Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Агамуродовнинг истеъфоси тўғри бўлдими?

Баҳо:
+ | -

Мавсумни яхши бошлай олмаган “Динамо” жамоасида биринчи давра ўйинлари тугагани биланоқ, бош мураббий алмашадиган бўлди. Клубни бошқариб келаётган Тачмурод Агамуродов истеъфога чиқарилди.Хўш, туркманлистонлик мутахассисни кетишига нималар сабаб бўлди? Қуйида шунга жавоб топиб кўрамиз.

Самарқандликлар бир неча йиллардан буён молиявий муаммоалар гирдобида қолиб кетмоқда. Жорий йилда ҳам вазият ижобий томонга ўзгарганича йўқ. Бундай паллада клубда фаолият кўрсатадиган ҳар қандай мураббийга осон бўлмаслиги табиий. Интернет сайтларида “Динамо”нинг айрим футболчилари ойликларини олмаётганидан шикоят қилишмоқчи эканлигини борасида маълумотларни ўқигандик. Чиндан ҳам вазият танг ҳолатда бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда футболчилар бекордан-бекорга ЎФФга мурожаат қилишмайдику?

Ҳозирги кунда пулсиз футбол ўйнаш осон эмас. Илгари футболчилар ойлик олишмаса-да, тўп тепишган. Айни пайтдаги ҳолат бошқача. Қуруқ раҳмат ҳеч кимга керак эмас, тўғрими? Шундай экан, Агамуродов ҳам қийин вазиятда қолганига қарамай, биринчи даврага қадар жамоани амал-тақал қилиб бошқарди.

Жамоа қишки йиғинлар вақтида таркибни муносиб даражада кучайтира олмади. Бунга молиявий томондан муаммолар борлиги сабаб бўлди. Шу сабабли, клубга бир нечта тажрибали футболчилари айтамаганда, кескин ўзгаришлар қилинганича йўқ. Қолаверса, жамоага жалб қилинган уч нафар легионер ўйинчидан биттаси клубда қолди. Қолган иккитаси бадал пулини вақтида берилмагани туфайли, лицензиясидан маҳрум қилинди ва ортларига қайтиб кетишди. Биринчи даврада жамоа асосан ёшлар ҳисобига тўп сурди. Ҳали олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлмаган футболчилар таркибга киритилди. Туркманистонлик мураббийнинг ҳам қийин ҳолатда эканлигини тушуниш мумкин. Шунга қарамай, у имкониятларидан келиб чиқиб, жамоани ўзагини сақлаб келди. Азиз Ибгаримов, Андрей Мельничук, Акмал Холмуродов, Николай Чипев сингари маҳоратли ўйинчилар тўп сурмоқда. Қолганлар эса ёшлардир. “Динамо”нинг кучли жамоаларга қарши ўйинларни кўриб, шунга амин бўлдимки, клуб ёмон тузилмаган. Таркиб оптимал бўлмаса-да, натижа учун курашяпти. Фақатгина, охирига қадар тўп суришга келганда, ўйинчиларга тажриба етишмаяпти. Бир нечта футболчи бутун жамоани бошқара олмаяпти. Аммо, улар кучли жамоаларга етарлича қаршилик кўрсатишмоқда. Клубнинг услуби ҳужумкор бўлмаса-да, ҳимоявий тарзда ҳам мазмунли ўйин кўрсата оляпти. Ўртамиёна клубларга қарши баҳсларда эса “Динамо” умуман бошқача ўйнамоқда. Худди аутсайдерларга ўхшаб қолмоқда. Шу сабабли ўз дарвозаси тўридан кўплаб голларни олиб чиқишмоқда. Кўриниб турибдики, Агамуродов яхши жамоа ярата олган. Унда ижодкорлик бор ва қандай қилиб клубни шакллантиришни билади. Бироқ бундай таркиб билан юқори натижа кўрсатиш қийин.

Мураббий истеъфога чиқарилгани бир томондан клуб раҳбарларининг қароридир. Натижа бўлмагандан кейин, барча айб бош мураббийнинг зиммасига тушади. Айбдор эса бош мураббий бўлиб қолаверади. Аммо, Агамуродов ишлаган муҳит билан манаман деган мутахассис ҳам фаолият кўрсатиши қийин бўлса ажабмас. Аввалги мавсумларда Тачмурод Шамакович “Бухоро”ни бошқарганди. Бу жамоаа натижа ҳам бўлаётганди. Нимагадир клуб раҳбарияти уни истеъфога чиқарди. Буни қарангки, Агамуродов кетганидан бери клубда бир нечта мураббийлар алмашди. Натижа эса ижобий томонга эмас, аксинча бўляпти.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Агамуродовга иккинчи дарвада ҳам имконият яратилганида ва молиявий тарафдан бўлаётган қийинчиликлар ортга чекинганида, натижалар бироз бўлса-да, ўзгарган бўларди. Ёки клубни пастга тушиб кетишини олдини олган бўларди. Ҳар ҳолда бу бизнинг шахсий фикримиз. Қолганларнинг фикри бошқача бўлиши ҳам мумкинку!

Манба: Sports.uz
Киритилди: 20:19, 06.07.2015.
Ўқилди: 6069 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.