"Барселона" ҳужумчиси Неймар клуб раҳбариятига Олимпиада ўйинлари ва Панамерика кубоги мусобақасида иштирок этишни истаяпти.
Иккала мусобақа ҳам 2016-йилда бўлиб ўтади. Панамерика кубоги бу сафар КОНМЕБОЛнинг юз йиллигига бағишланган ва илк бор Жанубий Америка материгидан ташқарида ўтказилади. Кубок ўйинлари келаси йили 3 - 26- июнь кунларида ўтади.
- Ушбу мусобақаларда иштирок этишни истайман, - дея бразилиялик форварднинг қисқагина сўзларини келтиради O Globo га асосланиб "СЭ".