Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

«Хет-трик»чи руслар

Баҳо:
+ | -

Россиялик футболчилар кучли бешлик чемпионатларида мунтазам тарзда тўп суриб келишган. Furkat.uz сайти Кучли бешликда «хет-трик»ка эришган рус футболчилари ҳақида тўхталиб ўтади.

1. Сергей Киряков. «Карлсруэ» - «Вердер» 5:2 (1992-йил)
Руслардан биринчи бўлиб Киряков кучли бешликда «хет-трик» қилишга муваффақ бўлади. «Карлсруэ» сафида ҳаракат қилган Сергей 1992-йилги Германия чемпионатида «Вердер» билан бўлган ўйинда 37, 64 ва 67 дақиқаларда зафар қучиб, жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қозонишига замин яратди. Киряков ўша мавсум Бундеслигада жами 11 та гол киритишга муваффақ бўлган эди.

2. Олег Саленко. «Логроньес» - «Атлетик» 4:2 (1993-йил)
Саленко 1993-йили «Динамо Киев»дан Испаниянинг «Логроньес» клубига йўл олади. Олег «Логроньес» сафида омадли мавсум ўтказади. У октябрда «Атлетик»ка қарши кечган ўйинда 14, 34 ва 75 дақиқаларда учта тўп киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлаб беради. Саленко ўша мавсум Ла Лигада 16 та голга муаллифлик қилган эди.

3. Сергей Киряков. «Карлсруэ» - «Боруссия» Дортмунд 3:3 (1993-йил)
Киряков 1 мавсумдан сўнг «Карлсруэ» таркибида энди Дортмунднинг «Боруссия»си дарвозасини уч бор аниқ нишонга олди. Сергей голларининг барчасини биринчи бўлимда киритади. Аниқроғи у 28, 43 ва 45 дақиқаларда меҳмонлар посбонини ранжитди. Афсуски Сергейнинг «хет-трик»и ғалаба учун етарли бўлмайди. Киряков ўша мавсум Бундеслигада 9 та гол уришга муваффақ бўлган.

4. Андрей Канчеслкис. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» 5:0 (1994-йил)

Канчелскис 1990-йилда Донецкнинг «Шахтёр» клубидан «Манчестер Юнайтед»га йўл олади. Андрей Манчестерда мухлислар ёқимтойига айланади. 1994-йилнинг ноябрида у «Манчестер дербиси»да «шаҳарликлар» дарвозасини уч бор ишғол қилди. Андрей учрашувда 43, 47 ва 89 дақиқаларда зафар қучган эди. У ўша мавсум Премер лигада 16 та голга муаллифлик қилади.

5. Андрей Канчелскис. «Шеффилд» - «Эвертон» 2:5 (1996-йил)
Канчелскис 1995-йилда «Юнайтед»дан «Эвертон»га ўтади. Ливерпулда ҳужумчи фантастик мавсум ўтказди. Апрелда «Шеффилд»га қарши меҳмондаги ўйинда Андрей 21, 54 ва 65 дақиқаларда 3 гол уриб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Канчелскис ўша мавсум Премьер лигада 19 гол уриб, ўтган мавсумдаги рекордини янгилаган эди.

6. Сергей Киряков. «Гамбург» - «Дуйсбург» 4:1 (1999-йил)
Киряков 1999-йилда Бундеслигада учинчи бор «хет-трик»ка эришди. Ҳужумчи Гамбургликлар сафида «Дуйсбург»га қарши кечган ўйинда 37, 70 ва 79 дақиқаларда гол уриб, рақиб посбонини ранжитди. Сергей ўша мавсум Германия чемпионатида 5 та гол урганди.

7. Валерий Карпин. «Селта» - «Валенсия» 3:2 (2001-йилда)

Карпин 2001-йилда «Селта» сафида «Валенсия»га қарши ўйиннинг 50, 59 ва 65 дақиқаларида уч бора рақиб посбонини хафа қилиб «хет-трик»ка эришди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади. Валерий Виголиклар сафида 5 мавсум ўтказиб, Ла Лигада 26 та гол киритди.

8. Павел Погребняк. «Штутгарт» - «Боруссия» М 7:0 (2010-йил)
2009-йилда «Зенит»дан «Штутгарт»га ўтган Погребняк Бундеслигадаги илк мавсумида «Боруссия»га қарши ўйинда 2, 54 ва 60 дақиқаларда уч бор гол киритиб, жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди. Павел ўша мавсум Бундеслигада 6 бор рақиб посбонларини ранжитди.

Бонус. Андрей Аршавин. «Ливерпул» - «Арсенал» 4:4 (2009-йил)
Россиялик футболчилар орасида Аршавин биринчи ва охирги бўлиб Кучли бешлик чемпионатларида «покер»га эришди. Андрей «Ливерпул» билан «Энфилд Роуд»да кечган учрашувда 36, 67, 70 ва 90 дақиқаларда тўртта тўп киритиб, «покер» соҳибига айланди. Аршавин Лондондаги илк мавсумида 15 учрашувда 6 гол киритиб, 9 та голли узатмани амалга оширди.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 20:17, 06.07.2015.
Ўқилди: 3663 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.