Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

“Барселона”нинг бразилиялик легионерлари ТОП-7

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг “Барселона” клубида жанубий америкалик футболчилар мунтазам тарзда етакчилик қилиб келишган. Биз клуб тарихидаги энг яхши бразилиялик футболчилар рейтингини тузиб чиқдик.

7. Эваристо де Македо
Ўйнаган даври: 1957-1962
Натижаси: 114 ўён - 78 гол

Бразилиялик ҳужумчи Каталонияликлар таркибида 5 мавсум мобайнида тўп сурди. У ана шу давр ичида икки марта Ла Лига чемпионлигини ва бир бора Испания кубогини қўлга киритди. Ҳар йили чемпионатда 10 тадан ортиқ гол урди. 1959 ва 1962 йилги мавсумларда эса Премьерода 20 тадан гол уришнинг уддасидан чиқди. Македо “Барса” мухлисларининг севимли футболчиси эди. Бироқ у 1962 йилда жамоанинг азалий рақиби “Реал” сафига ўтиб кетгач, мухлисларнинг нафратига дучор бўлди.

6. Неймар
Ўйнаган даври: 2013-…
Натижаси: 88 ўйин – 48 гол

Ҳужумчи 2013-йилдан бери клуб либосида 50 га яқин гол уришга муваффақ бўлди. Дебют мавсумида атиги 15 гол урган Неймар, ушбу мавсумда ҳозирча 33 та голга муаллифлик қилиб улгурди. Демак Неймар ҳали бу ўриндан юқорига кўтарилади.

5. Роналдо
Ўйнаган даври: 1996-1997
Натижаси: 49 ўйин – 47 гол

Неймарга “Барса” либосида 47 гол уриш учун 2 мавсум кетган бўлса, Роналдога бир мавсумнинг ўзи етарли бўлган. “Сўйлоқ” 1996/97 йилги мавсумда чемпионатда 34 та гол уриб, тўпурарликни қўлга киритди. Шунингдек “Олтин бутса”га сазовор бўлди. Клуб билан Испания кубоги, суперкубоги ва Кубок Эгалари кубоги мусобақаларида зафар қучди. 1997-йилда у “Олтин тўп”ни қўлга киритди. Бироқ Роналдонинг Каталониядаги саёҳати узоққа чўзилмади ва у янги мавсумни Миланнинг “Интер” жамоасида бошлайди. Шундай бўлса ҳам у “Барселона” тарихида ўз номини қолдира олди.

4. Ромарио
Ўйнаган даври: 1993-1995
Натижаси: 65 ўйин – 39 гол

Роналдо “Камп Ноу”га келмасидан олдин бу стадионда Ромарио мухлислар ёқимтойи эди. У икки мавсум давомида клуб шарафини ҳимоя қилди ва 1994 йилда жамоа билан мамлакат чемпионлигини тантана қилди. Ўзи эса 30 та гол уриб энг яхши тўпурарга айланди. Ромарио 1994 йилда “Олтин тўп” соҳибига айланди. Аммо кейинги мавсум ҳужумчи учун омадсиз кечди ва у шундан сўнг ўз юртига қайтиб кетишга мажбур бўлади.

3. Дани Алвес
Ўйнаган даври: 2008-…
Натижаси: 336 ўйин – 20 гол

Неймар, Роналдо ва Ромариолардан олдин Алвес туриши балки ғалатидек кўринар. Бироқ Дани мана 7 мавсумдирки каталонияликларнинг асосий футболчиларидан бири бўлиб келмоқда ва у бу ўринга тўла лойиқдир. Қанот ҳимоячиси 2008-йилдан бери клуб либосида 350 га яқин ўйинда иштирок этиб, 20 та гол урди. 5 марта мамлакат чемпионатида ва уч бора Чемпионлар лигасида муваффақият қозонди. Умумий ҳисобда у “Барса” либосида 19 та триумфга эришди.

2. Ривалдо
Ўйнаган даври: 1997-2002
Натижаси: 235 ўйин – 130 гол

“Барса” либосида энг кўп гол урган бразилиялик футболчи бу Ривалдодир. Ҳужумкор ярим ҳимоячи 5 мавсум мобайнида клуб таркибида 235 та ўйинда 130 та гол урди. Икки бора Испания чемпионати ва бир мартадан Европа суперкубоги ва Испания суперкубогида муваффақият қозонди. 1999 йилда эса жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилиб “Олтин тўп” билан тақдирланди. Ривалдонинг энг ёрқин онлари айнан Каталонияда ўтди десак асло муболаға бўлмайди.

1. Роналдиньо
Ўйнаган даври: 2003-2008
Натижаси: 207 ўйин – 94 гол

“Барселона” ХХ асрнинг бошларида ўзига ўхшамай қолган жамоа эди. 2003-йилда клуб президенти Жоан Лапорта жамоага РоналдинЬони таклиф қилди. Ўша мавсум ўрталарида 15-ўринда бораётган каталонияликлар чемпионатни якунда 2-ўрин билан якунлашди. Кейинги икки мавсум эса “Барса” мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 2006-йилда Чемпионлар лигасида зафар қучди. Буларнинг барчасида Роналдиньонинг меҳнатлари катта эди. Доимо кулиб турувчи футболчи 2004 ва 2005 йилларда ФИФА таснифи бўйича жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилиши ҳам бежиз эмас. Афсуски Ронининг юлдузли онлари узоққа чўзилмади. У “Камп Ноу”даги 5 йиллик фаолияти давомида клуб тарихига ўз номини зарҳал харфлар билан битиб қўйди.

Фурқат Юсупов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:08, 18.07.2015.
Ўқилди: 7917 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.