"Челси” собиқ футболчиси Терри Брэдбери Британия миллий лотореясида жек-потни ютиб олди, деб хабар бермоқда The Telegraph га асосланиб “СЭ” нашри.
75 ёшли футбол фахрийсининг ютуғи 5 517 056 фунт стерлингни ташкил этади. Хабарда Брэдберининг “кўклар” сафида ўйнаган вақтида ҳафтасига 25 фунтдан кўп маош олмагани таъкидланади.
Собиқ футболчи ютиб олган пуллари эвазига Испаниядан вилла сотиб олмоқчи.













