Кириш Регистрация

Маркос Рохо: “Ди Мария - “МЮ” таркибидаги энг истеъдодли футболчи”

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Маркос Рохо клубдаги жамоадошлари тўғрисида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Менимча, Анхель – “МЮ” таркибидаги энг истеъдодли футболчи. Клубда ажойиб футболчилар кўп, лекин Анхель жамоада ва дунёда энг яхши ўйинчилардан бири. Мавсум у учун оғир ўтди, жамоага кўникиши қийин кечди, бироқ бу ҳаммаси нормал ҳолат. Мен унинг келажакда ажойиб ўйинлар намойиш қилишига ишонаман.

Де Хеа агар дунёнинг энг яхши дарвозабони бўлмаса, у ҳолда шунга интилаётган кипер. У премьер-лигага кўникиб кетган. Давид ғайриоддий даражадаги ўйин намойиш қилади. Ушбу ажойиб посбоннинг бошқалар эътирофига ҳам сазовор бўлаётганидан хурсанман”, – дейди Рохо.

Манба: sports.ru
Киритилди: 21:44, 30.06.2015.
Ўқилди: 2926 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.