Бразилиялик ўнг қанот ҳимоячи Данильо "Реал Мадрид" клуби тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди.
Футболчи бироз аввал Ла Миралехадаги Санитас клиникасида ЭКГ ҳамда эхокардиография текширувларидан ўтказилди ва бу борада саломатлиги тасдиқланди. Данильо "Реал" билан шартнома имзолаш учун клиникадан тўғри "Сантяго Бернабеу" стадионига йўл олди.













