Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

«Манчестер Сити» чемпионлик титулларидан маҳрум қилиниши мумкин

Баҳо:
+ | -

Агар «Манчестер Сити» молиявий қоидабузарликлар иши бўйича айбдор деб топилса, уларнинг иккита чемпионлик титули «Ливерпуль»га ўтказиб берилиши мумкин. Бу ҳақда «Topskills Sports UK» хабар бермоқда.

Гап 2018/2019 ва 2021/2022 йилги мавсумлар ҳақида кетмоқда. 2018/2019 йилги кампанияда «Ливерпуль» 97 очко жамғариб, турнир жадвалида «Манчестер Сити»дан кейинги иккинчи ўринни эгаллаган эди. 2021/2022 йилги мавсумда эса мерсисайдликлар 92 очко билан финишга келишган ва яна «шаҳарликлар»дан кейин иккинчи бўлишган.

Манбанинг таъкидлашича, воқеаларнинг бундай ривожи «Манчестер Сити» молиявий Fair Play қоидаларини бузиш бўйича олиб борилаётган тергов доирасидаги 115 та банд бўйича айбдор деб топилган тақдирда амалга ошиши мумкин. Санкция сифатида клубга нисбатан жиддий чоралар, жумладан, очколарни олиб ташлаш ёки қуйи дивизионга тушириб юбориш жазолари қўлланилиши мумкин.

Агар шундай жазолар қўлланилса, АПЛнинг иккита чемпионлик титули ретроспектив (ортга қайтган ҳолда) тарзда «Ливерпуль»га берилиши мумкин.

Киритилди: 23:15, 26.02.2026.
Ўқилди: 4976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик