Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

«Барселона» «янги Беллингем» деб аталаётган 15 ёшли футболчини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси академиясида тўп тепаётган 15 ёшли ярим ҳимоячи Жастин Эжодаменга қизиқишини кучайтирди.

Diario Sport нашрининг хабар беришича, каталонияликлар футбол жамоатчилигида «янги Жуд Беллингем» деб аталаётган иқтидорли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини жиддий ўрганмоқда.

Нигерияда туғилган Эжодамен ўтган ой Италиянинг 16 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоасида дебют қилди.

Ёш ярим ҳимоячининг ўйин услуби Мадриднинг «Реал» клуби юлдузи Жуд Беллингемга қиёсланмоқда.

Хусусан, Эжодаменнинг майдоннинг ҳар икки қисмида фаол ҳаракат қилиши, жисмоний жиҳатдан кучлилиги ва тўпни оёғига яқин тутиб, моҳирона бошқара олиши унинг асосий устунликлари сифатида қайд этилмоқда.

«Барселона» сўнгги йилларда ўз академияси тарбияланувчиларини ривожлантириш билан бир қаторда, хориждаги энг иқтидорли ёш футболчиларни ҳам диққат билан кузатиб келмоқда.

Бу сиёсат доирасида клуб Ҳамза Абдулкарим ва Жесси Бисиву каби ёш футболчиларни ўз сафига қўшиб олган. Ҳар икки иқтидорли ўйинчи ҳозирда асосий жамоа даражасига кўтарилишга тайёр ҳисобланмоқда.

Бироқ Эжодамен учун рақобат кучли бўлиши кутилмоқда. Англиянинг «Арсенал» ва «Челси» клублари ҳам 15 ёшли футболчининг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.

Дортмунднинг «Боруссия» клуби эса ўзининг истиқболли тарбияланувчисини қўлдан бой беришни истамаяпти.

Шу сабабли Германия клуби Эжодаменга узоқ муддатли шартнома таклиф этиб, унинг келажагини «Боруссия» билан боғлашни режалаштирмоқда.

Киритилди: 16:36, 08.10.2026.
Ўқилди: 2701 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [6149]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2957]

«Беш дақиқага ҳам майдонга тушмайсан». «Реал» футболчисига қатъий рад жавоби берилди [2891]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2586]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2547]

Дунёнинг энг қиммат ҳужумчиси аниқланди — Мбаппе иккинчи, Дембеле бешинчи ўринда [2132]

"Манчестер Сити"нинг молиявий қоидабузарликларини фош қилган хакер ҳимоя остида қолади [2016]

Эрон чемпионати. Ўрунов гол урди, Сергеевдан ассист [1935]

Луис Энрикенинг қизи ўлим билан якунланган ЙТҲ иштирокчиси бўлди — Marca [1895]

Тони Кроос Роналдуни танқид қилганларга жавоб қайтарди [1850]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик