Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

«Ливерпуль»нинг 10та қиммат ҳариди

Баҳо:
+ | -

Яқинда Англиянинг «Ливерпуль» клуби «Хоффенхайм» (Германия) жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Роберто Фирминони 27,15 млн фунт стерлингга харид қилди. Бироқ бу монегаскликлар тарихидаги энг қиммат харид бўла олмади. Боиси, жамоа бир пайтлар трансфер нархи Фирминоникидан ҳам қиммат бўлган футболчиларни сотиб олган. Шу муносабат билан    championat.com сайти ходимлари шундай ўйинчиларнинг 10 нафарига назар солишга аҳд қилишди. 

Альберто Аквилани 

Трансфер нархи: 20 млн. фунт стерлинг

Қаердан: 2009 йили «Рома»дан

Италиялик ярим ҳимоячи ҳам бош­қа ватандошлари сингари «Ливерпул»да ўзини тўлиқ кўрсатолмайди. Лекин Мадридга йўл олган Хаби Алонсонинг ўрнини босишда клуб айнан мазкур хавбекнинг хизматидан фойдаланди. «Рома» ғазнасини 20 млн. фунтга тўлдирган «қизил­лар»нинг Альбертодан умидлари катта эди. Бироқ жароҳатлар ва клуб мураббийларининг уни нотўғри амплуага ўтказишгани сабабли, Аквилани «Ювентус»га ижарага бериб юборилди. Футболчи «Ювентус»дан сўнг Италиянинг яна бир етакчи клуби «Милан»да ҳам ҳаракатланди. 2012 йилда у «А» сериясига қайтиб, «Фиорентина» футболчисига айланди. Таъкидлаш жоизки, 20 млн. фунтга харид қилинган Аквилани «Ливерпуль» таркибида бор-йўғи 18та ўйин ўтказди, холос.

Жордан Хендерсон

Трансфер нархи: 20 млн. фунт стерлинг
Қаердан: 2011 йили «Сандерленд»дан

Бундан 4 йил олдин 21 ёшли англиялик ярим ҳимоячини «қизиллар» катта таваккалга қўл урган ҳолда, харид қилишганди. Ушбу трансфер амалга оширилган пайтда «Ливерпул»­нинг майдон марказида Раул Мейрелеш ҳаракатланарди. Шу сабабли, айнан ўша пайтда «қизиллар» Чарли Адамни сотишни ният қилишган. Мейрелеш ва Адамнинг «қизиллар» сафидаги фаолиятлари узоққа чўзилмади, лекин Хендерсон Жеррард кетганидан сўнг жамоа сардорига айланди.

Айтишади-ку, вақт барчасини ўз жойига қўяди, деб.

Стюарт Даунинг

Трансфер нархи: 20 млн. фунт стерлинг
Қаердан: 2011 йил «Астон Вилла»дан

«Астон Вилла»да ажойиб мавсумни ўтказгандан сўнг Даунингни монегаскликлар ўз таркибларига қўшиб олишди. Аммо ярим ҳимоячи «Энфильд»даги биринчи мавсумини кўнгилдагидек ўтказа олмайди. Стюартнинг «қизиллар» таркибига қўшилиши омадсиз кечди. Шундай бўлса-да,  футболчи 2012|2013 йиллар мавсумида бироз яхши ўйин кўрсатиб, клуб муваффақиятига муносиб ҳисса қўша олди. Даунинг «Ливерпул»да икки мавсум ўтказиб, 2013 йили 6 млн. фунт стерлинг эвазига «Вест Хэм» либосини кийди.

Лазар Маркович

Трансфер нархи: 20 млн. фунт стерлинг
Қаердан: 2014 йили «Бенфика»дан

Сербиялик ҳужумчининг «Ливерпул»­га ўтиши омадли трансферлар рўйхатидан жой олди. Биринчи мавсумнинг ўзидаёқ Лазар Англия футболига ўрганолмаслигини барчага намойиш этди. Аммо яхшики, Марковичнинг суст ҳаракатлари жамоа ўйинига салбий таъсир кўрсатгани йўқ. «қизиллар»нинг мухлисларини эса фақат Деян Лоуреннинг трансфери тинчлантира олиши мумкин эди, холос.

Деян Лоурен

Трансфер нархи: 20 млн. фунт стерлинг
Қаердан: 2014 йили «Саутгемптон»дан

Ўтган ёзда «Ливерпуль» ҳимоя чизиғида юзага келган муаммони ҳал этиш учун Деян Лоуреннинг номзодини муносиб, деб ҳисоблади. Деян аввалги клуби «Саутгемп­тон»нинг қанот чизиғида ишончли ҳаракатланиб келарди. «Ливерпул»да эса  воқеалар ривожи аксига олиб, ўз жойини деярли йўқотиб қўйди. Жамо мухлислари ҳалигача Даниэл Аггерни нима учун сотиб юборилганини ҳалигача тушуна олишмайди.

