Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Винисиус «Реал» раҳбариятига шарт қўйди: У таркибда «тозалаш» ишларини талаб қилмоқда

Баҳо:
+3 | -

Винисиус Жуниорнинг мадридлик «Реал»даги фаолиятини давом эттириши жамоадаги таркибий ўзгаришлар ва тактик қайта қуришларга боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда «El Nacional» нашри хабар бермоқда.

Футболчи клуб раҳбариятига шуни тушунтирдики, унинг Мадридда қолиши фақатгина ўз ўйин амбициялари ва услубига мос келадиган чуқур таркибий ислоҳотлар амалга оширилган тақдирдагина мумкин.

Хабар қилинишича, Винисиус жамоа ҳужум чизиғининг сўзсиз етакчисига айланишни ният қилган. Бунинг учун, унинг фикрича, ҳужумдаги роллар тақсимотини, айниқса Родриго билан рақобат туфайли имкониятлари чекланиб қолаётган чап қанотдаги вазиятни қайта кўриб чиқиш зарур. Шу билан бирга, бразилиялик футболчи ёш ҳужумчи Эндрик Фелипенинг таркибга киритилиши орқали ҳужум чизиғи кучайишини ижобий баҳоламоқда.

Бундан ташқари, манбанинг хабарига кўра, Винисиус клуб олдига қўйилган вазифалар даражасида етарлича фойда келтирмаётган бир қатор футболчилар билан хайрлашишни зарур деб ҳисоблайди. Бундай футболчилар қаторида Давид Алаба, Дани Себальос ва Фран Гарсия номлари тилга олинган.

Вини 2018 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва бу вақт ичида жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. Мадрид клуби таркибида у 10 дан ортиқ совринларни қўлга киритди, жумладан, икки бор Чемпионлар лигаси, уч бора Ла Лига ғолиблиги, шунингдек, УЕФА Суперкубоги, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Испания Кубогида зафар қучган.

Киритилди: 23:11, 26.02.2026.
Ўқилди: 15500 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик