Кириш Регистрация

Лотар Маттеус: “Видаль менга Эффенберг ва Канни эслатиб юбораяпти”

Баҳо:
+ | -

“Бавария” собиқ сардори Лотар Маттеус чилилик хавбек Артуро Видаль мюнхенликлар таркибига тезда киришиб кетишини айтиб ўтди. 

“Ювентус” ярим ҳимоячиси яқин вақт ичида “Бавария” билан тўрт йиллик шартнома имзолаши ва Турин клуби трансфер учун 40 миллион еврога эга бўлиши кутилаяпти.

-  У “Бавария”га катта фойда келтириши мумкин, чунки Видаль ҳимоя ва ҳужумни боғлаб турадиган футболчилар сирасига киради, - дея Маттеус сўзларини келтиради La Tercera га таяниб “СЭ”. – “Бавария”га у каби сифатларга эга футболчилар етишмаётганди. У жаҳоннинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири. Тўпга эгалик қилиш ва уни олиб қолишда устунликка эга. Шунингдек, яхши зарба ва етакчилик хусусияти ҳам бор. Феъл-атвори билан у менга Штефан Эффенберг ва Оливер Канни эслатиб юбораяпти. Агар Артуро жамоамизга ўтса, Бастиан Швайнштайгер кетганидан кейин мухлисларда пайдо бўлган хавотир йўқолади.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 09:29, 19.07.2015.
Ўқилди: 3945 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.