Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

"А" cериянинг қария ҳужумчилари

Баҳо:
+ | -

Москванинг «Локомотив» клуби ҳужумчиси Роман Павлюченко ўтган мавсум атиги 3та гол урди ва маошининг камайтирилишига рози бўлмай, шартномаси муддатини узайтиришни истамади. Sovsport.ru сайти эса, дарров ўзига хос таҳлил ва таққослашга берилди. Аниқланишича, «А» серия-сида ўйнаган 5 нафар машҳур ҳужумчи охирги вақтлар Роман Павлюченконинг «Локомотив»да олган маошига нисбатан озроқ ёки анча оз мояна билан кифояланиб келган. Аммо уларнинг статистик кўрсаткичлари Романникидан анча яхши. Эслатма: Павлюченко 2,2 миллион евролик маоши (йиллик) қисқартирилишига асло кўнмай, клуб билан хайрлашишни маъқул кўрди. Энди шунга таққосан «А» серияси юлдуз ҳужумчилари ҳақидаги маълумотлар билан танишиб, ўзингиз муайян хулоса чиқаришингиз мумкин.

Мирослав Клозе

(«Лацио»)

Ёши: 37

Йиллик маоши: 2 млн. евро

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар (16та гол) ва медаллар сони бўйича рекордчи (4та) саналган Германия|польшалик фахрий ҳужумчи «Лацио»да 4-мавсум тўп сурди. Миро улардан атиги 1тасида миллий чемпионатдаги голлари сонини 10тадан оширолмади. Бироқ у ўша 7та гол билан чекланган 2013|2014 йиллар мавсумида «А» серияси доирасидаги 38та турнинг 25тасидагина майдонга тушганди, холос. Умумий олганда эса, тиниб-тинчимас Клозе «А» сериясида 115та ўйинда қатнашиб, 47та гол урди. Хусусан, охирги мавсумда «Лацио»нинг ЧЛ йўлланмасини қўлга киритишига салмоқли ҳисса қўшди. Яъни «Гол}пас» тизимида нақ 19 очко тўплади - 13та гол } 6та самарали тўп узатиш. Айтганча, «бургутлар» «кўҳна қитъа» клуб футболидаги асосий турнирда охирги марта мавсум - 2007|2008да иштирок этишган ва гуруҳ босқичидан чиқиш вазифасини уддалай олишмаганди.

 

Антонио Кассано

(«Парма»)

Ёши: 32

Йиллик маоши: 1,5 млн. евро

Антонио Кассано «Парма»да юзага келган молиявий қийинчиликлар сабаб, мавсум давом этаётган пайт жамоа билан хайрлашишга мажбур бўлди. Лекин шу ҳолат ҳам унинг клубнинг энг яхши тўпурари мақомини олишига халақит бермади! Аниқроқ айтсак, Кассано ўзи иштирок этган 19та ўйинда рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол қилди. Қолаверса, 2та гол ҳаммуаллифига айланди. Чапани Антонио «Парма»га ўтишдан олдин «Рома», «Реал», «Сампдория», «Милан» ва «Интер» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилганди. Эътиборлиси, «нерадзурралар» сафини тарк этиб, пармаликлар билан шартнома тузиши мажбурий қадам эди. Яъни Кассано Миланда клубнинг собиқ бош мураббийи Андреа Стромаччони билан ҳеч келишолмади. «Парма»да эса тўлиқсиз икки мавсум ўйнаб, «А» сериясининг 53та учрашувида ўз ҳисобига 17та гол ёзиб қўйди.

 

Антонио Ди Натале («Удинезе»)

Ёши: 37

Йиллик маоши: 1,3 млн. евро

«Удинезе» Италия чемпионатида атиги 16-ўриннинг банд этди, шундай камтарона натижа билан кифояланган клубда фахрий Антонио Ди Натале нақ 14та (!) гол урди, яна 7тасига ассистентлик қилди. Хуллас, Ди Натале ўз клубининг жами голлари (43та)дан деярли ярмида бевосита иштирок этди. Ҳужумчининг барқарорлиги ҳар қандай кишини ҳайратга солади. У «А» сериясининг охирги 9та мавсумидан ҳеч бирида 10тадан кам гол урмади. Яъни ҳар бирини бундан кўпроқ гол билан якунлади. Айниқса, 2009|2010 ва 2012|2013 йиллар мавсуми оралиғида маҳсулдорликни қо-йиллатди - 140та ўйинда 103та гол. Агар у Россияда шундай кўрсаткичлар қайд этганидами, дарҳол премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айланарди. Яна бир маълумот: Антонио охирги мавсум «А» сериясида урган голлари сонини 207тага етказиб қўйди. Бу билан афсонавий Роберто Баджо (205та гол)дан ўзиб кетди.

 

Лука Тони («Верона»)

Ёши: 38

Йиллик маоши: 1 млн. евро

«А» сериясининг охирги икки мавсумида 42та гол (тегишлича 20 ва 22та)! Ҳа, тўлақонли иккинчи ёшлигини бошидан кечираётган Лука Тони «Верона»нинг чин халоскорига айланди. У охирги 2 мавсумда шунча гол уриш учун клубининг «А» сериясидаги 72та учрашувида майдонга тушди. Лука 38 ёшни қаршилаганига қарамай, «Верона» у билан ўртадаги шартномани яна бир йилга узайтирди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Ахир айни пайт «Верона»ни Лука Тонисиз тасаввур қилиш шунчаки, мумкин эмас. Бунга битта оддий статистика далил: Лука охирги мавсум майдонда нақ 3231 дақиқа тўп сурди («Верона»нинг барча футболчилари учун энг яхши натижа). Хуллас, Тони ҳозирча чарчоқ нималигини билмаяпти. Аксинча, айтишича, охирги пайтлар ўзини 10-12 йилга ёшаргандек ҳис қилаётган экан.

 

Фабио КвальЯреллА («Торино»)

Ёши: 32

Йиллик маоши: 0,75 млн. евро

Фабио Квальярелла охирги йиллар «Ювентус»да ўйин амалиётисиз қолди. Иш ҳаттоки, жамоанинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте билан жанжаллашишигача борди. Ҳужумчининг майдонда кўпроқ бўлиш орзуси ниҳоят, ўтган ёз амалга ошди. Яъни Фабио «Юве»дан қутулиб, «Торино» сафини тўлдирди. У ўйнаш ишқида шундай даражада ёндики, маошини кескин камайтирилишига ҳам рози бўлди. Ўзингиз солиштиринг: «Юве»да йилига чамаси 2 млн. евро олган Квальярелла «буқалар» сафида атиги 750 минглик моянага кўнди. Ҳужумчининг ўйнашга чан-қоқлиги ўз исботини топиб, у Италия чемпионатида 13та гол урди. Эътиборлиси, миллий биринчиликда охирги марта мавсум-2008-2009да бундан кўпроқ гол ҳосил қилганди («Удинезе»да). Айнан Квальярелла танловини профессиналликнинг ёрқин намунаси сифатида баҳолаш мумкин. Зеро, у Туринда, яъни «Ювентус»да жимгина юриб, онда-сонда захирадан майдонга тушганча йилига 2 миллион евро олиш имкониятига эга эди. Аммо футболчи профессионалликни устун қўйиб, анча кам маош олиб бўлсада, ўйнашни маъқул билди.

Роман Павлюченко

- Смородская маошимни икки ҳисса камайтиришни хоҳлади, аммо мен бундай шартлар асосида келишув муддатини узайтирмайман...

Роман Павлюченко олган маош

Йилига 2,2 млн. евро +134,2 млн. рубль, ойига 11,18 млн. рубль

Роман Павлюченконинг

статистикаси (мавсум-2014|2015)

20та ўйин, 3та гол ва 2та самарали тўп ошириш

 

Роман Павлюченкога камдек кўринган маош

Йилига 0,73 млн. евро + 44,7 млн. рубль, ойига 3,73 млн. рубль

Клозе, Кассано, Ди Натале, Тони ва Кварьярелла - бу ҳужумчиларнинг 4 нафари ўз жамоасида етакчи ва энг кўп маош олувчи футболчи ҳисобланади. Антонио Кассано ҳам «Парма»дан кетгунича худди шундай мақомда эди. Хуллас, булар ўз маошлари ва мақомларини тўла оқладилар. Роман Павлюченкога келсак, у ўз талабини бажарадиган жамоа топишда қийналмаса керак. Зеро, Россияда тажрибали футболчилар ғоят қадрланадилар. Шунингдек, клублар яхши билишади, бундай футболчилар маош миқдорининг кескин пасайтирилишига зинҳор ва зинҳор рози бўлишмайди...

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:57, 07.07.2015.
Ўқилди: 2837 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.