"Реал" дарвозабони Икер Касильяс қолган буюмларини йиғиштириш ва жамоа билан хайрлашиш учун клуб базасига келди, дея хабар беради AS.
Шунингдек, посбон ўзининг "Порту"га ўтиши орасидаги барча масалаларни ҳал қилди. Касильяс бош мураббий Рафаэль Бенитеснинг машғулотлари бошланганига бир соат бўлган келди.
Яқин вақтлар ичида 34 ёшли дарвозабоннинг португалияликлар сафига ўтиши ҳақида расман эълони қилиниши кутилмоқда.