Луис Суарес

Трансфер нархи: 22,7 млн. фунт стерлинг
Қаердан: 2011 йили «Аякс»дан

«Аякс»нинг собиқ футболчиси Европанинг энг яхши ҳужумчиси даражасига чиққанидан хабарингиз бор. «Ливерпуль» аъзосига айланиш Суарес учун яна бир омадли қадам бўлди. Луис Англияда ўтказган биринчи дебют ўйинидаёқ муваффақиятга эришиб, гол уради. Доимо дарвоза олдида кутилмаганда пайдо бўладиган форвард ўйин тақдирини бир ўзи ҳам қийинчиликсиз ҳал қила олишига бир неча бора гувоҳ бўлгансиз. Суареснинг «Ливерпул»да ўтказган сўнгги мавсуми жуда ҳам омадли якунланиб, футболчи премьер-лигада 33та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 марта ишғол этади. Уругвайлик ҳужумчининг «Барселона»га ўтиши клубни сезиларли даражада кучсизлантириб қўйди. Суарессиз қолган «Ливерпуль» якунланган мавсумда Англия премьер-лигасида 6-ўринни қўлга киритди. Эътиборлиси, «Ливерпул»нинг янги харид қилган футболчилари Суареснинг кўрсаткичларини такрорлай олишмаяпти.

Адам Лаллана

Трансфер нархи: 25 млн. фунт стерлинг

Қаердан: 2014 йили «Саутгемптон»дан

«Саутгемптон» тарбияланувчиси ва сардори «Сэнт-Мэрис» стадионида ҳайратланарли ўйин кўрсатиб, туманли Альбионнинг етакчи клубларини ўзига қарата олди. Шунинг учун ҳам унинг «Ливерпул»га ўтиши унчалик шов-шувга айланмади. Жамоа ЕЧЛ турнирига тайёрланаётган пайтда клубга айнан Лаллана каби футболчилар зарур эди. Якунда Адам ўзидан ёмон таассурот қолдирмади ва келажакда юқори савияли футболчи бўла олишини намо­йиш этди.

Фернандо Торрес

Трансфер нархи: 26,5 млн. фунт стерлинг
Қаердан: 2007 йили «Атлетико» (Мадрид)дан

Фернандо футболчилик фаолиятидаги энг яхши мавсумини айнан «Ливерпул»да ўтказди. Торрес дебют мавсумидаёқ ўша пайтдаги энг яхши ҳужумчилардан бири бўлган Робби Фаулердан кўра кўпроқ тўп киритиб, легионер футболчиларнинг биринчи мавсумдаёқ урган голлари борасидаги рекордни ўзиники қилди. «Ливерпул»да ўтказган 4 мавсуми давомида испаниялик ҳужумчи 60 тадан ортиқ гол урди. Аммо маҳоратли форвард кейин «Челси»га сотиб юборилди. Бироқ «кўклар» таркибига қўшилган Фернандо ўзининг аввалги даражасига қайта олмади.

Роберто Фирмино

Трансфер нархи: 27,15 млн. фунт стерлинг
Қаердан: 2015 йил «Хоффенхайм»дан

«Ливерпуль» якунланган мавсумда «Хоффенхайм»да 33та ўйинда 7та тўп киритиб, 10та голга ассистентлик қилган ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун бўлган курашда «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» клубларини ортда қолдириб, Фирминони ўз таркибига қўшиб олди. Албатта Робертонинг кўрсаткичлари яхши. Лекин у ушбу натижаларини Англия­да такрорлай олармикин? Германия бундеслигасининг савияси ҳам Англия премьер-лигасиникига ўхшаб кетади. Катта миқдордаги маблағ эвазига сотиб олинган футболчининг Англия премьер-лигасига мослаша олиши ёки олмаслигини янги мавсумда намойиш этадиган ўйини орқали билиб оламиз.

Энди Кэрролл 

Трансфер нархи: 35 млн. фунт стерлинг

Қаердан: 2011 йили «Ньюкасл»дан

Торрес трансфер бозори «ойнаси»нинг сўнгги куни жамоани тарк этади, натижада «Ливерпуль» номинал ҳужумчисиз қолади. «қизиллар» зудлик билан янги ҳужумчи харид қилишлари лозим эди. Бу сафар «қутқарувчи» ролини Энди Кэрролл ўйнади. Трансфернинг тезроқ амалга ошиши учун «Ливерпул»нинг 35 миллион фунтдан воз кечишига тўғри келди. Мазкур маблағ зудлик билан сарфланмаганида, жамоа бир мавсумни деярли кучли ҳужумчисиз ўтказиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмасди. Лекин бу иш юз бермади. Клуб раҳбарияти Эндини бош билан яхши ўйнай олишига ишониб, харид қилади. Натижада, жароҳат сабабли ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган Кэрролл «Ливерпул»ни «Вест Хэм»га алмаштиришга мажбур бўлди.

"ИНТЕРСПОРТ" газетаси

Акмал Эшонхонов тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:35, 12.07.2015.
Ўқилди: 5197 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.