Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Денис Истомин — Ноттингем турнири ғолиби!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳрида бўлиб ўтган "AEGON Open" турнири бош совринини қўлга киритди. АҚШлик Сэм Куэррига қарши кечган финал баҳси жуда қизиқарли ўтди.

Ўйинни Куэрри жуда кучли бошлади. Айниқса, унинг ижросидаги тўп узатмаларининг аксарияти эйсга айланди. Шунга қарамай, қийинчилик билан бўлса-да Денис ўзининг узатмаларида очко олиб борди. Натижада биринчи сет тақдири тай-брекда ҳал бўладиган бўлди. Ҳеч ким кутмаганда ўзбекистонлик спортчи "лотерея"ни 7-1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Иккинчи сет ўрталарида ҳамюртимиз кетма-кет 2та брейкни амалга ошириб, ҳисобни 5-2га етказди ҳамда олтинчи геймда ўзи тўпни ўйинга киритди. Аммо Сэм қарши брейкка эришди ва ҳисобни қисқартирди. АҚШлик теннисчининг узатмасида Истомин матч-болга эга бўлди, аммо ундан фойдалана олмади. Бу орада рақиб яна бир марта Истоминнинг тўп узатишида очко олди ва ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи сетда тай-брекда ҳал бўладиган бўлди. Бу сафар Куэрри "лотерея"да 5-1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Денис мураккаб вазиятда ўзини қўлга олди ва тай-брекни 8-6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Натижада 7-6 (1), 7-6 (6) ҳисобларида ғалаба қозонган Денис Истомин ўз фаолияти давомида АТР турниридаги илк совринини қўлга киритди. У ўз ҳисобига 250 рейтинг баллини қўшиб олди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:28, 27.06.2015.
Ўқилди: 6426 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.