"Милан” клуби ҳужумчиси Жереми Менез клубдан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб чиқди.
“Мени “Милан”дан кетишимни истаётган журналистларга гапим шуки, ҳеч қаерга кетмайман. Менга “Милан”да тўп суриш ёқади. Мен клуб президенти Сильвио Берлусконининг севимли футболчисиман.
У бўлса футболни жуда яхши тушунади. Ўзимга ҳам ўйиним ёқади”, - дейди Менез.