Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Европа чемпионлар лигасининг 5 қаҳрамони

Баҳо:
+ | -

Мессидан Жексон Мартинесгача. Клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақада порлаган 5 юлдуз ҳақида ҳикоя қиламиз. 

Лионель Месси, «Барселона»

Мазкур рўйхатни аргентиналик футболчисиз тасаввур қилиш мушкул. Тўғриси, Лео ҳақида шунчалик кўп ёзилдики, унинг қайси жиҳатига тўхталишни билмай қоласан, киши. Унинг статистикаси миллион марта эътироф этилган. Месси ЧЛнинг энг яхши тўпурари бўлди. Аргентиналик ҳужумчи ушбу шарафли номни 10тадан гол уришга эришган жамодоши Неймар ҳамда Криштиану Роналду билан баҳам кўрадиган бўлди.

Мессининг бу борада якка пешқадам бўлишига бир баҳя қолди. Агар у финалда тўп киритганида, ҳар иккала рақобатчисини ортда қолдирарди.

Умуман олганда, Неймар жамоадошига «Ювентус» билан ўйиннинг 90}4дақиқасида етиб олди. Эътиборлиси, Месси ҳеч қачон шахсий мукофотлар ортидан қувмайди. Жамоа муваффақияти - Лео учун ҳар нарсадан устун.

У «Барселона» сафида 4 марта ЧЛ кубогини қўлга киритди. Ижтимоий тармоқларда Мессининг нуфузли мукофот қаршисида нонушта қилаётгани муҳрланган лавҳалар пайдо бўлди. Бу эса аргентиналик иқтидор учун Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш одат тусига айланганига ишора эди.

Криштиану Роналду, «Реал»

Тўғри, ЧЛ ярим финалидаги мағлубият «Реал» учун барча орзу-истакларнинг саробга айланишини англатмайди. Чемпионлик унвонини ҳимоя қилолмаган бўлишса, нима қилибди? Ахир уларни мағлуб эта олган клубга муносиб қаршилик кўрсатишди-ку.

Асосийси, ярим финалнинг ҳар икки ўйинида Криштиану ёмон ўйнамади. Ҳар ҳолда, гол уриш унинг асосий вазифасига киради. Жамоадошларини ортидан эргаштиролмагани, тўп узатмалари доимо аниқ чиқмагани ҳам бор гап. Унинг мафтункор хатти-ҳаракатлари жамоа мағлубияти соясида йўқ бўлиб кетгандек тасаввур уйғонди.

Хуллас, Криштиану ЧЛни аъло даражада ўтказолмади. Лекин шундай йирик мусобақада 10та гол уриш таҳсинга лойиқ. 12 учрашувда қайд этилган 10Қ4 натижасини аъло деб баҳолаш мумкин.

Жорий мавсумнинг фақатгина 3 баҳсида Криштиану тўпни дарвоза тўрига жойлай олмади. «Ливерпуль»  ва «Атлетико»га қарши кечган 2та ўйин унинг учун «қуруқ» якунланди.

Криштиануни танқид қилиш баробарида, унинг меҳнатларини ҳурмат қилиш мақсадга мувофиқ.

Неймар, «Барселона»

Неймарни танқид қилувчилар шунчалик кўп эдики... «замонавий футболнинг Жастин Бибери», «комбинацион футбол ўйнолмайдиган худбин». Дарвоқе, сўнгги таъкид - Йохан Круифга тегишли.

Бироқ Неймар Круифнинг ноҳақлигини ўз ўйинлари билан исботлай олди. Бразилиялик ҳужумчи нафақат «Барселона»нинг ўйини, балки бутун Европа футболига тезда мослашди. Форварднинг тўп билан муомаласини кузата туриб, унинг Бразилия пляжларида тарбия топганига ишонгинг келмайди.

Расмий жиҳатдан олиб қараганда, Неймар биргина аниқ тўп узатиши эвазига жамоадошларини қулай вазиятга чиқара олади. Энг керакли, ўта муҳим вазиятларда эса ўзи ҳам тўпни тўрга аниқ жойлай олади. Юқорида таъкидлаганимиздек, финалда киритилган тўп эвазига Неймар голлари сонини 10тага етказиб олди. Унинг ЧЛдаги ўйинларига ҳам 10 баллик шкала асосида энг юқори баҳони қўйиш мумкин.

Жанлуижи Буффон, «Ювентус»

Албатта, Карлос Тевес «Ювентус»нинг ҳужумлари асосчиси, жамоанинг энг яхши тўпурари экани айни ҳақиқат. Альваро Мората ҳам махсус дастур асосида истеъдодини юзага чиқариб, финал ва ярим финалда тўп киритишга эришди. Погбага ҳам харидорлар бис-ёр. Унинг учун талаб этилаётган 200 млн. евролик нархга айнан ЧЛдаги учрашувлари ор­қали эришгани ҳам рост. Профессор Пирло, ақлли Маркизио ва мудофаадаги «темир бетонлар» ҳақида эшитганларимиз бор.

Аммо бу коллекция орасидан биз энг муҳим «фигура»ни танлай олдик. Балки, Буффоннинг энг ёрқин ўйинлари ортда қолгандир, у ҳар доим ҳам бир хил ўйин намойиш эта олмаётгандир. Лекин Жанлуижи жамоадошлари қалбига ғалабага ишончни жойлай олиши билан ҳурматга сазовор. «Биз ҳар қандай топ-жамоани мағлуб эта оладиган клубда ўйнаяпмиз». Кўпинча Жижи ҳайратланарли сэйвлари, жамоадошларини ортидан эргаштира олиши, заковати ва оддийгина шахси орқали мухлисларни  лол қолдиришда давом этмоқда.

«Юве» юқорида номи санаб ўтилган футболчиларсиз финалгача бора олармиди?!

Жексон Мартинес, «Порту»

Жорий йилги мусобақада буюк жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатган клублар ҳам учради. Уларнинг таркибида ҳақиқий қаҳрамонлар тўп суришарди. Шундай бўлсада, жорий йилда кашфиётлар сони унчалик кўп бўлмади.

Кимдир танилди, бошқалар иккинчи планда қолиб кетишди: барчаси омадга бориб тақалади. Нима бўлганда ҳам, «Шахтёр» футболчиси Луис Адрианони унутмаслик жоиз. У 7та учрашувда 9та гол уришга эришди. Бир ўйинга биттадан ортиқ гол тўғри келишини инобатга олсак, бу жабҳада Месси, Неймар ва Роналдунинг кўрсаткичларини ҳам ортда қолдиргандек, гўё. Ўз навбатида, бу тўпларнинг нақ 8таси Беларуснинг БАТЭ клуби дарвозасига урилганини унутмаслик даркор.

Жексон Мартинес бўлса, бутун турнир давомида юқори савияли ўйин намойиш этди. Мазкур ЧЛ колумбиялик футболчининг харидорлари сонини кўпайишига сабаб бўлди. Мартинес топ-клублар форварди бўлишга чинданда муносиб. «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Боруссия» унга шунчаки харидор бўлишмаяпти. Унинг ҳисобида 7та гол бор. «Бавария»га қарши кечган учрашувдаги самарали узатмаларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, бундай марказий ҳужумчи ҳеч бўлмаганда ЧЛ ярим финалида ўйнашга ҳақли эди, афсус...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:20, 28.06.2015.
Ўқилди: 10789 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.