Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Максим Шацких: «Профессионал футболдаги фаолиятимни ҳали тамомламоқчи эмасман»

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Украинанинг "Рух" жамоаси билан шартнома имзолаган Максим Шацких, "Спорт-экспресс в Украине" нашрига интервью бериб, аввалги ("Говерла") ва янги жамоалари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Максим, сиз кўпчиликни ҳайрон қолдиряпсиз. Айрим журналистлар сизни аллақачон пенсияга чиқарганда ҳам таслим бўлишни истамаяпсиз. Навбатдаги мавсумда юқори дивизионда ўйнашга кучингиз етишига ишонасизми?
— Ҳа, ҳеч қандай муаммосиз. Ҳамкасбларингизга бир неча марта такрорлаганман: одамлар совет менталитетидан воз кеча олишмаяпти, ҳамма футболчининг ёшига қарайди. Ёшга эмас, футболчининг майдондаги ҳаракатига, қандай ўйнаётганига, ураётган голларига қараш керак. Футбол ўйнаш учун ўзимда куч етарли эканини ҳис қиляпман.

— "Говерла"да сўнгги паллагача фақат сиз қолдингиз. Наҳотки сўнгги паллагача вазият ўзгаришига умид қилдингиз?
— Ҳа, ишондим. Мен ҳамиша умид қиламан. Лекин ҳозирча яхши томонга ўзгаришни кўрмаяпман. Шунинг учун кетдим.

— «Говерла»да сизни барча нарса қониқтираётганди, фақат…
— Ҳа, битта ҳолатдан бошқа барча нарса қониқтираётганди. Ҳеч бўлмаса қарзларнинг бир қисмини тўлаб беришса яхши бўларди. Мен футболни жуда яхши кўраман, аммо йил давомида жамоани фақат "нонушта" билан боқиб бўлмайди. Кечирасиз, энди буниси... Ахир мен ҳақиқий маънода оиламни ҳам боқишим керак. Оилам кичкина эмас.

— Маошингизни кутаётган пайтингизда бошқа таклифлар бўлгандир. Масалан, Украина биринчи лигаси ёки Қозоғистон ёки Озарбойжондан?
— Биринчи лигадан таклифлар бўлди. Қозоғистон ёки Озарбойжон таклифларига қараб ўтирмайман.

— «Рух»га ўтиш борасида аёлингиз билан маслаҳатлашдингизми?
— Албатта, бундай қарорларни биргаликда қабул қиламиз. Аёлим рози бўлгани учун Винников шаҳрига йўл олдим.

— Уй масаласини қандай ҳал қилмоқчисиз? Ўша жойда яшайсизми ёки Львовда яшаб — у ердан Винниковгача 4 километр — машинада қатнайсизми?
— Бу мураккаб савол (кулади). Бу масалани ўз ихтиёримга ташлашди: ёки ижарага уй оламан, ёки меҳмонхонада яшайман. Клуб президентининг ўз меҳмонхнаси бор. Шунинг учун бу томонлама муаммо бўлмайди.

— Маошингизни сир сақлашингиз табиий ҳол. «Рух»да оладиган маошингиз яшашга етадими?
— Пул? Менимча, бу энг асосийси эмас. Муҳим нарсалардан бири, аммо энг муҳими эмас. Мени ҳаммаси қаноатлантиради, десам тўғри бўлади.

— Шартнома фақат йил сўнгига қадар тузилган. Бу вақт давомида Премьер-лига жамоаларидан вариант қидирасизми?
— Ҳа, мен 2015 йил охирига қадар «Рух»да ўйнайман. Кейин нима бўлишини кўрамиз. Лекин мен профессионал футболдаги фаолиятимни тамомламоқчи эмасман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:14, 14.07.2015.
Ўқилди: 3276 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9568]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5614]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3851]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2985]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2395]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2355]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1708]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1577]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1481]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик