Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

"Қизилқум" стадиони майсаси янгиланмоқда

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Қизилқум” жамоаси уй учрашувларини Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуаси яшил майдонида ўтказиб келмоқда. Аммо охирги пайтларда мазкур стадион майсаси сифати кўпчилик жамоаларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганди. Жумладан, майдон ҳолатидан мезбонлар кўнгли ҳам тўлмай келаётган эди. “Қизилқум” жамоасининг ўз майдонида янада ҳужумкор ва чиройли футбол намойиш этишини таъминлаш мақсадида Навоий вилоят ҳокимлиги ва вилоят футбол федерацияси хайрли ишга қўл урди. Ўзбекистон XIV миллий чемпионати олий лига жамоалари биринчи давра баҳсларини якунлагач, “Ёшлар” спорт мажмуаси футбол майдонида майсани қайта ундириш тадориги бошлаб юборилди.

—  Айни чоғда стадионда кенг кўламда бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти, — дейди “Қизилқум” ПФК бош менежери Ҳамиджон Актамов. — Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят футбол федерацияси бошлаган ташаббусдан бошимиз осмонга етди. Сифатли яшил майдонда тўп тепишни қайси жамоа истамайди, дейсиз?! Келгусида “Қизилқум” жамоасининг Осиё чемпионлари лигаси каби нуфузли турнирларда қатнашишини бугун навоийлик кўпсонли ишқибозлар ҳам жуда хоҳлашади. Бунинг учун клубда аввало мукаммал инфратузилмани шакллантириш лозим. Бу борада ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Шу боис, вилоят ҳокимлиги ҳамда хомийларимизнинг ҳар бир соҳада футбол клубимизни дадил қўллаб-қувватлаётганидан хурсандмиз. Бу ғамхўрлик ҳамда эътиборни янада чиройли ва ҳужумкор ўйинлар, ижобий натижалар билан оқлашга албатта ҳаракат қиламиз.

“Ёшлар” спорт мажмуаси яшил майдонидаги майса Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма корхонаси лойиҳаси асосида ундирилмоқда. Бу корхона ходимлари ҳозиргача пойтахтимиздаги “Локомотив”, ТТЙМИ стадионлари майсаларини ўстириб, темирйўлчилар жамоаси учун тақдим этганди.

Режага кўра, янги майса ундирилган майдонда илк учрашув 19 сентябрда ўтказилиши кутилмоқда. Шу куни 22-тур доирасида “Қизилқум” — “Олмалиқ” жамоалари ўзаро куч синашади.
Бунгача эса иккинчи давранинг “Қизилқум” — “Динамо” (18-тур, август), “Қизилқум” — “Насаф” (20-тур, 27 август) учрашувлари Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтиши белгиланган.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 17:17, 21.07.2015.
Ўқилди: 4213 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2204]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2175]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2060]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1871]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1780]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1723]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1614]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1607]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1589]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1540]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик