"Тенерифи" клуби посбони Карлос Абад "Реал Мадрид Кастиля"га ижара асосида келиб қўшилди ва энди "Қаймоқранглилар" дарвозасини икки мавсум ҳимоя қилади.
Зинедин Зидан аллақачон ушбу ёш дарвозабонни кўз остига олиб қўйганди, энди эса Карлос кантерочилар билан "Сегунда Б" да иштирок этади. Ижара шартномасида "Бланкос"лар дарвозабонни 2020 йилгача сотиб олиш ҳуқуқига эгалар.