Яқинда "Милан" билан шартнома имзолаган "Шахтер"нинг собиқ футболчиси Луис Адриано янги жамоаси ҳақида фикрларини билдирди.
"Президент Берлускони нафақат менга, балки барчага ёрдам беради. У бизга ишонч бағишлайди.
"Милан"га ўтиш олдидан Пато билан маслаҳатлашган эдим. У менга бу ажойиб клуб эканини айтди. Бу ерда муваффақиятга эришишимга ишонаман", - дейди Луис Адриано.