Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

«Шаҳар»ни тарк этган қиммат футболчилар ТОП-7

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йилларда «Манчестер сити»нинг йирик трансферларга қўл уришига ўрганиб қолдик. Олдинроқ жамоанинг энг қиммат футболчилари ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Бу сафар «шаҳар»ни тарк этган қимматбаҳо футболчилар ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик.

7. Николя Анелка - «Фенербахче». 7 млн.фунт (2005-йил)

2005-йилда «Манчестер сити» Анелка учун таклиф этилган 7 млн.фунтлик таклифни рад эта олмади. Туркиянинг «Фенербахче» клуби «шаҳрликлар» таркибида 3 мавсум тўп суриб, 103 та учрашувда, 45 та гол муаллифига айланган Николяни шунча маблағ эвазига сотиб олади. Француз ҳужумчиси жамоани совринсиз тарк этган эди.

6. Ведран Чорлука - «Тоттенхем». 8,5 млн.фунт (2009-йил)

Хорватиялик футболчи Манчестердаги 2-мавсумини кўнгилли тарзда ўтказа олмади. Натижада «шаҳрликлар» уни «Тоттенхем»га 8,5 млн.фунт эвазига сотиб юборишади. Чорлука жамоа сафида 1,5 йил ичида 47 ўйинда 1 та гол киритган эди.

5. Жером Боатенг - «Бавария». 10 млн.фунт (2011-йил)
«Гамбург»дан 10,4 млн.фунтга сотиб олинган футболчи «Манчестер Cити»да ўзини кўрсата олмайди. Немис футболчиси 1 мавсум ичида 24 та учрашувда майдонга тушади холос. Мавсум якунига етгач эса у яна Бундеслигага қайтади. Бу сафар «Гамбург»га эмас, «Бавария»га. Мюнхен клуби Жером учун 10 млн.фунтдан воз кечган эди.

4. Карлос Тевез - «Ювентус». 12 млн.фунт (2013-йил)
Мураббийлар билан чиқиша олмаган Тевез 2013-йилда «шаҳар»нит арк этишга қарор қилди. 4 мавсум мобайнида 73 та голга муаллифлик қилган аргентиналик ҳужумчи, 2011-йилда Премьер лига тўпурарлигини ҳам қўлга киритган эди. «Ювентус» Карлосни сотиб олиш учун 12 млн.фунтни бахридан кечди ва ҳужумчи илк мавсумидаёқ «А» серия тўпурарига айланди.

3. Робино - «Милан». 18 млн.фунт (2010-йил)
Катта умидлар билан Мадриднинг «Реал» клубидан сотиб олинган Робино фақатгина 1 мавсум ўзини кўрсатди холос. Иккинчи мавсумида эса умуман «йўқолиб» қолди. Шу боис футболчини 1 мавсум «Сантос»га ижарага бериб юборишади. Ижара муддати тугагач эса 18 млн.фунт эвазига «Милан»га қўйиб юборишади. Бразилиялик футболчи Англиядаги 2 мавсуми мобайнида 16 та голга муаллифлик қилган эди.

2. Марио Балотелли - «Милан». 19 млн.фунт (2013-йил)
Орадан 3 йил ўтгач «Милан» «Сити»нинг яна бир ҳужумчисини ҳарид қилди. Марио оғир табиатли футболчи эди ва шу боис ҳам хар дойим бир хил тўп сура олмасди. Балотелли 3 йил ичида жамоа сафида 30 та гол киритди. 2013-йилда ҳаммани ажаблантирган ҳолда Миланнинг «Милан» клуби билан шартнома имзолайди.

1. Шон Райт-Филлипс - «Челси». 21 млн.фунт (2005-йил)
«Манчестер Сити» билан қуйи дивизиондан икки марта Премьер лигага чиққан футболчини 2005-йилда «Челси» 21 млн.фунт эвазига сотиб олади. Филлипс «шаҳрликлар» сафида 6 мавсум давомида 181 учрашувда 31 та гол киритишга муваффақ бўлган эди. Шон Лондонда ўзини кўрсатолмай 3 мавсумдан сўнг, яна Манчестерга қайтиб келишга мажбур бўлади.

Юсупов Фурқат

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:04, 19.07.2015.
Ўқилди: 5478 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.