"Реал" яримҳимоячиси Мартин Эдегор мадридликлар бош мураббийи Рафаэль Бенитесни ҳайратлантирмоқчи.
16 ёшли футболчи қишда "Қироллик клуби"га ўтган эди.
"Ҳозир мен бироз дам олиб, оилам билан бўлишим керак. Июнь ойи охирида Мадридга қайтаман ва янги мавсумга тайёргарлик кўраман. Бенитесни ҳайратлантиришга ҳаракат қиламан.
Албатта, "Реал"даги машғулотларни Норвегиядаги билан солиштириб бўлмайди, аммо уларнинг оғирлиги мавсум давомида билинмайди. Асосийси - жараёндан завқ олиш. Завқлансанг, кўпроқ машғулот ўтагинг келади. Бу ерда бошқаларнинг маслаҳатларига қулоқ соласан", - дейди ёш иқтидор эгаси.