“Ливерпул”нинг янги ўйинчиси Кристиан Бентеке мерсисайд клуби билан совринларни қўлга киритишга умид қилаётганини айтиб ўтди.
“Мен бу ерга совринлар ютиш учун келдим. Янги жамоамда кўплаб голлар киритмоқчиман. Мен айнан шу сабабдан ҳам футболни танлаганман
“Ливерпуль” – мен учун энг тўғри танлов эканига мутлақ ишончим комил. Мураббий билан суҳбат ажойиб тарзда кечди. Мен ушбу лойиҳанинг бир бўлагига айланишни истадим.
Таркиб ҳақида нима дейишим мумкин? Бу ерда жуда кўп савияли, номи аллақачон машхур бўлиб улгурган ўйинчилар йиғилган.
Мен “Ливерпуль” оиласининг бир аъзосига айланганимдан жуда бахтиёрман. Мухлисларни ва жамоадошларимни хурсанд қилиш учун бор кучимни сарфлайман”, - дея sports.ru Бентекенинг сўзларини келтиради.