан”га мухлис бўлса, яна кимдир “МЮ”ни танлаган. Адашмасам, шундай сўзлардан иборат бир шеър бор:

Кимгадир ёқар лола,
Ким атиргул шайдоси.
Мен учун райхон аъло
Райхоннинг йўқ баҳоси.

Ҳар бир мухлис учун ўз жамоаси тенгсиз, ўз жамоаси беқиёс. Жамоасида тўп сурувчи ўз позициясидаги ҳар бир футболчи энг кучли. Агар жамоаси шаънига кимдир ноўрин гапирса, жамоасини ҳақоратласа, ҳақиқий мухлис зоти ўша одам билан жанжаллашиб, агар кучлироқ жаҳли чиқса, уни уриб юборишдан ҳам қайтмайди. Бу менинг синовимдан ўтган. Бу ҳолатга мен “МЮ” мухлисига қарши ҳолатда дуч келганман. Бу ҳолатни таърифламай қўяқолай.

Яқинда “МЮ”нинг мағлубияти сабаб ўз жонига қасд қилган мухлис ҳақида эшитдим-у ҳайратдан ёқа ушладим, ачиниш ҳисси эса бироз кечроқ пайдо бўлди. Шу пайтгача ҳеч қаерда ўз жамоанг учун "жонингни ҳам аяма" деган маслаҳатни эшитмаган, ўқимаган эканман. Бу ҳолатга изоҳ бериш бироз мушкул албатта. Бу мухлисда ўз жамоаси учун бера оладиган барча хислатлар мавжуд бўлган деган хулоса тўғри бўлса керак. Сен ҳам жамоанг учун жонингни берма, аммо борингни бер.

Азиз футбол мухлиси, сен ҳам ўз жамоанг учун, ҳақиқий мухлис бўл, уни қўллаб-қувватлашдан ҳеч қачон чарчама, ўз жамоанг учун, футбол учун атаган бор иштиёқингни, бор меҳрингни бер.

Фанатик ва Мухлис тушунчасини бир-биридан ажрата билиш, футбол ишқибози учун катта ютуқ. Фанатик - ўзини ва ўз онгини бошқариш қобилияти паст бўлган футбол ишқибози. Фанатиклар келтириб чиқарган жанжаллар, қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларнинг умрига зомин бўлган. Бундайларни футбол суймайди. Футбол мухлислари уларни хуш кўрмайди. Мухлис - унда, энг аввало инсонийлик тушунчаси юқори даражага етган, улар мана шу тушунчани англаган ҳолда футболга ишқибозлик қилишади. Мухлислар  ҳам тартибсизликлар келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолатда уларда албатта асос бўлади. Ҳақиқий футбол мухлиси ноҳақликка чидай олмайди, мана шунинг учун ҳам ўзларини боса олмайдилар. Уларга фанатиклар каби, безорилик хислати бегона. Фанатик эмас, фанат бўлинг. Фанат эмас, мухлис бўлинг.

Орзумурод Худойқулов (ORZUREAL никли мухлис)

Киритилган сана: 23.05.2014 17:20. Ўкилди: 6816 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 00:25. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 00:25. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 00:22. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 00:22. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


DJAMSHID

Сана: 24.05.2014 07:53. DJAMSHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 24.05.2014 00:39. DINAZAVRга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PAULSCHOLES

Сана: 23.05.2014 23:25. PAULSCHOLESга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XURRAMLIK
Сана: 23.05.2014 21:33. XURRAMLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHOD
Сана: 23.05.2014 20:50. SHAMSHODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHOD
Сана: 23.05.2014 20:48. SHAMSHODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAXAFIFA
Сана: 23.05.2014 19:47. BAXAFIFAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BERSELIUS
Сана: 23.05.2014 18:52. BERSELIUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHERIFFF
Сана: 23.05.2014 18:30. SHERIFFFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 23.05.2014 18:27. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUAZIZ
Сана: 23.05.2014 18:14. ABDUAZIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAVKATFCB
Сана: 23.05.2014 17:52. SHAVKATFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.