“Ливерпуль” жамоаси ёзги трансфер бозори пайтида таркибни кескин даражада кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Шу сабабли клуб 6 нафар янги футболчини қўшиб олишни уддасидан чиқди. Қуйида биз клуб харид қилган ўйинчиларнинг жамоаси борасидаги фикрлари билан қизиқамиз.
Жеймс Милнер
Қайси жамоадан келди: “Манчестер Сити”
Трансфер баҳоси: эркин агент
Рақами: 7
Милнер шартномаси тугаганидан сўнг “Манчестер Сити”ни тарк этиб, “Ливерпул”га келиб қўшилди. Ушбу жамоада у 7-рақам остида ҳаракат қилади. Милнер юқори даражадаги тезликга ва қанотларни кучайтира олишга қодир футболчи ҳисобланади.
Фикри: “Мен ушбу жамоада ўз ўрнимни топиб кетишимга ишонган тарзда келиб қўшилдим. Кўпроқ ўйнамоқчиман ва жамоада ўз ўрнимга эга бўлмоқчиман. Бу борада менда муаммо бўлмаслигига ишончим комил”.
Дэнни Ингc
Қайси жамоадан келди: “Бернли”
Трансфер баҳоси: эркин агент
Рақами: 28
Ўтган мавсумда АПЛда чиройли ўйинлари ва голлари билан кўпчиликни ҳайратини оширган Ингз эндиликда “Ливерпул”да тўп суради. Бу футболчи ҳам Милнер сингари эркин агент сифатида жамоага келиб қўшилди.
Фикри: “Орузларимнинг бири амалга ошди. Мен “Ливерпул” сафида тўп суришни истардим. Чунки клуб ажойиб ва бу ерда ўйнашни хоҳлайман. Янги мавсумда клуб билан қатор мусобақаларда чемпионликни қўлга киритмоқчиман”.
Роберто Фирмино
Қайси жамоадан келди: “Хоффенхайм”
Трансфер баҳоси: 29 миллион фунт стерлинг
Рақами: 11
Фирмино ҳам универсал футболчи ҳисобланади. Майдонни кўра олиш қобиляти юқори даражада шаклланган. Шу сабабли ҳам мерсисайдликлар ушбу ўйинчини трансфери ҳуқуқини тўлиқ сотиб олди. У “Ливерпуль” учун 29 миллион фунтга тушди.
Фикри: “Англия Премьер-лигасида ўйнаш ҳамманинг орзусидир. Мен бу клубни танлаганимдан хурсандман. Жуда яхши футболчилар тўпланишган ва клубнинг мақсадлари катта ҳисобланади. Шундай жамоада тезроқ майдонга чиқишни кутаман”.
Натаниэль Клайн
Қайси жамоадан келди: “Саутгемптон”
Трансфер баҳоси: 12,5 миллион фунт
Рақами: 2
“Авлиёлар” ҳимочисини сотиб олиш учун “Ливерпуль” анча вақт музокараларни олиб борди. Ниҳоят, томонлар келишувга эришди ва Клайн 12,5 миллион фунт эвазига мерсисайдликлар сафига келиб қўшилди. Эндиликда у янги жамоаси сафида 2-рақам остида тўп суради.
Фикри: “Саутгемптон”дан келган айрим жамоадошларимнинг маслаҳаталари билан “Ливерпул”ни танладим. Буюк ва катта совринларга эга бўлган ушбу жамоада ўйнайман. Унинг тарихидан жой олишни мақсад қилганман”.
Адам Богдан
Қайси жамоадан келди: “Болтон”
Трансфер баҳоси: эркин агент
Рақами: 1
“Болтон” посбони Минольега ўринбосар сифатида олиб келинди. Бугунги кунда клубда Симондан ташқари, унга ўринбосар дарвозабон йўқ. Шунинг учун ҳам Рожерс шартномаси тугаб, эркин агентга айланган посбонни жамоасига жалб қилди.
Фикри: “Мен Минолье билан жиддий тарзда рақобатлашмоқчиман. Заҳирада қолиб кетиш ниятим йўқ. Курашиб, асосий таркибга муносиблигимни исботламоқчиман”.
Жо Гомес
Қайси жамоадан келди: “Чарлтон”
Трансфер баҳоси: эркин агент
Рақами: 5
18 ёшли ҳимоячини нима сабабдан олиб келингани тушунарсиз ҳолатдек. Тўғри, Гомес ажойиб ҳимоячи ва тезкордир. Лекин “Ливерпул”да етарлича маҳоратли ҳимоячилар бор. Гомес катта эҳтимол билан клуб ўринбосарларида тўп суради.
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади