“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятининг сўнгги даврида ўзининг дастлабки жамоаси “Насьональ” клубига қайтишни режалаштирмоқда.
“Футболчилик фаолиятимни ўзим севган “Насьональ” клубида якунлашни истайман. Бундан ташқари вақти келиб “Аякс”га қайтишга ҳам йўқ демасдим.
МЛС - ёмон танлов эмас. Қачондир бу воқеа ҳам рўй бериши мумкин. АҚШда футболга бўлган қизиқиш жуда юқори. Стадионлар мухлислар билан тўлиб тошмоқда.
Премьер-лига — дунёдаги биринчи рақамли лига, аммо “Барселона” дунёнинг энг кучли клуби. Ўзимни жаҳоннинг энг яхши ўйинчилари қаторига қўшмайман, аммо шундай жамоада ўйнаш мен учун катта бахт”, - дея championat.com уругвайлик форварднинг сўзларини келтиради.