Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Мен бўшман ёхуд таклиф кутаётган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Олий лигамизнинг биринчи давраси ҳам поёнига етди. Қисқа танаффусдан сўнг улар тайёргарликни бошлаб юборишди. Давралар оралиғи пайтида айрим жамоалар таркибни сезирарли даражада кучайтириш истагида бўлишади. Баъзилари эса имкониятларидан келиб чиқиб, тайёргарликни давом эттиради. Кўплаб клубларимиз бўлса, яхши даражадаги футболчиларни қўшиб олиш ҳаракатида бўлишади. Қуйида эътиборингизга биринчи даврани жамоасиз ўтказиб юборган ва мавсумнинг иккинчи қисмидан умид қилиб турган ўйинчилар борасида сўз юритамиз. 
  
Шавкат Раимқулов 

Тажрибали ҳимоячилардан бири бўлган Шавкат Раимқулов ҳам мавсумнинг биринчи қисмини ҳеч бир жамоада ўтказмади. Бунга Раимқуловнинг жароҳат олганлиги сабаб бўлди. Аслида қишда ҳимоячи «Андижон» клуби кўригида бир муддат қатнашганидан сўнг, унга жавоб берилганди. Мана шундан кейин Раимқулов ҳаттоки биринчи лига клуби сафида ҳам кўриниш берганича йўқ. Шундан сўнг унинг фаолиятини тугатганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди. Бунга ойдинлик киритиш истагида Раимқулов билан боғ0ланганимизда, иккинчи даврада ўйнашни мақсад қилганлигини таъкидлаб ўтди.  Сўнгги йилларда ушбу ҳимоячининг фаолиятида кескин пасайиш юз берди. Бунинг оқибатида эса футболчи бир клубда узоқ вақт ўйнай олмаяпти. Қолаверса, жароҳатлар сабабли ҳам, Раимқулов эркин тўп сура олганича йўқ. 
  

Дилшод Жўраев 
  
«Бунёдкор»нинг энг истеъдодли ярим ҳимоячиларидан бири дея тан олинган Дилшод Жўраевнинг биринчи даврани ўтказиб юборгани кўпчиликни диққатини ўзига қаратди. Жўраевни Сергей Лушан асосий жамоа сафига қўшишни истамади. Бунинг натижасида эса Дилшод Жўраев бир муддат «Бунёдкор-2» клуби сафида биринчи лига баҳсларида тўп суриб келди. Эндиликда эса Жўраев иккинчи даврада ўзига янги жамоа топиш арафасида турибди. Маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи олий лиганинг бирорта клуби шарафини ҳимоя қилмоқчи. Мавсум бошида қаҳрамонимизга «Андижон» жамоаси томонидан таклиф тушганди. Ўшанда унинг бургутлар сафига кўчиб ўтиши амалга ошмаганди. Балким, Жўраев энди «Андижон»га қўшилиши мумкин. 
  
Шуҳрат Йўлдошев 
  
«Металлург» сафида саккиз мавсум мобайнида тўп суриб келган ярим ҳимоячи Шуҳрат Йўлдошев ҳам иккинчи даврада фаолиятини элита клуби сафида давом эттиришни мақсад қилган. Бекободликлар жамоасида доимий равишда тўп суриб келган Йўлдошев мавсум арафасида нимагадир «Металлург»ни тарк этди. Шундан кейин у бирорта клубда ўйнаганича йўқ. Футболчи билан суҳбатлашганимизда шу нарса маълум бўлдики, у янада элитада тўп суришни истайди. Қолаверса, унинг «Металлург»га қайтиши ҳам мумкин. Ахир, Рустам Мирсодиқов Йўлдошевнинг имкониятларини бошқаларга нисбатан анча яхши билади. Бу эса унинг собиқ жамоасига яна қайтишига туртки бўлиш эҳтимоли бор. 
  
Зайниддин Тожиев 
  
Тожиевларнинг каттаси ҳам ҳали бери фаолиятини тугатмоқчи эмас. Биринчи даврани «Бухоро» клубида ўтказган Тожиев биринчи давра поёнига етмасидан амалдаги шартномасини бекор қилганди. Бунга нима сабаб бўлганлиги маълум эмас. Шуниси маълумки, Тожиев иккинчи даврада ўзига янги жамоа топадиган кўринади. Ҳозирда Тожиевларнинг каттасига қайси жамоалардан қизиқиш бўлаётганлиги борасида тайинли гапларни эшитганимизча йўқ. Шунга қарамай, бу ўйинчига таклиф бўлиши деярли аниқ. Ахир, унинг тўплаган тажрибаси катта ҳамда иккинчи даврада ҳар қандай жамоани кучайтиришни уддасидан чиқа олади. Тўғри, аввалги тўпурар Зайниддин Тожиевни вақти ўтиб кетди. Йиллар давомида тўпланган тажриба муҳим учрашувларда асқотиб қолиши ҳеч гап эмас. 
  
Алибобо Раҳматуллаев 

Ўз вақтида истеъдодли ва келажаги порлоқ ярим ҳимоячи бўлиши кутилган Алибобо Раҳматуллаевнинг фаолиятида қора кунлар ҳамон давом этяпти. «Бунёдкор»дан кетганидан сўнг футболчи «Пахтакор» билан шартнома тузганди. Кейинчалик эса мавсум старти аввалида эса «Бухоро»га ўтиб кетди. Мазкур жамоада Алибобо етакчи бўлиши кутилганди. Бунга қайсидир маънода Александр Мочиновнинг имконият тақдим қилиши кутилганди. Баъзи бир ўйинларда унинг майдонга тушганлигини инобатга олмаганда, Раҳматуллаев «Бухоро»да ўзини кўрсата олмади. Заҳирада ҳамда ёшлар лигасида тўп суриб келди. Бунинг оқибатида футболчи ҳам мавсумнинг биринчи қисмини тугамасидан, «Бухоро» жамоасини тарк этишга қарор қилди. Эндиликда Раҳматуллаев ҳам эркин агент сифатида иккинчи даврада истаган клубига кўчиб ўтиши мумкин. Ҳар ҳолда иқтидорли ва тўплаган тажрибаси ёрдам бериши мумкин. Қолаверса, у фаолиятини хорижда давом эттирмоқчи эканлиги тўғрисида ҳам хабарлар бор. Кўрамиз, Алибобо келгуси фаолиятини қаерда давом эттиради экан. 
  
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади, sports.uz

Киритилди: 20:17, 11.07.2015.
Ўқилди: 7680 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.