Ярим ҳимоячи Фрэнк Лэмпард собиқ жамоадоши Петр Чехнинг “Челси”дан “Арсенал”га ўтиши келаси мавсум чемпионлик соврини учун кечадиган курашда муҳим омиллардан бири бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
“Нью Йорк Сити” футболчисининг фикрича “канонирлар” янги мавсумда АПЛ ғолиблиги учун курашишлари мумкин.
– Чех – дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ва келаси мавсум “Арсенал”га чемпионлик пойгасида қатнашишда кўмаклашиши мумкин, – дея Лэмпард сўзларини келтирмоқда Спорт Экспресс. – “Арсенал” ҳар доим чемпионлик учун курашган, бироқ соврин учун баҳс муросасиз кечади. Чех эса бир неча оғир вазиятларда “канонирлар”ни қутқариши мумкин. Албатта, фаворитлар ҳали ҳам “Манчестер Сити” ва “Челси”, лекин Чех бу фикримга қўшилмаса керак.