Кириш Регистрация
30/01 11:00 Саудия Арабистони 0-2 Эрон
30/01 13:00 Австралия 2-4 Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия 0-7 Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон 0-3 Япония
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 13:00 Таиланд - Вьетнам
31/01 13:00 Кувайт - Ливан
31/01 17:00 Индонезия - Ироқ
31/01 17:00 Қирғизистон - Жанубий Корея
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл
01/02 13:00 Япония - Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон - Австралия
01/02 17:00 Эрон - Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони - Малайзия

Ўзилнинг энг сара фикрлари

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси ва “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил доимо ўзининг камтарлиги ва майдондаги жонкуярлиги билан ажралиб туради. Furkat.uz сайти Ўзилнинг ҳаётий ақидалари ҳақида тўхталиб ўтади.

- Ўзимни мақташни хоҳламайман. Бу ҳақда бошқалар айта қолсин.

- Ортқича дабдабага хушим йўқ. Асосий мақсадим – футбол майдонида муваффақият қозониш. VIP дунёсининг менга қизиғи йўқ.

- Энг катта камчилигим нима эканлигини билмайман. Мен шунчаки ҳаётдан лаззатланиб яшамоқдаман. Айни вақтда ўзимда бўлган барча нарса ҳақида шукрона айтаман. Мен қувноқ ва бахтли инсонман ва бунинг учун Яратганга шукр қиламан.

- Менинг болалигим ажойиб ўтган. Ҳозир ҳам ёшлик йилларимни қувонч билан эслаб тураман. Оиламдагилар истаганимни олиб беришган.

- Германия терма жамоасида ўйнашга розилик бериб тўғри қилдим. Очиғи, бундай қарорга келиш мен учун осон бўлгани йўқ. Лабатта мен ҳеч қачон ўз миллатимдан тонмайман.

- Майдонга чиққандан сўнг, бутун эътиборимни ўйинга қаратишга ҳаракат қиламан. Шу сабабли ҳам мухлисларга унчалик ҳам эътибор қаратмайман.

- Ўйиндан сўнг учрашув дискини қайта кўриб чиқмайман. Бу нарсанинг менга кераги йўқ. Шундоғам хотирамда учрашувларнинг ёрқин лаҳзалари сақланиб қолади. Ёмон вазиятларни эса дарҳол таҳлил қилиб, ўзим учун керакли сабоқларни олишга ва шу заҳоти унутишга ҳаракат қиламан.

- Матбуот мени мақташидан чексиз ғуруланаман. Лекин шундай тарбия олганманки, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаволаниб кетмайман ва доимо бўлаётган воқеалар юзасидан ўзимга ҳисоб беришга одатланганман.

- Энг катта танқидчим отам – Мустафо. У тез-тез танқид қилиб туриш баробарида керакли маслаҳатлар беради. Отам доимо мен билан ўта самимий муносабатда бўлади. Ўйиним қовушмаган тақдирда, қаерда хатоларга йўл қўяётганимни эринмай тушунтириб беради.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 13:30, 16.07.2015.
Ўқилди: 4583 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.