“Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Пабло Аймарга омад тилади. Куни кеча 35 ёшли хавбек футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.
“Пабло фаолиятини буюк футболчи сифатида якунламоқда. У менинг кумирларимдан бири ҳисобланади.
Пабло Аймар, мен сенга ҳаётингнинг кейинги қисмида фақат энг яхши тилакларни тилайман”, - дея “Спорт Экспресс” Месси нингFacebook саҳифасидаги фикрларини келтиради.