Кириш Регистрация

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Шарҳловчи ким? У қандай бўлиши керак?

Баҳо:
+0; -0

Футболни шарҳловчисиз томоша қилиш қийин. Бу тузсиз таомдек гап. Томошабин учун шарҳловчи футболнинг дирижёридир. Шарҳловчилик бу жудаям масъулиятли, шу билан бирга қизиқарли касбдир. Шарҳловчи жудаям суст кечаётган ўйинни ўз шарҳи билан шиддатли баҳсга айлантириб, томошабинни экран қаршисига михлаб қўйиши ёки қизиқарли матчни зерикарли ўйинга айлантириб қўйиши мумкин. Бу энди унинг маҳоратига боғлиқ. Ҳозир бу касб эгаларини танқид қилмоқчи эмасман. Мен шарҳловчиларни иш устида кўрмаганман, улар қандай ишлашидан хабардор эмасман. Яхши шарҳловчи қандай бўлиши керак? Шу саволга кузатувларим натижасида қилган хулосаларим ва ўз фикримни сизлар билан баҳам кўрмоқчиман.

1. ШАРҲЛОВЧИ ЗИЙРАК БЎЛИШИ ЛОЗИМ
У қачон, қайси пайт, қайси ўйинни шарҳлаши мумкинлигини билиши керак. Шунга мос равишда иш режасини пухта тузиб олиши лозим. Бу режада эҳтимоллар назариясини ҳам кўздан қочирмаслиги керак, яъни ўйинларнинг бир кун ортга ёки олдинга сурилиши, умуман қолдирилиб, ўрнига бошқа учрашувни шарҳлашга тўғри келиб қолиши, ўйин давомида техник муаммолар рўй бериб узилишлар бўлиши ва ҳоказо ҳолатларни ҳам инобатга олиши керак. Шарҳ давомида ҳам зийракликни йўқотмаслик, вазиятлардан орқада қолмаслик шарҳловчиликни ажралмас қисмидир.

2.ШАРҲЛОВЧИ СТАТИСТИКА ВА ЖАМОАЛАР ХАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТГА ЭГА БЎЛИШИ КЕРАК
У шарҳлаши лозим бўлган матчга тайёргарлик кўриш мобайнида жамоаларнинг статистик маълумотларини тайёрлаб олса, бу шарҳ давомида унга жудаям қўл келади. Шунингдек, майдонга тушувчи жамоаларнинг таркиби, ўзаро учрашувлари, турнир жадвалидаги эгаллаб турган ўрни, олдинги турдаги натижаси, кейинги турдаги рақиби, жамоа мураббийи, тўпурари, сардори, легионерлари, стадиони, \акамлар, қисқаси ўйин атрофидаги имкон қадар кўп маълумотларга эга бўлиши ва муҳимлик даражаси бўйича уларни ўз дафтарчасига қайд этиб олиши керак. Бу маълумотлардан ўйин давомида лозим топган вақтда фойдаланиши мумкин бўлади.

3.ШАРҲЛОВЧИ МУХЛИСНИ ҲИС ЭТИШИ, ХОЛИС БЎЛИШИ ВА ФУТБОЛ ҚОИДАЛАРИНИ МУКАММАЛ БИЛИШИ ЛОЗИМ
Шарҳловчи шарҳни бошлар экан, аввало экран қаршисидаги томошабинни ҳис эта олиши керак. Гўёки, уларни кўриб тургандек, ёнма-ён ўтиргандек тасаввур этиши лозим. Ўйин давомида холис бўлиши, жамоаларни камситмаслиги, ўзи ёқтирган жамоаси ўйинини шарҳлашига тўғри келса, сездирмаслиги, ён босмаслиги, ҳар бир жамоага бир хил муносабатда бўлиши керак. Баъзи бир зерикарли кечаётган ўйинларда эса шарҳни қизиқарли кечишини таъминлаш учун, қолаверса ўзида ҳам мотивацияни ошириш учун шахсий қарашларидан ва ўйини боришидан келиб чиқиб бирор жамоага бироз ён босиши мумкин (терма жамоа ўйини шарҳида холис ён босиш мумкин). Шунингдек, футбол қоидаларини мукаммал билиши ва бу борада билимини ошириб бориши керак. Янги чиққан қонун-қоидалар, турнир регламентларини мунтазам ўрганиб бориши жудаям фойдали. Ўйинлар давомида қоида бузилишларга, ҳакамларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо беришда бу билим ас қотади.

4.ШАРҲЛОВЧИ ШАРҲ ДАВОМИДА ЎЗИНИ ЭРКИН ТУТИШИ, ШАХСИЙ ФИКРИНИ ЧЕГАРАДАН ЧИҚМАГАН ҲОЛДА БИЛДИРИШИ КЕРАК
У шарҳ давомида бемалол киноялардан, танқиддан, сўз қочиримларидан фойдаланиши керак. Лекин чегарадан чиқмаслиги, ўзини назоратда ушлаб туриши керак. У ўзини дарбоздек ҳис этиши керак. Сал ножўя қадам, ҳиссиётга тўлиқ эрк бериши ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Шарҳ давомида бир сўздан қайта-қайта фойдаланиш томошабинни ғашига тегади ва пультни "муте" тугмачасини босишига (овозсиз режимга ўтказиши) сабаб бўлиши мумкин. Мухлисни ўзидан бездирмаслиги учун ҳам шарҳловчи кўпроқ китоб ўқиши, сўзларни талаффузига эътибор бериши ва сўзларни синонимларини кўпроқ билиб, ўз вақтида ишлата билиши керак. Мисол учун, "қулай вазиятдан фойдалана олмади" сўзини кейинги сафар, "яхши имкониятни қўлдан бой берди" ёки "голли ҳолатни кўкка совурди", деб айтиш мақсадга мувофиқ. Ўйин давомида ўз-ўзига ёки томошабинга кўп савол бериш ҳам экран қаршисидаги одамнинг меъдасига тегади, имкон қадар бундан қочиш керак. Хавфли вазиятларда эмоцияларга берилишда ҳам эҳтиёт бўлиши ва овоз тембрини назорат қилиши керак. Ёқимсиз бақириқ овози ҳам мухлисни шарҳдан совутади.

