"Ювентус" клуби собиқ ҳужумчиси Алессадро Дель Пьеро туринликлар раҳбарияти сафига қайтиши мумкин.
Хабар қилинишича, 40 ёшли мураббий шу кунларда "кўҳна синьора" офисида бўлиб турибди. Бу ерда у президент Жованни Аньелли билан учрашув ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дель Пьеро 1993 йилдан то 2012 йилга қадар "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган ва Италия чемпионатида 513 учрашувда майдонга тушиб, 208 та гол киритган.













