“ПСЖ” ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ўз омадини Германия чемпионатида ҳам синаб кўришни истамоқда.
33 ёшли швециялик футболчи бир кун эмас бир кун Бундеслигага кўчиб ўтиши мумкинлигини айтиб ўтди. Аввал форвардга “Милан” қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.
Якунланган мавсумда Ибраҳимович барча мусобақаларда “ПСЖ” сафида 37 учрашув ўтказган ва 30 та гол киритган.
– Менга Германия чемпионати жуда ёқади, – дея Ибраҳимович сўзларини келтиради “Спорт Экспресс”. – Эҳтимол бир куни у ерга кўчиб ўтарман, бу учун менда вақт етарли. Агар бу иш амалга ошса ўз кучимни дунёнинг энг кучли беш клуби қаторига кирувчи “Бавария”да ўйнашни истарим.