Ушбу хислатлар билан бирга энг муҳим хислат, яъни Худо томонидан берилган истеъдод бўлмаса шарҳловчи бўлиш жудаям қийин. Бу касбни севиш ва ўз устида ишлашдан тўхтамаслик энг яхши шарҳловчи бўлиш деганидир. Яъни, ўз касбини хоббига айлантириш, ўз хоббисини касбга айлантириш муваффақият гаровидир.

Сўзим охирида айтиб ўтишим лозимки, юқоридаги фикрлар ўз шахсий қарашларимдир ва у нисбий тушунчага эга. Мутлақ шундай бўлиши керак деган фикрни бермайди. Бу касб кўпчилик ўйлагандек енгил иш эмас. Ўзига яраша машаққатли эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Хатолардан ҳеч ким кафолатланмаган. Шундай экан, ўйинлар давомида шарҳловчилар томонидан юзага келадиган хатоларга гоҳида кўз юмиш ҳам зарар қилмайди, аксинча асаб учун фойдалидир. Саломат бўлинг.

Маъмуржон Тиллабоев

Киритилган сана: 15.05.2016 16:29. Ўкилди: 8436 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


BAXASH

Сана: 26.11.2018 06:01. BAXASHга ёзиш
+0; -0
asab

Ушбу фикрга жавобан


POLVONJONSOX
Сана: 08.06.2016 18:01. POLVONJONSOXга ёзиш
+0; -0
Boshqalarni bilmadimu agar SPORT TV da Futbol uyini kursatayotgan bulsa Televizor ovozini Balaaand qilib "MUTE" qilob quyaman.))

Ушбу фикрга жавобан


BORAS
Сана: 21.05.2016 17:33. BORASга ёзиш
+0; -0
Bizda Sharhlovchilar tamom buldiku, har safar Sport kanalidan futbolni kurganimda Uzbek sharlovchisini Padarigga ming lanat aytaman, ham kafiyatni ham buzadi, shu sababli kupincha Internetdan Stadion fonida yoki OCHL uyinlarida arablarni kanalidan kuraman, hatto arablar Bizni uyinchilarni ismini adashtirmaydi, Biznikilar esa, Uyinchilarnbi ismi sharfini tugri aytolamydi, Hozirgi shrahlovchilarni POadarigga ming lanat, haromxo\'r savodsilar,,

Ушбу фикрга жавобан


KIAKIA
Сана: 17.05.2016 14:23. KIAKIAга ёзиш
+0; -0
Хозирги шархловчиларимиз хакамгаям Бабаянгаям нима килишни ургатишади факат шархлаши билишмиди

Ушбу фикрга жавобан


KIAKIA
Сана: 17.05.2016 14:21. KIAKIAга ёзиш
+1; -0
Пахтакори Эрондаги уйинини шархлаган шархловчини эслаши УЗИ кифоя....Пахтакорчилар уйин бошида биринчи булимда гол уришмаса яхши буларди.Гол уриб куйишса Эронликларни жахли чикиб иккинчи булимда Пахтакор и кийнаб куйишаркан .Шунга 2 чи булимда гол уришса яхшийкан. Манимча пахтакори кундирди шекили 2 булимдаям Пахтакор урмади.Эронликларни унча жахли чикмади иккитагина уришди

Ушбу фикрга жавобан


MESSISURXON
Сана: 15.05.2016 20:09. MESSISURXONга ёзиш
+0; -0
Mana shu maqoladagi sharxlovchilarimiz bor (edi), lekin xar xil narsalarga aralashib ketmaydigan degan sharti maqoladayam òsha talabga javob beradigan sharxlovchilarimizdayam yòq

Ушбу фикрга жавобан


FBFBF
Сана: 15.05.2016 19:59. FBFBFга ёзиш
+0; -0
Sport tv sharxlovchilari oliy malumotli jurnalistlarmi yoki òrta maxsus xavaskor sharxlovchilarmi

Ушбу фикрга жавобан


MANUBARSA

Сана: 15.05.2016 18:27. MANUBARSAга ёзиш
+0; -0
Juda zur maqola.Rahmat.

Ушбу фикрга жавобан


JIRAFA
Сана: 15.05.2016 18:19. JIRAFAга ёзиш
+0; -2
Бир тийинга,қиммат мақола

Ушбу фикрга жавобан


BOBURREALDO
Сана: 15.05.2016 17:35. BOBURREALDOга ёзиш
+0; -0
D.Fayziyev, Z.Imomxöjayev, M.Töxtamirzayev wu warxlovchilar eng zørlari edi, hozirgi warxlovchilar umuman talabga javob bermaydi.

Ушбу фикрга жавобан


MUXTARMILAN

Сана: 15.05.2016 17:18. MUXTARMILANга ёзиш
+0; -0
Энг аввало тВда жонли футбол бўлиши керак\n

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.